ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети Ижтимоий иш кафедрасининг
3-сонли мажлис баённомасидан
К Ў Ч И Р М А
24 октябрь 2020 йил. Тошкент ш.
ҚАТНАШГАНЛАР: проф. Латипова Н.М., доцентлар: Абдухалилов А.А., Алексеева В.С., Заитов Э.Х., доц.в.б.лар: Каланова С.М., Абдуллаев А.Г., (PhD) Зияева Х.О., катта ўқитувчилар: Қаюмов Қ.Н., Ахмедов Қ.А., ўқитувчилар: Махмудова М.Д., Камилов Ф.О., Холмуродов Ғ.Ў., Саидова М.У., таянч докторантлар: Абдувалиева М.А., Хомиджонов У.Т., Ахмедова Д.О., кабинет мудири Х.Т.Бозарова
К У Н Т А Р Т И Б И:
2. 5А520101-Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича) ва 5А520101-Ижтимоий иш (ёшлар билан ишлашни ташкил этиш) магистратура мутахассислиги 2 курс магистр талабаларининг илмий фаолияти бўйича ҳисоботи (Магистр талабалар ва илмий раҳбарлар).
ЭШИТИЛДИ: сўзга чиқди – кафедра мудири, проф. Латипова Н.М. – Кафедра бўйича Ижтимоий иш (ёшлар билан ишлашни ташкил этиш) магистратура мутахассислигининг 1-курсида таҳсил олувчи Саидова Н.Б. Магистрлик диссертацияси мавзуси “Ўзбекистонда инклюзив таълимни жорий қилишда хориж тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари” деб номланади. Мазкур диссертация иши юзасидан календар иш режасида белгиланган ишлар бўйича хисобот берсангиз. Мархамат сўз сизга.
СЎЗГА ЧИҚДИ: – Саидова Н.Б. Ижтимоий иш (ёшлар билан ишлашни ташкил этиш) магистратура мутахассислиги 1-курс магистранти.
Мен календар иш режамдаги вазифалар билан танишиб чикдим. Хусусан ўқув ва ўқув-услубий ишлар, илмий-тадқиқот ишлари, илмий-педогогик ишлар ҳамда маьнавий-маьрифий ишлар бўйича қуйидаги ишларни амалга оширдим.
Диссертатсия мавзуйимга оид адабиётлар, илғор хорижий тажрибалар, ижтимоий ва айниқса мавзу доирасидаги дунё амалиёти билан боғлиқ материалларни ўрганиб чиқдим. Мавзуга оид ва унга ёндош илмий ишларининг рўйхатини тўлдириб чиқиб, бир нечтаси билан танишиб чиқдим. Диссертатсия мавзусини I бобини шакллантиришда бир неча хорижий мақолалар ҳамда диссертатсия илмий ишларни ўқиб чиқдим.
Аbdullina Liliya Bakirovna qalamiga mansub “ОСНОВНЫЕ АСПЕКТЫ РАЗВИТИЯ ИНКЛЮЗИВНОГО ОБРАЗОВАНИЯ” (Inklyuziv ta’lim rivojlanishining asosiy aspektlari) maqola inklyuziv ta’lim tarixiga oid yangi ma’lumotlar o’rganishga hamda widening participation, mainstreaming, integration, inclusion tushunchalarini kengroq tushunib yetishga yordam berdi.
Социология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD Акмал Абдуллаевнинг 2-курс магистрларига ўтилган коммуникация социологияси фанидан ўтказилган маьруза машғулотларида иштирок этдим.
Оммавий ахборот воситалари орқали намойиш этилаётган “зарб” ток шоусида “қиз фарзанд эмасми?” мавзусидаги бахс-мунозарани тахлил қилдим.
Мазкур масала бўйича кафедрада атрофлича муҳокама қилинганидан сўнг қарор қабул қилинди:
ҚАРОР:
1.Проф. Н.М.Латипованинг билдирган фикрлари маълумот учун қабул қилинсин.
2.Ижтимоий иш (оилалар ва болалар билан) ва Ёшлар билан ишлашни ташкил этиш магистратура мутахассислиги 2 курс магистри Юнусова И.Р.нинг илмий фаолият бўйича ҳисоботи қониқарли деб ҳисоблансин.
3.Унинг магистрлик диссертация ишини бажарилиши бўйича назорат илмий раҳбар шунингдек кафедра мудири зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |