Бобир Исмоилов


Жинсий алоқага боғланиб қолиш



Download 116,95 Kb.
bet15/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Жинсий алоқага боғланиб қолиш

Жинсий алоқа жамиятга кучли таъсир қилувчи омиллардан бири бўлгани учун, ҳудди бошқа ҳайвоний ҳирслар – тирик қолиш, ҳукмронлик қилиш қатори, – азалдан қаттиқ назорат остига олинган, турли ижтимоий ритуаллар, табу ва чекловлар билан бошқарилган. Бошқа ҳис-туйғулар қатори, уни ҳам жамият хизматига сафарбар қилишмоқчи бўлишган.


Жинсий алоқа омилидан фойдаланиб, оммани икки турли йўл билан бошқариш, дастурлаш мумкин.


  1. Жинсий алоқа чекланади, назорат остига олинади.

Бундай ёндашув анъанавий жамиятларга ҳос. Инсон ҳаётининг барча жабҳалари, шу жумладан жинсий соҳа ҳам тартибга солинган бўлади. Натижада жамият жипслашади; оила институти унумли фаолият кўрсатади; одамлар руҳан ва жисмонан кучли етишади; эркакларда ҳамият, ғурур, рашк туйғулари пайдо бўлади; аёллардан номус, уят ва ҳоказо талаб этилади, хуллас, шарму-ҳаё инсон ҳуснига айланади.
Эсимда, 2000 йиллар бошида, Афғонистонда мобил телефон алоқаси тарқалаётганда, зиёлилар SMS-хабарлар орқали ёш йигит-қизлар орасидаги хабарлашув осонлашди – фаҳш кўпаяди, деб қайғуришган эди. Эндиликда ўзимиздаги контент-провайдерлар йигит-қизларнинг танишиб, суҳбат қуриши учун каналларни реклама қилаяпти. Албатта, бу жуда ачинарли ҳол.


  1. Инсонлар жинсий тузоқлар орқали бошқарилади.

Замонавий жамиятда, ўзимизда ҳам кенг тарқалган услуб – ҳам аёл ҳам эркак жинсий образларидан фитна, провокация мақсадида фойдаланишдир. Телевидение, радиода, реклама ва кўртатувларда, Интернет сайтларида, газета-журнал ва адабиётларда, анжуман ва турли ҳил учрашувларда ушбу образлар фақатгина одамлар шаҳватини қўзғатиш учун эмас, балки ушбу инстинктдан тижорий мақсадларда фойдаланилади – турли хизмат ва товарларни сотиш учун қўлланилади. Секс воситасида дераза ромларидан тортиб, университет курсларигача сотилмоқда.
«Бизнинг автомобилни, кийимимизни сотиб ол, ичимлигимизни ич – шунда сен аёллар билан алоқа қиласан/йигитларга ёқасан» – бу замонавий рекламанинг асосий хабари. Жинсий алоқа билан ушбу матоҳ боғлиқлиги яширин тарзда инсон онгига сингдирилади, мантиқий алоқалар қурилади. Бундай рекламанинг қайта-қайта кўрилиши одамларни сурункали равишда жинсий алоқа ҳақида ўйлашга ундайди.
Шаҳвоний реклама натижаси ўлароқ, инсонлар жинсий алоқани керагидан кўпроқ «истеъмол» қилишади, тана талабидан кўпроқ – жисмоний алоқа ўта муҳимлигига ишониб қолишади, суҳбатлар ҳам шу ҳақида. Замонамизда жинсий алоқа оддий биологик амал эмас, балки обрў, ҳурмат, ижтимоий статус масаласига айланди.
Ўйнаши йўқ, фоҳишага бормайдиган киши овсар ва эпсиз бўлиб қолди. Бокиралик аҳмоқликнинг бир кўринишидек; «ёшликда ўйнаб, кулиб қол» шиори кенг тарқалди. Жинсий алоқа қилмаганлар ўзини нуқсонли инвалиддек қабул қилишга мажбурлар.
Жинсий алоқанинг аҳамиятини ошириб, ундан турли тижорий мақсадларда, инсонларни бошқаришда, сотувларни ошириш учун қўлланилмоқда. Бу мақсад сари бутун бир индустриялар ишламоқда – халқнинг онгини ўзгартириш, керакли русумда шакллантириш ишлари жадал олиб борилмақда, чунки инсон фитрати заифликларида кўпроқ пул ишласа бўлади.
Эски замонлардан бир инсон ҳозирги шаҳарларимизга келиб қолса, шаҳвати қўзиб кетарди. Ҳамма жойда ярим-яланғоч суратлар, ҳудди замонавий одамлар фақат жинсий алоқа билан кун кечирадигандек. Газета-журнал-сайтларда чиройли қизлар суратлари, кинофильмларда жинсий алоқа тасвири... Баннерда йигит-қизнинг расми, оилавий дўконнинг рекламаси, лекин рекламадаги қиз келинми, ўйнашми, кийимидан иккиланади киши. Нима бўлганда ҳам, бу воқелик эмас, балки катта илюзиядир.
Кўп ҳолларда маҳсулот ёки хизмат бўладими, кадрда, саҳнада чиройли модель қизни рекламадаги нарса билан бирга кўрсатишади. Яъни шаҳват қўзғатувчи омил билан реклама маҳсулоти одам онгида боғланади. Сақич чайнаятган қизнинг лаблари бўладими, роҳатланиб иштон киядими, оргазм кечиргандек ичимлик ичадими, ромларни реклама қилганда кўкраги озроқ очиқ бўладими... Кейинчалик ушбу товарлар истеъмолчиларда жинсий майл уйғотади – таъсир механизми жуда содда.
Жинсий алоқани тарғиб қилишда бутун капиталистик иқтисодиётимиз манфаатдор. Миллат жинсий хоҳиш ва туйғулар орқали кўпроқ нарса сотиб олишга ўргатилади.
Эркаклар унча мол сотиб олишни хоҳламайди, савдо қилса, лозим бўлган нарсаларни харид қилишади. Аёллар эса маҳсулот ёки хизматни керак-керакмас бўлса ҳам сотиб олишаверади, чунки кўпроқ ҳис-туйғуга берилган.
Демак, эркаклар кўпроқ савдо қилишлари учун, жинсий инстинктлардан фойдаланиш керак бўлади. Бу мақсадда юқорида ёзиб ўтилган рекламадаги жинсий объектлардан фойдаланилди, бошқа усуллар ҳам қўлланилади – эркакларда зарарли фикр ва мафкуравий иддаолар уқтирилади.
Биринчидан, кучли ва муваффақиятли эркак – ҳар доим аёллар билан кўп жинсий алоқа қиладиган, талайгина жинсий партнерларга эгадир.
Иккинчидан, гўзал аёлларни жалб қилиш учун, эркак мўмайгина пул, қиммат автомобил, смартфон, кийим-кечак ва бошқа нарсаларга эга бўлиши керак. Қизларнинг нозига, истакларига иложи борича кўп пул сарфлаш даркор. Уларга гул, атир-упа, бриллиант тақинчоғ-у, автомобиллар совға қилиш лозим.
Учинчидан, замонавий эркак ўз маҳбубасига давомли равишда катта маблағ сарфлаб туриши лозим, унинг барча хоҳиш ва истакларини, нозларини қондириши шарт. Бўларсиз эркак эркакмас. Агар аёли эркакни ташлаб, бойроқ кишинининг билан кетиб қолса, аёл фоҳиша эмас, бу айнан эркакнинг айби эмиш. Шу тариқа эркак аёллар қулига ҳам айлантирилади.
Дастурлашдан мақсад, эркак кишини жинсий алоқа учун ҳеч қандай ҳаражат ё ҳаракатдан чекинмайдиган, аёлларнинг ҳар қандай истакларига тайёр истеъмолчи ҳайвонга айлантириш. Бундай эркакларни етиштириш ҳам молпараст аёлларга, ҳам ишлаб чиқарувчи ва сервис кўрсатувчи капиталистларга қўл келади.
Эркак киши шаҳватдан ақлини йўқотади, лекин унга текинга ҳеч нарса берилмайди.
Аёлларга ҳам эркаклар билан муомала қилишда бир талай бузғунчи дастурлар ўргатилмоқда.
Биринчидан, аёл фақатгина уни таъминлай оладиган, унинг истакларини бажо келтирадиган, хоҳлаган нарсасини сотиб олиб берадиган эркакларга ўзини тақдим этиши керак. Эркак киши ҳудди бир ресурс, банкоматдир.
Иккинчидан, фақатгина севги-муҳаббат асосида, текинга, моддий манфаатсиз эркак киши билан жинсий алоқа қилиб бўлмайди – бу никоҳ ичида ё ташқарисида бўладими, йўқми. Эркакларга ўз хоҳиши билан, текинга ўзини тақдим қиладиган аёл ёмонотлиқдир. Аёл киши ўзини «ҳурмат қилиши» керак – севгининг моддий асоси бўлиши шарт.
Учинчидан, эркак спонсорларни жалб қилиш учун жинсий провокациядан фойдаланиш зарур: ярим-яланғоч кийиниш керак, нозланиш лозим ва ҳоказо. Фотосуратларда ҳам қизларимиз ҳудди фотомоделлар каби, кўкрагини, тосини кўз-кўз қилиб туришади.
Яъни, бир тарафдан, аёл киши жамият талаби бўйича, эркакларни турли усуллар билан жалб қилиб, шаҳватини қўзғатиб, ўзини бузуқ аёлларга ўхшаб тутиши лозим; бироқ жинсий алоқаларни чеклаши шарт. Провокатив ҳатти-ҳаракатлар «шаҳватни қўзғатамиз, лекин алоқа қилмаймиз» дастурини амалга оширади.
Натижа қандай кўринишга эга?
Эркакларга аёлларнинг фақат ташқи кўриниши муҳимлиги уқтирилмоқда. Аёллар эса фақат бой эркаклар билан қизиқишяпти, бу ҳам ижтимоий дастур сифатида ёшликдан ўргатилмоқда. Албатта, фоҳишалик азалдан бизга мерос – бироқ ҳозир бундай фикрлаш ўта оммалашиб кетди, барча оммавий ахборот воситалар орқали тарғиб қилинмоқда.
Эркакларнинг жинсий ҳирслари, улар кўпроқ мол сотиб олишларини кўзлаб, атайин қўзгатиляпти, аёлларга эса «агар алоқа қилиш керак бўлса, фақат пул ёки совға эвазига», деган дастур ёзиляпти.
Албатта, бу номутаносиблик – эркакларнинг шаҳватини давомли равишда қўзғатиш, аёлларникини эса эзиш, – жамиятда жуда катта ижтимоий нотинчликни, инсонларда руҳий девиацияларни, жинсий ҳаётда муаммоларни келтириб чиқаради. Инсониятга жинсий алоқа етишмаслиги, жинслар орасидаги давомли можаро ва бу соҳадаги муаммолар турли фойдани кўзловчи иқтисодий уюшмаларга фойдалидир. Камчиликларни одамлар мол ва хизматлар харид қилиб бартараф қилмоқчи бўлади. Аммо, нарса сотиб олишдан келадиган хурсандчилик узоққа чўзилмайди.
Бир тарафда ҳаётидан қониқмаган, руҳан мажруҳ одамлар бўлса, бошқа тарафда жинсий алоқага ружу қўйган, аёлларни бир матоҳдек, паст кўрадиган эркаклару, ва эркакларни пулга «тушуриш» йўлларини қидириб юрадиган аёлларни кўрса бўлади.
Ачинарлиси, жинсий алоқа инсонлар орасидаги муносабатнинг асоси бўлиб қолди, ўртаҳол эркак киши алоқа қилиш учун, жинсий партнер топиш учун ҳаддан зиёд кўп қувватини сарфлайди. Бу ҳуддий ихтиёрий нарсани олиб, дефицит қилиб қўйганга ўхшайди. Ким дефицитни бошқарса, энг кўп фойда кўради.
Шунча бекор сарфланаётган ўй-хаёллар, ҳаракатлар, вақт ва руҳий қувват бошқа фойдали амалларга, жамиятнинг ривожига ишлатилиниши мумкин эди-ку. Кимдир этган экан, биз юлдузларни смартфонга алиштирдик, деб.
Жинсий алоқа инсон ҳаётидаги нормал бир талаб. Уни илоҳийлаштириш, психоз даражасигача кўтариш нотўғри. Сексни ҳудди овқатланиш билан солиштирса бўлади – вақтида етарлича ейилса, инсонни кучли қилади, лекин ҳаддан зиёди ёки камлиги, сурункали овқат ҳақида ўйлаш ё фақат аччиқ овқатларни еявериш одамни касал қилади, ўзига қул қилиб қўяди.
(Аслида овқатланиш ҳам культга айланди, илоҳий маъно касб этди. Инсон овқатланишга қизиқиб, таъм бангисига айланиб қолди, шунинг орқасидан бахт излайдиган бўлиб қолди.)
Бу ерда жинсий алоқа қандайдир номақбул амал, деб даво қилинмаяпти. У фақатгина физиологик ва психологик эҳтиёж, инстинкт, уни назорат қилиш лозим бўлади.
Эркак киши шаҳарлар, давлатлар қуриши керак, фазо кемаларида коинотни кашф этиши мумкин – лекин ҳозирда бу ишларнинг ўрнига қайсидир аёл висолига эришиш учун кучини сарфлайди (бунга фоҳиша хизматини сотиб олиш ҳам киради; қиммат тўйга сулоланинг маблағи кетиши-чи?); бутун вужуди ва ҳаёли жинсий алоқа билан банд бўлса, аёллар кетидан «шаҳид» бўлса, чўчқа ёки итдан нима фарқи қолади?
Сексга муносабат оддийроқ бўлиши керак – ҳудди сув ичиш, ухлаш ёки тиш тозалаш каби. Бу эҳтиёж текинга қондирилиши лозим, товар сифатида сотилмаслиги лозим. Бироқ одамларни бошқариш учун унга нарх белгилаб қўйишди, жуда қиммат қилиб юборишди.
Хулоса қиладиган бўлсак:
Жинсий алоқа мавқеи ҳаддан зиёд ошириб юборилган, қиймати сунъий равишда қиммат қилиб белгиланган, бу ҳам инсонларни бошқариш, уларни молпараст бўлиши, дунёга меҳрини ошириш учун қилинмоқда. Агар секс сиз учун катта аҳамиятга эга ва таъқиқланган мавзу бўлса, унга нисбатан муносабатингизни ўзгартиринг. Оддий нарсалигини англаб етинг, ўзингизга руҳсат беринг; ҳудди нонушта ёки телевизор кўришдек ҳолга келсин.
Жинсий алоқа ҳаётингизга таъсир қилмаслиги лозим. У жирканч нарса ҳам эмас, бироқ ҳаётда ундан ҳам муҳимроқ нарсалар бор. Ўзингизга бўлган ишонч партнерларингиз сони ёки сифатига боғлиқ эмас.
Жинсий провокациядан йироқ туринг, айниқса, у-бу нарса сотиб олишда эҳтиёт бўлинг. Эротика, порнография ва шу каби иллатларни узоқлаштиринг, шаҳват қўзғатувчи шахс ва нарсалар фикрлашингизга, қарор қабул қилишингизга салбий таъсир кўрсатади, ҳаётингизни улардан тозаланг.
Яқинлик учун кўп куч сарфлаш хато – ҳаётнинг ушбу жабҳаси текин, содда ва оддий амалиёт бўлиши лозим. Матоҳ, пул ёки илтифот эвазига алоқага рози бўладиган, бошқа пайт боши оғриб қоладиган, эрини жинсий алоқа орқали шантаж қиладиган хотин маиший проституция билан шуғулланаётган бўлади.
Ушбу ногирон ёндашувга бошқа талайгина хурофотлар ҳам киради: пулинг бўлмаса, студент бўлсанг, хунаринг бўлмаса, уйланма. Бундай орзу-ҳавас деб, йигит уйлангунча қандай исқирт кўчаларга кириб чиқади? Фарзандларни ҳам бойликка боғлаб кўпайтириш ушбу молпараст ақиданинг бир кўриниши.


Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish