Армия ва келинлар тақдири – ўхшатиш
Қиз келин бўлиши билан унга янги «программа» ёзиш – тарбиялаш бошланади. Яна буни зомбилаштириш дейилади. Аслида ҳаммамиз зомбимиз, фақат кимгадир бошқалар бефойда ва кучсиз дастур ёзишса, кимдир ўзини ўзи дастурлаштиради ва кучли алгоритмларга эга бўлади.
Лекин янги дастур ёзиш учун келиннинг танқидий фикрлашини ўчириб туриш лозим. Вақт ҳам жуда зиқ, ҳомиладор бўлгунча, 5-7 ой, ундан кейин оддий ва эффектив методикалар ишламай қолади. Бунинг учун кечаси куёв келинни уйқудан қолдиради, эрталаб азонда уйғотилади, куни билан иш қилдирилади. Мақсад сурункали чарчоқ ва уйқусизлик ёрдамида келиннинг фикрлашини тўхтатиш, эски дастурларни ўрнига янги дастурларни ёзиш ва муҳими янги оилага, янги ячейкага содиқликни уйғотиш.
Инсон онгини ўзгартиришнинг бу методикаси Совет армияси стройбатида (қурилиш батальонлари) қўлланилган, чунки у ерда қўл меҳнати мавжуд эди. Уйқусизлик, оғир иш. Ярим йил, кейин эса янги аскарлар…
Лекин ҳозирда баъзи келинларга нисбатан бу методика қўлланилмай қолаяпти:
қайнота-қайнона «яхши» кўриниш ниятида эрта саҳар уйғотишмаяпти, келиш иш қилмайди, хизматкор бор…;
йигитлар заифлашган, келин улар учун аслида нечанчидир аёл, янгилик қолмаган, балким, тўйдан олдин ҳам ҳамма сирларини билиб бўлишган;
келинлар учун ҳам бу эркак биринчисимас, солиштиришади, олдинги «йигитларини» эслайдилар, қумсайдилар;
яхши кўриниш ниятида янги келин-куёвни «асал ойига» юборишади, фурсат бой берилади;
қўшимча равишда келин қариндошлари янги оилага моддий ёрдам бера бошлайдилар, машина, уй, лавозим, булар ҳам куёв-эр мавқеини тушуради, «тили қисиқ» бўлиб қолади.
Натижада мустаҳкам оила, эрига итоат этадиган ҳотин ва ҳоказоларга путур етяпти. Куёв адолат қилишни унутиб, хотини унга «эга» чиқяпти.
Жамиятдаги муносабатларнинг бир неча туридан энг соддалари қолаяпти. Секин аста эру-ҳотинлик йўқ бўлаяпти, кўп хотинлик ва чўри тутиш маданияти умуман йўқ бўлиб кетган, иккинчи хотин ол десам танишимга, нима кераги бор дейиди, лекин шаҳардаги кўзга кўринган «тоза» қизларнинг хизматидан мунтазам равишда фойдаланади, Хитойга борса ҳам, у ердаги ўзбек қизларини мақтагани мақтаган.
Менинг «қизим» ё «йигитим» дейишади, аслида оддийгина ўйнаш бу; охирги 10-20 минг йил ичида тўртта роль ўзгаришсиз қолган – пулга хизмат кўрсатувчи аёл, ўйнаш, чўри, хотин. Севгилим, «қизим» деган нарса йўқ.
Шунинг учун оталар ўзларига қиз етиштирмайдилар, куёвига хотин етиштирадилар, буни ҳар доим эсда тутиш лозим.
Танишларимнинг қизлари тизза-тирсак ва боши ҳимоясиз ролик учиб юрса, отасини мазаҳ қиламан, а бу қизингни тиззасига у-бу нарса бўлса, биров уни хотин қилмайди, деб… Таъсир қилади, ё ролик учмайди ё протектор олиб беришади….
Савол тариқасида, эрталабки ўзбекларнинг ошини қайси ҳарбий маневрга ўхшатасиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |