Бобир Исмоилов


Эркак ва аёлларни ажратиш



Download 116,95 Kb.
bet19/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Эркак ва аёлларни ажратиш

Халқни йўқ қилиш учун, уларнинг аёлларини фаҳш йўлга солмоқ керак. Ўшанда улар ҳақиқий алп йигитларни тарбия қила олмайдилар.


Кавказни босиб олишда қўмондонларнинг бири бўлган рус генерали Ермоловнинг кундаликларидан.9

Умумий қоида сифатида келтирадиган бўлсак: эркаклар орасига, уларнинг ишларига, тарбиясига аёлларни қўшиш, эркакларни заифлаштиради.


Улар фоҳиша ҳам бўлишлари шарт эмас. Совет армиясини таназзулга олиб келишда «комитеты солдатских матерей» жуда кўп ва хўп ҳизмат қилди. Википедиядан: ««Россия солдатлар оналарининг комитетлари иттифоқи» АҚШнинг демократияни ривожлантириш миллий фонди ва Давлат департаментидан йилига 50-60 минг доллар миқдорида ёрдам пули олар эди.»
Якка оналар (мать-одиночка) ҳам миллат эркакларининг бузилишига олиб келади. Эркаклар тарбияланади, аёллар эса тарбияга мойил эмас, улар ўзгармайди, мослашади. Отасиз ўсаётган ўғил фарзандни онаси тарбия қилади. Бу эса миллат келажаги тагига қўйилган бомба. Аёл ўғил болани хотин-сифат қилиб қўяди. Шунинг учун ҳам Исломда эру-хотин ажрашса, фарзанд аёл қўлида қолиб кетиши керакмас. (Замонамиз психологлари эса мать-одиночкани хотинликка олмасликни маслаҳат беради.)
Бироқ, ҳозирда миллионлаб эркакларимиз Россияга кетган, ўғил фарзандлари уларнинг тарбиясини олмаяпти. Улар онгига нотўғри, аёлларга мос дастурлар ёзиляпти, оналари ажрашмаган бўлса ҳам, мать-одиночка аҳволига тушиб қолишган.
Мактабларда йигит-қизлар аралаш ўқиши ҳам эркакларни анча заифлаштираверади. Танишимга «ўғлимни интернатга бермоқчиман, ўзи эркакларга шу фойдали», десам, «вой, исломий бўларкан-де», деб қолди. «Армия-чи, милиция ўқиши-чи?», дедим…. Фақат мадраса эмас, ҳар бир кучли ходим етиштириб чиқармоқчи бўлган муассаса, эркак ва аёлларни айри ушлайди.
Лекин ҳозир мактабдаги ишлар тезлашиб кетган. Ёшларимиз фақатгина бирга ўқишмаяпти, балки тўла қонли жинсий ҳаёт кечиришяпти. Вестминстерда ўқийдиган шогирдимдан, «қизлар неча пул», десам, «арзон, – битта кафешка, битта кино», деб жавоб берганди. Олдинлари аёлларни қўлга киритиш учун йигитлар курашарди, керак бўлса, рақибларини сўйиб ўлдирган, «Ўтган кунлар» романини эслайлик. Ҳозир эса бемалол. Хоҳласанг қиз боласи, хоҳласанг тажрибалиси. Эркак учун бу дунёда энг қимматбаҳо нарса – аёл киши. Энди, ушбу нарсанинг нархини арзонлаштириб юборсак, пулга сотиб олиш имконини яратсак, эркаклар деградация бўлади. Айниқса республикамиз марказларидаги замонавий, «модний» мактабларининг ўрта ва катта синфларига бир боқинг. Йигитларнинг тонуси паст, шашти паст, чунки эркак гормонлари тушиб кетган, ширингина бўлиб юришади. Четроқдан келган йигитларга қарасангиз, одамни чўчитади.
2005 йилда Россияда телеканалларидан бирида бериладиган «Здоровье» дастури бошловчиси Елена Малышева шундай рақамларни берганди: Россияда XX асрнинг 50-60 йилларида 1 куб сантиметр ҳажмдаги спермада ўртача 60 млн сперматазоид бўлган экан. 2000чи йилларга келиб, бу рақам 20 млн бўлиб қолибди, охирги йилларда 15 млнга тушибди. Яъни эркаклар соғлиғига путур етган, уруғ сифати ёмонлашган, эркаклик гормонлари даражаси тушиб кетган. Телекўрсатувда буларга экология сабаб, дейилди. Лекин ҳаммасига ҳам экология сабаб бўла олмайди. Асосий сабаб, бу эркак ва аёлларнинг аралашиши (ароқ-пиво-героин ва овқатланиш билан бирга). 1991 йилдан бери қанчадан қанча завод-фабрикалар ёпилиб кетди, собиқ Совет ерларида экология яхшиланса яхшиланди-ю, лекин ёмонлашмади...
Тарихий чекинма қиладиган бўлсак, Россияда аёлларнинг мавқеининг ошиб кетишига сабаб, иккинчи жаҳон урушида кўп сонли эркакларнинг қирилиб кетишидир. Мактаб ва университетларда аёл ўқитувчилар кўпайиб кетади, оилада катталардан фақат аёллар қолади, буларнинг ҳаммаси рус оиласи ва жамиятига салбий таъсир кўрсатади.
Энди бир ўйлаб кўринг, нима учун Европани, қолаверса ўша Россияни ҳам келгиндилар босиб олишяпти, Германияни турклар, Францияни араб-ҳабашлар, Англияни покистонликлар, Россияни ўзбеклар? Чунки бу келгинди эркаклар кучлироқ. Эксперимент тариқасида олимлар немис билан покистонликнинг тестостерон гормони даражаларини солиштириб кўришибди. Немисники 60 марта кам бўлиб чиқибди… Инглизни орқасига бир тепинг, «э, узр, узр», деб қочиб кетади. Покистонликка, кавказликка, қурдга, сомалиликка танбеҳ берилса, жигарга пичоқ тиқволади, хижолат ҳам бўлмайди. Полковник Лавров «давлатни йўқ қилиш учун армияни йўқ қилиш керак», деяпти, лекин офицерни тўғирлашга мажбурман – давлатни, миллатни йўқ қилиш учун эркакларни йўқ қилиш керак, заифлаштириш керак, армия бу фақатгина эркакларнинг бир қисми, ҳолос.
Бир эслайлик, шаҳарларимизда, – Тошкент, Самарқанд, Ҳивада – ҳовлилар ички ва ташки қисмларга бўлинган эди. Бизга ташқи ҳовлида меҳмон кутилган, деб ўқтиришади. Лекин меҳмон бир ойда неча марта келарди? Бу аслида оиланинг иккига бўлиниши учун қилинган, ташқи ҳовлида эркаклар, ички (ёпиқ) ҳовлида аёллар яшаган. Яъни аёлларнинг эркакларга бўлган таъсири минималлаштирилган. Эркаклар аёлларни кўришмаган, овқатни ҳам эркакларга эркаклар тайёрлаган. Шунинг учун ҳам шаҳарларимиздан йиғилган аскарлар керак бўлса кўчманчи қабилалар устидан зафар қозонган.
Таъсир деганда фақат очиқ-сочиқ кийиниш, фаҳшни тушуниш керак эмас. Албатта булар қўшилса, жараён тезлашади. Лекин уларсиз ҳам аёл кишининг (салбий) таъсири етарли. Асосийси, аёлларнинг дунёқараши эркакларга ўтиши. Тескари жараён содир бўлиши қийин, чунки аёл психологияси, онги эркакникидан қувватлироқ ва таъсирчанроқ. Занжир эса энг кучсиз жойидан узилади.
Ҳозирда эса бир қарайлик: боғчада аёл киши тарбиячи ва няня, мактабда аксар ўқитувчиларимиз муҳтарама аёллар. Бу албатта жамиятни бузувчи омиллардан. Келажагимизни кўрмоқчи бўлсангиз, Жанубий Кореяга назар солинг. Аёл сифат-ҳезалак эркаклар, соч турмаги-ю, ҳатти-ҳаракатлари, гаплари-ю, дунёқараши. Кореяда ишлаб кўрган Россиялик программист саволи: «Нима сабабдан замонавий карейс йигитларининг асосий қисми ишончли эмас, аёлтабиат, пассив ва ғайратсиз?»10 Яъни заиф эркакларнинг рашқи йўқ, ғайрати йўқ ва ҳоказо. Уларнинг аёллари ҳам кўп туғмайди.
Хуллас, масала катта, қолаверса, бу гаплар билан аёлларимизни ёмонлашни назарда тутмаяпман. Фақатгина аниқлик киритмоқчиман, одам деган тушунча йўқ, турли жинслар мавжуд. Буларга алоҳида муносабатда бўлишимиз лозим.

Жинслар таъсири11

Эркак танишимнинг мазаси бўлмай қолганди, ёши катта фарзанди «отамда климакс бошланди», деб қолди. Бошқа таниш йигит эса «ҳафтасига неча марта жинсий алоқа қилса бўлади», деб сўраяпти.


Ушбу савол ва тушунчаларга сабаб, ҳозирда эркак ва аёллар аралашиб кетишидир, хоҳ оилада бўлсин, хоҳ мактаб ёки идорада. Бунинг натижасида, икки жинс бир-бирига фикрлашда таъсир кўрсата бошлади, бирининг ақлий конструкциялари бошқасига ўтаяпти.
Феминизмнинг салбий таъсири натижасида, аёллар ўз фикрлаш усулларини эркакларга ҳам уқтиряпти, фақат ўзларининг ҳақликларига ишонади, эркак ва аёл орасида ақлий, руҳий ва жисмоний фарқларни тан олмайди.
Эркаклар фикрлаши ва дастурлари аёлларникидан заифроқ. Шу сабабли аёл кишининг фикрлаш моделлари эркакларга кўпроқ таъсир қилмоқда, эркакнинг фикрлаши кўпроқ ўзгармоқда – деформация ва деградация бўлмоқда. (Эркаклар фақат жисмоний тарафдан аёллардан устун.)
Баъзи бир фикрлашда пайдо бўлган муаммоларни кўриб чиқайлик.
Аёл киши маълум ёшдан кейин туғмаслиги учун организми тубдан ўзгаради, бўлмаса, туққан боласини вояга етказишга улгурмаслиги мумкин. Ҳайзлар тўхтайди, гормонал ўзгаришлар ва ҳоказо содир бўлади, фанда буни климакс деб атаймиз. Бироқ климакс ҳақидаги тасаввур ва суҳбатлар эркакларга ҳам таъсир қилмоқда – маълум ёшдан кейин эркаклар сустлашиб, қўзиқорин сифат мавжудотга айланиб қолаяпти.
Қайтарамиз: эркакларда климакс йўқ, организмни секин-аста заифлашгани билан, бутунлай ўчиб қолмайди. Жисмонан фаол ҳаёт кечирса, катта ёшда ҳам гормонал фони мавжуд бўлаверади. Хотинда климакс содир бўлгани, эркакда ҳам у пайдо бўлади, дегани эмас.
«Ҳафтасига неча марта жинсий яқинлик қилса бўлади», деган саволни аёллар беради. Эркаклар учун «кунига неча марта», деган кўринишда бўлиши даркор. Бироқ бу ерда ҳам аёллар ҳолати эркакларга проекция қилиняпти. Улар учун норма эркакларни ўзгартиряпти.
Аёллар улғаяди. Улар фикрлаши мураккаб, ўйлайди, режалаштиради. Лекин бундай чуқур ўйлаш-улғайиш эркаклар учун на мос ва на шарт эмас. Эркак учун оптимал психологик даври 10 ёшлигидир. Кўп фикрламайдиган, охирини ўйламайдиган, жасур, йиқилса, сакраб турадиган пайти. Аммо аёллар таъсири кучайиб кетди, эркакларга ёшлигидан улғай, жиддийлаш, катта одам бўлишинг керак, оилага жавобгарсан, деб уқтиришади. Қарабсизки, вақт ўтиши билан, эркак бўйнидан боғланган ҳайвондан фарқи қолмайди.
Улғайишни амма-холаларга қўйиб берайлик. Биз эркаклар эса ёшлигимизни, ўта бахтли ва ўта хавфли давримизни эслайлик.
Эркак киши шаклланиши учун жисмоний зўравонлик керак. Ҳам унга қарши, ҳам у тарафдан зўравонлик содир бўлиб туриши шарт. Бироқ бизга оталаримиз ҳам «уришма!» деб неча марта уқтирарди..?
Қизлар уришса, уларни жазолаш керак, шунда аёл бўлиб улғаяди – макрли, айёр махлуқ бўлади. Аёл киши муаммосини жисмоний куч билан ҳал қилишга уринмаслиги керак. Биз эса урушган ўғилларни ҳам коиймиз, бу билан йигитларда биринчи бўлиб зарба беришга қарши ақлий блоклар шакллантирамиз – уларни заифлаштирамиз.
Ўғилларни якка кураш секцияларига беринг, фарқи йўқ нима, бокс, дзюдо, каратэ... Улар бошқа эркакларга рақибдек қараши керак. Қолаверса, ўғил болаларни қизлар ҳам қатнашадиган турли рақс-ашула ва шу каби тўгараклардан узоқроқ тутиш лозим. Йигитлар қизларга кўникиб қолади, уларга нисбатан жинсий қизиқиш сўнади. Турли девиациялар пайдо бўлади, эркаклар билан қизиқадиган бўлади.
Эркак содда фикрлаши лозим. Аёллар мураккаб фикрлайди. Бу яхши ёки ёмон эмас, балки хусусиятдир. Мисол келтирадиган бўлсак, маҳаллага хулиганлар кўпайса, аёл киши мураккаб усулни қўллайди, эркак эса содда йўлдан боради.
Албатта, ҳозирги замонда эркак бўлиш қийин. Замонавий жамиятда иродасиз ҳезалаклар яхши мослашиб олган, улар учун муаммоларни мактаб, милиция, депутатлар ҳал қилиб бериши керак.
Демак, эркаклар қарор қабул қилганда (услубан) содда ва (руҳан) қийин йўлдан юради, аёллар эса мураккаб ва осон усулларни ва қарорларни танлайди.



Аёлларнинг ҳиссиётга берилишини ҳам инобатга олиш керак. Уларнинг ушбу хусусияти эркакларга ҳам ўтиб бормоқда. Эркаклар майда-чуйда нарсага алахсирайдиган, ҳовлиқадиган, кўп ва равон гапирадиган (лицей-колеж ўқувчиларига эътибор беринг), асабий, руҳан бой ва ички дунёси мураккаб мавжудодларга айланяпти, аёлсифат бўлаяпти, яъни учламчи жинсий белгиларини йўқотяпти.




Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish