Бобир Исмоилов


Хотинга билдириб уйланиш лозиммикин?



Download 116,95 Kb.
bet21/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Хотинга билдириб уйланиш лозиммикин?

Халқимиз кўп хотинлик у ёқда турсин, хотин бўлишдан чиқиб кетяпти. Кўпхотинлик маданияти йўқ бўлиб кетган, қайта тиклаяпмиз, деса бўлади.


Қизларимиз ва йигитларимиз ўзи хотин ёки эр бўлишни яхши билишмайди. Кундош бўлишни ҳам билмайди, ҳам кўрмаган, ҳам унга қарши жуда салбий муносабатда. Хотинга эрининг ўйнаш орттириши тинч. 1-2 йилда ташлаб кетади, муносабатлар жиддий бўлмайди, деб фикрлайди. Қолаверса, бутун умрга эрига қарши ҳужжат бўлиб қолади.
Кўпхотинликни жамиятга қайта таништириш учун йиллар кетиши мумкин, бироқ буни амалга оширса бўлади. Мана, қизларимизга миниюбкани тўғри кийишни ўргатдик-ку, олдин чотини очиб ўтирарди. Фотосуратларга ҳам замонавий тушишяпти.
Хуллас, қийин масала, биринчи хотин хабар топса, анча турмуш қийинлашиб кетиши мумкин демоқчиман, балки сир сақлаган яхшидир... Билмадим.
Бошқа тарафдан, кўпхотинликни киритмасак, миллионлаб эркаксиз ўтирган аёл-қизларга жабр – эркаклар Россияга кетиб қолган, хотинини ташлаб кетган, ёш йигитлар эса ўзбек қизларни… Ҳозирги кунда бари-бир кўпхотинликдан яхшироқ ечим йўқ. Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам Германияда бўлиб ўтган конференцияда жинслар сонидаги фарқ келтириб чиқарган ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда кўпхотинлик тўғри ечим, деб топилган эди.
Иккинчи масала, эр хотинидан рухсат сўраб уйланиши шартми, деган. Ман аёлларга бундай жавоб бераман: фараз қилайлик, компания директорига қўшимча бухгалтер ё секретарь керак. Биринчи ходимидан рухсат олиши керакми? Маслаҳатлашиши мумкин, лекин талабни у ўзи билади. Демак рухсат сўраши шарт эмас, агар тили қисиқ бўлмаса, албатта.
Умуман олганда, хотинингиз билан ишхонадаги қўл остингиздаги ходим орасида фарқ бор деб ўйласангиз, демак қаердадир хато қиляпсиз.

Яхши ният12

Христианлик Рим империясида кенг тарқала бошлаганидан кейин, кўпхотинлик одати империянинг анъаналарига қарши бўлиб қолади. Натижада, Рим черкови полигамияни бекор қилишга киришади, мақсад динни рим-юнон маданияти билан уйғунлаштириш бўлади. Бироқ, ушбу маданиятда ўйнаш тутиш ва фоҳишалар хизматидан фойдаланиш одатий ҳол бўлган.


Рим черкови кўпхотинликдан воз кечиши ва қонун нормаларида тақиқлар қандай натижаларга олиб келганини ёзиб ўтайлик.
Бора-бора оилавий ҳаётга катта ўзгаришлар киритилди. Полигамия йўқ қилинди, бошқа бир зарарли қоида – дин тарафдан ажрашишларга тақиқ жорий этилди. Натижада инсон фақат бир одам билан умрбод турмуш қуришга мажбур эди. Бироқ, бошқа альтернативалар жадал ривожланди, булар оиладан ташқари алоқалар, ўйнаш ва пулли хизматлардан фойдаланиш эди. Албатта, бу ўзгаришлар асрлар давомида тадбиқ этилди. Қолаверса, кўпхотинликни сақлаб қолган христиан фирқалари ҳам йўқ эмасди.
Пировардида, ҳаром алоқалар миқдори қайсидир даврга келиб, ҳаддан зиёд ошиб кетади. Ўзлигича, яхши ниятда динга ўзгартиришлар киритаман, дедилар, бироқ иш расво бўлди, фаҳш жамиятда кенг тарқала бошлади.
Ноқонуний алоқалар оддий ҳолга айланди. Ўзини ҳурмат қилган аёлнинг эълон қилинган ўйнаши бўлар эди.
18 ёшда эрга тегиш хавф-хатарлари ҳақида радио ва телевидениеда гапиришганда, мени бошқа нарса қизиқтиради. Лицей-коллеж ва мактабларимизда қизлар боқиралиги қай аҳволда? Қанча қизлар бачадонида спираль ўрнатилган, қанчаси аборт қилдирган ва тўлақонли жинсий ҳаёт кечиришяпти? Бундай тадқиқотлар юритилади, албатта, улар ижтимоий аҳволни яққол кўрсатади. Йигитлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.
Замонавий жамиятнинг барча қатламларига никоҳдан ташқари алоқалари қулай келаверади. Эр учун ташқаридаги алоқалар пул тўлаш билан чекланади. Жавобгарлик олиш шарт эмас. Хотинда эса қўшимча эрига қарши далил пайдо бўлади. Қолаверса, эрининг кирдикорлари вақтинчалигини ҳам билади. (Албатта, ўзбек қиз-жувонлари ҳали ўйнаш бўлишга кўникишмади, қўйиб берса, кишини ўз хотинига рашк қила бошлайди, ё тавба.)
Эркак шаклланиши учун асосий омил жавобгарликдир. Бунга фақат оила тутиб эришса бўлади – «cевган қизи», ўйнаши, фоҳишалар жавобгарлик талаб қилмайди, алоқалар пул билан, муроса билан тугайди. Хотин ва фарзандлар эса жавобгарлик талаб этади. Бир неча хотин эса ундан ҳам каттароқ жавобгарлик, воқеликни тўғри кўришни талаб этади – фарзардларни тўғри тарбиялаш, моддий-маънавий томондан таъминлаш, ҳар бир хотин сулоласи билан муносабат ўрнатиш ва ҳоказо. Қисқаси, кўпхотинлик икебана етиштириш эмас, балки култур-мултурнинг энг юқори чўққиси. Нафақат кўпхотинлик, балки хотин тутиш ва хотин бўлиш маданиятидан узоқлашишимиз халқ сифатида заифлигимиз, чаласаводлигимиз ва ижтимоий онгсизлигимиздан дарак беради.
Маълум бир удум, фикр ёки конструкцияни йўқ қилишда, уни ҳаётдан чиқариб ташлашда ушбу амални мазаҳ қилиш ёрдам беради. Ҳудди шу тариқа кўпхотинлик ва умуман никоҳ институти, оилавий ҳаёт тарзи дискредитация бўлаяпти.
Кўпхотинлик нафси бузуқлар, ахлоқсизлар удуми, деб қараляпти. Фақат айш-ишрат илинжида юрган бойлар иккинчи хотин қилади, тасаввуримизда. Лекин мантиқан ўйлаб кўрилса, жинсий ҳаёт нафақат никоҳда, балки чўри ёки ўйнаш тутишда ҳам, фоҳиша хизматларидан фойдаланишда ҳам назарда тутилади. Ва анча арзонроқ, соддароқ кўринишга эга. Қолаверса, бу иллатларга эса жиддий тус бермаймиз, вақтинчалик бир қизиқиш, ёшликдаги шўхлик, деб қараймиз. Балоғатга етган бола фошиҳага бормаса, эркак бўлмайди, деб уқтирамиз, арзон аёллар билан юришни қандайдир бир тантилик, деб қабул қиламиз.
Шунинг учун никоҳ ҳам, кўпхотинлик ҳам бу аввало жавобгарлик, шахснинг етукликка эришиш омили – муҳим ишларни ажратишни ўрганиш, компьютерда ўтиравермаслик, футбол томоша қилавермаслик, ўз устида ишлаш, фарзандларга вақт ажратиш, хотин(лар) ва бошқа оила аъзолари билан тўғри муносабат қура олиш, моддий тарафдан мустақиликка эришиш ва ҳ. к.
Шундай қилиб, Рим империясида маънавий кризис юзага келди ва анча асрлар давом этди. Лекин X асрга келиб, Европада кичик муз даври бошланиб қолди. Ҳаво совуқ, чўмилиш, таҳорат олиш мушкул. Бундан черков фойдаланиб қолмоқчи бўлди. Христиан дин пешволари камроқ чўмилиш ва ювинишни тавсия қила бошлашди, сув яхши амалларни ювиб кетишини иддао қилишди. Хуллас, тозаликни инкор қилиб, фаҳшни йўқ қилмоқчи бўлишди.
Агар инсонлар исқирт ҳолда, бит босиб юрса, (парик ва пудрани эсланг, ҳашоратларни йўқ қилиш мақсадида сочни калга олиб юришарди; атир ва одеколонлар ҳам бекорга кенг тарқалмади, мулоқот қилиш керак эди-да), ҳожатдан кейин чайинмаса, одамлар орасидаги алоқалар ҳам камаяди, деб таҳмин қилинди.
Албатта, ниятлар тўғри бўлган. Бироқ хатога йўл қўйлди. Бу ҳолат ҳудди ажрашишларни олдини олиш учун умуман уларга руҳсат бермаслик ёки квартира олиб беришга боғлашга ўхшайди. Ёки 14 яшар қизчага онаси «йигит» топиб бермоқчи бўлади – маҳаллага ё синфига хизмат кўрсатгандан кўра яхшироқ туюлади.
Франциянинг энг катта саройи – Версальда, – ҳожатхоналар бўлмаган, меҳмон ва сарой аҳли эшик ва парда орқаларидан, зиналарнинг остидан фойдаланишган. Қирол ғазнаси ҳар йили таъмирга катта маблағ сарфлар эди.
Шаҳарлардаги антисанитарияни гапирмаса ҳам бўлади. Нажосат деразадан улоқтириларди – зонтлар шу даврда қўл келди. Аёлларнинг юбкалари ҳам қават-қават тикиладиган бўлди, ҳайз кўргандан кейин ювинмасди улар.
Турк, фин ёки рус ҳаммоми нима ўзи? Булар покланадиган жой. Лекин Ўрта асрлардаги Европа учун ювиниш ғалати туюлган, қандайдир варварларнинг қолоқ одатларидан бири бўлган.
Натижада, Европага ўртоқ Вабо ташриф буюради. Таҳминан 100 млн инсон қирилиб кетади.
Албатта, ҳозир Европа, Шимолий Америка ҳеч кимга сўз бермайди. Кунига икки марта чўмилади. Ҳатто совунлари ҳам антибактериал. Эътибор берган бўлсангиз керак, Европада туғилган ўзбек оилаларидаги гўдаклар Ўзбекистонга келганда, касал бўлаверади, аллергияси қўзиб қолади, чунки муҳит ўзгарган, Европа ўта тоза бўлиб қолган.
Қиссадан ҳисса шуки, майда нарсадек туюлган одатлар жамиятга ўта катта таъсир кўрсатиши мумкин.


Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish