Аёллар кийими аҳамияти
Аёл психикаси, фикрлаши, заковати эркакникидан анча мураккаброқ, солиштириш учун суваракни қўшсангиз, эркакларнинг ақлий фаолияти суваракларга яқинроқ, уларнинг руҳий ва ақлий кечинмалари жуда-жуда содда, аёлларимиз эса ўта мураккабдир.
Азиз аёллар ишонмасликлари мумкин. Лекин эркак олдида банан еб кўрса, эркакнинг хаёли чалғиб, гапи чала қолади. Қолаверса, фарқи бўлмаса, нима учун калта кийимда ё баданини очиб кийинадилар? Хуллас, аёл ички дунёси бу охирги моделдаги смартфон бўлса, эркак фикрлаши бу эски электроника қўл соатидир.
Аёл ички дунёси, фикрлаши жуда ҳам мураккаб – эркак аёлнинг ички кечинмаларини, туйғуларини фарқлай олмайди, тушунмайди ҳам. (Аслида бу гапим шартли равишда қабул қилиниши лозим, чунки ҳозирги даврда боғча-мактаб ёшидан бошлаб ўғил-қизлар аралашиб кетяпти, қизлар ўғил болаларга таъсири кучли, ҳудди аёлларга ўхшаб фикрлайдиган, ички дунёси мураккаб ўғил авлод пайдо бўлган, қизларга ўхшаб равон, кўп ва тез гапиради, истерика-шаллақилик қилади, қизлар каби фикрлайди, аёллардек макрли ва айёр – яъни ҳезалаксифат бўлиб улғаймоқда.)
Дўстликка келадиган бўлсак, аёл ва эркак орасида дўстлик бўлмайди. Аёл учун эркак ҳаддан зиёд содда, примитив маҳлуқ – у билан аёл тенг дўстлик қура олмайди. Аёллар ҳаётга ўта кучли рақобат билан қараганлари учун, аёллар орасидаги дўстлик ҳам бу фақатгина тирик қолиш учун тузилган вақтинчалик симбиоз, ҳамкорликдир, эркаклар орасидаги дўстликнинг суррогатидир.
Фарқи йўқ, она ва қиз, қайнона ва келин бўладими ёки дугоналарми, улар орасидаги муносабат бу дўстлик эмас, балки мажбуриятдан келиб чиққан уюшма. Ушбу ҳамкорлик мавжуд ва мустаҳкам бўлиши учун, озроқ қийинчилик даркор. Масалан, қайнона-келин иноқ бўлишлари учун озроқ стресс керак бўлади. Шунда улар бир-бирига кўмаклашади, қандайдир компромисс-муроса пайдо бўлади. Сезган бўлсангиз керак, ҳамма нарса мўл-кўл, қийинчиликсиз ҳаётда аёллар бир бири билан урушган, талашган – оилада тинчлик йўқ.
Ҳозирда «кўнгил тоза бўлса, етарли, аёлга рўмол у ёқда турсин, лозим ҳам шарт эмас, фаросат ва дид билан кийинишга ҳам эҳтиёж йўқ», деган фикрлар тарқаляпти. (Аёллар танасини беркитмасдан, «замонавий» бўлиб юришларининг эркакларга салбий таъсирини олимлар кўп таъкидлашяпти.) Бу билан биз эркаклардан аёлларни ташқи кўринишига қараб эмас, балки ички дунёси, кўнгли, ниятлари, ҳиссий кечинмалари асосида баҳолаш талаб этиляпти. Бироқ, юқорида ёзганимдек, аёллар ўта мураккаб жониворлар. Уларнинг психикаси, фикрлаши эркаклар учун қоронғу. Яъни, эркаклар барибир аёлларга уларнинг ташқи кўриниши – кийинишлари, ҳатти-ҳаракатлари – асосида баҳо берадилар ва бу ёлғиз критерий, чунки эркаклар аёлларнинг ичини кўра олмайди, тушунмайди ҳам. Агар тушуняпман, деб ўйласа эркак: ё бу ёлғон ва у ўзини алдаяпти ёки ҳақиқатдан ҳам шундай ва у аёлтабиат бўлиб бораяпти.
Қисқаси, аёл қандай кийингани муҳим масала – шунга қараб уларни эркаклар яхши аёл ёки енгилтак экан, деб ажратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |