Бобир Исмоилов


Хотин ва молиявий масалалар



Download 116,95 Kb.
bet18/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Хотин ва молиявий масалалар

Маҳрни катта қилиб юбориш керак эмас, ҳалол нарса, – никоҳ – қимматлашиб кетади. Катта қалим ва маҳр, дабдабали тўй, булар ҳаммаси уйланишга тўсқинлик қилади, ёшларни «альтернативалардан» фойдаланишга ундайди.


Уйланиш учун шаҳарнинг олди ресторанида бир неча ўнг минг АҚШ долларини сарфлаш керак, лекин, фоҳиша фақатгина бир неча юз доллар – бу сағал тескари иқтисодиётга айланиб қоляпти.
Аёл киши топган пулини, мерос қоладими, ўзи ишлаб топадими, эрининг руҳсатисиз оилага сарфлашга ҳаққи йўқ. Сабаби оддий: оила бошқарувида эрига рақобат қилмаслик, ҳокимиятни талашмаслик.
Айтайлик, МЧЖ бўлсин. Директор муовини ҳам мол-мулк, пул билан МЧЖга ёрдам берса, директор билан қарорлар ҳақида баҳслашмоқчи бўлади, ўз фикрини билдиради, савол бериб, сўроққа тутади, жараёнларни назорат қилай, дейди. Бу эса бошқарувни қийинлаштиради.
Шунинг учун ҳам асл исломий тўйлар фақатгина эркак-аёллар алоҳида базм қилишлари эмас, балки келин тараф умуман тўй харажатларида қатнашмаслиги, мебель ҳам олиб бермаслиги…. Яъни аёл кишининг овоз бериш ҳаққи бўлмаслиги лозим.
(Ҳозирда эса баъзи йигитлар ёрдам берадиган қизларни қидиряпти, қайнотаси уларга нима машина совға қиларкин, қаердан уй олиб бераркин, дея… Кейин эса келинлар умуман гапга киришмаяпти, деймиз, хоҳлаганини киляпти, деб нолиймиз.)
Лекин, албатта, оила бу МЧЖ ё фирма эмас. Оила қаттиқроқ рақобат шароитида яшайди. Ўғри ё қайсар ё ҳиёнаткор замдиректорни ишдан бўшатиб юбориш мумкин, ишини судга оширарсиз, бироқ оилада бундай бемалолгарчилик йўқ, ҳиёнат таъсири ўзгача.

Куёв танлаш

Netflix Интернет сервисида House of Cards сериалининг 4-сезони бошланди. Куёвни камситиб, қийнашяпти. Маълум бўлишича, ота ҳам она ҳам қизининг танловига қарши бўлишган экан. Энди эса хотин ҳам эрга душманлик қилаяпти.


Куёвнинг аҳволи оғир – АҚШ президентлигига сайловлар бўлиб турибди, Россия билан можаро, нефть нархлари ўйнаяпти, хуллас, ўша биз билган стандарт «матрица». Устига устак хотини ҳам исён кўтарди, ўзини нонкўр итдек тутяпти.
Сериалдаги куёвга муносабатни кўриб, Шуайб пайғамбар ўзига куёвни қандай танлагани ҳақида ёзмоқчи бўлдим.
Мусо алайҳиссалом ва фиръавн орасида қотиллик учун, қолаверса, Мусо яккахудоликни, Исломни тарғиб қилгани учун можаро келиб чиқади. Бу ихтилоф ҳам фиръавн шахси билан, ҳам Миср давлатчилиги, руҳонийлари билан боғлиқ эди. Яъни Мусо алайҳиссалом оддий жиноятчи эмас, балки давлат душмани, диний экстремист бўлиб қолади. Бунинг натижаси ўлароқ, ушбу улуғ расул қочишга мажбур бўлади.
Кунлардан бирида Мусо алайҳиссалом Тошкентга ўхшаган чўлдаги оазисга бориб қолади. У ерда қўй-эчкиларини қудуқдан суғораётган халойиқни кўриб, иккита қизга қўзиларини суғоришга ёрдам беради – қизларга набват бермаган одамларга қарши чиқади.
Қизлар буни оталарига, Шуайб алайҳиссаломга етказадилар. Ушбу киши Мусони чақириб, иш таклиф қилади, агар келишилган муддат ишлаб берса, қизини Мусога хотинликка беришга ваъда беради.
Нима учун ота моли, автомашинаси, пропискаси йўқ бўлган, давлат душмани, қотил-жиноятчига қизини беришга тайёр бўлади?
Сабаби оддий, Мусо эркак бўлади, эркакнинг ишини қилади. Шуайб бегона қизларга қайтимига ҳеч нима кутмасдан, ҳаётини таҳликага қўйиб, ёрдам берган инсонни ўзига куёв қилади. Қолгани муҳим эмас. Паспортни ҳам алмаштирса бўлади, автомашина, бизнес, пул ва мол-мулк ортириладиган нарса, пропискадан ҳам ўтса бўлади. Қолаверса, ким кафолат беради, бу нарсалар бор бўлса, демак ҳар доим шундай қолади, деб? Эркак ҳаётида мол-мулк пайдо бўлиши, кейин йўқ бўлиши мумкин, яна орттирилиши мумкин. Этмоқчи бўлганим, иш топ, машина топ, пул топ, – кейин уйланасан, деган фикр мантиқсиз. Эркак дегани адашмайди, йиқилмайди, дегани эмас, қайта оёққа туради, дегани, фақат ғалаба қозонади ё ютқазмайди, дегани эмас, балким охирини ўйламасдан жангга киришади, дегани.
Қизларни катта қилаётганда ҳар доим эсимизда тутадиган нарса, биз қизни вояга етказмаймиз, балки куёвга хотин етиштирамиз. Ишни чала бажармайлик.
Албатта, ҳозирги кунда аёллар ҳам ўзгарган – отасининг қўлида ишлайдиган одамни эр ўрнида кўриши қийин, миннат тагида қолиб кетади йигит. Куёвни йўқ қилишнинг энг осон йўли ҳам куёвга ёрдам бериш, қайнота уй-жой олиб беради, саёҳатга юборади, иш, пул ва ҳоказолар билан мунтазам таъминлаб туради. Қайнота бўлмаса, қайнона қўймайди, ўғилларига уқтиради – опангларга, синглингларга қарашинглар, деб. Бунинг натижасида тили қисиқ эр, хотини нима кийяпти, нима қиляпти, ким билан бирга, булар ҳақида савол ҳам бера олмайди, хотин билганини қилади, отаси қилиб, «ўтказиб» қўйган-ку. Қайнота-қайнона ҳам куёвининг ҳаётига аралашишга бошлашади, қизим ўқисин, қизим ишласин, дўкон очиб берамиз, Туркиядан мол олиб келсин... Куёв ҳам бунга мослашади, хотини билан маслаҳатлаша бошлайди, этганини қиладиган бўлиб қолади. Йигитлар ҳам молпарастликка берилган, тўйдан олдин буни ўйлашмаяпти, аёлларга ўхшаб, чиройли нарсаларга учишяпти.
Қисқаси, куёв эркак бўлса – яхши, уни эҳтиёт қилиш даркор. Ўғилларни ҳам эркак қилиб етиштирайлик, мустақил фикрлайдиган, ўзини ўзи эплайдиган қилиб.


Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish