Бобир Исмоилов



Download 116,95 Kb.
bet20/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Оилалар

Кўпхотинлик на танқид ва на тарғиб қилинади.


Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Яшашни, турмушни, оилавий шароитни пулга боғлаш бизга янги кириб келаётган капитализмнинг ҳусусиятидир. Буни яна мультизианлик ҳам дейишади: иддаоси, пулга қараб бола кўпайтириш бўлган. Шунинг учун ҳозирда камбағаллар бола кўпайтирмасин, битта ёки иккитаси билан ўтсин, дейишяпти. Лекин мусулмончиликка ёд нарса, агар адашаётган бўлсам, тўғирлашсин.
Хотиннинг ҳаққи бошпана, емиш ва кийим. Ижарада ўтириш ҳам жоиз, ҳар куни пишлоқ ва сгущенка ейиш ҳам шарт эмас, кийим Дубайдан, қўлида iPhone бўлиши ҳам шарт эмас. Эркак минимумни таъминлай олса, уйланиши мумкин.
Айни кўпхотинликка келсак, халқимизда "эпласа уйлансин", деган гапи билан, ҳамма хотинининг тагига мошина, алоҳида уй-жой ва шу каби нарсаларни тушунилади. Бироқ адолат дегани, камбағал-камчилик бўлса ҳам, тенг молиявий муносабат дегани. Яъни, камбағал эркак ҳам бир неча хотинга эр бўла олади.
Қолаверса, кўпхотинликни бойларга қўйиб бериш керак, дегани, яна ўша хотинларнинг молпарастлигига бориб тақалади. Молдунё бўлса, иккинчи ҳам, учинчи хотин ҳам бўлишга рози, қизини ҳам никоҳлаб бераверади.
Аслида бу битта хотин бўлганда ҳам тўғри. Бошқа томондан қарасак, эр киши умри давомида ҳам мол-дунёсини йўқотиши мумкин. Унда нима бўлади?
Муҳими, ҳар бир хотинликка ярайдиган аёлнинг эри бўлиши керак, буни жамият таъминлаб бериши шарт. Фарзандларининг отаси бўлиши керак, майли, ҳафтада икки марта отасини кўрса ҳам, отаси ўгай бўлса ҳам. Майли, ҳатто эркакнинг нияти фақат шаҳват бўлганда ҳам. Эрсиз аёл ўзи ҳам қийналади – жинсий эҳтиёжлари нуқтаи назариданми, фарзандлари бўлса, тарбиявий жиҳатдан, бўлмаса, улар ҳам мать-одиночканинг тарбиясини кўради, бориб-бориб, жамият ҳам инқирозга учрайди. Агар эркак моддий томондан ёрдам қилолса, нур устига, бироқ ҳозирда кўп аёллар ўзларини таъминлаяптилар.
Мисолни кўриб турибмиз, бу ҳозирги ўрислар. Иккинчи жаҳон уришида эркаклар қирилиб кетган, аёллар ўқитувчиликка, тарбиячиликка ўтган, оилада фарзандлар фақат она ва бувисининг тарбиясини кўрган. Оқибатида оила йўқ бўлди, эркаклар заифлашиб кетди, оилада аёллар раҳбарликка ўтди ва ҳоказо.
Сигарет чекишни ташлашдаги абсцентив синдромни рус эркаклари мисолида тушунтириш мумкин. Уларни туғилганда онаси, бувиси уришади, боғчада тарбиячиси, мактабда аёл ўқитувчиси бақир-чақир қилади (чунки булар эркакларидан жинсий қониқмайдилар ва бошқа сабаблар туфайли), хотини бақиради, қизи, келинидан гап эшитади. Энди, агар қайсидир пайтда шу тазийиқни олиб қўйсак, ҳалиги рус эркак ўзини ёмон ҳис қилади, ниманидир йўқотиб қўйгандек қийналади. Сигаретни ташлаганда ҳам ўрганган одат йўқ бўлгани учун инсон қийналади.
Бу борада бизга икки нарса салбий таъсир кўрсатяпти: Совет Иттифоқи даврида Ўзбекистондаги эркак ва аёллар сонидаги фарқ сезилмаган. Шунинг учун кўпхотинликни сунъий равишда йўқ қилган бўлсалар ҳам, катта фарқи бўлмаган – аёлларга эр етган. Лекин Иттифоқ парчаланди, 2000 йиллар бошидан қишлоқ хўжалигимизга ҳам реформалар етиб борди, фермерлик ҳаракати натижасида эркаклар қишлоқлардан кетиб қолди, натижада аёллар эрсиз.
Ва шу билан бирга, капиталистик жамият қураяпмиз: эркаклар учун хотин-чўри ўрнига, ўйнаш ёки фоҳишадан фойдаланиш; хотин бўлгандан кўра, аёлларимиз ўзларини бозорга солишлари моддий тарафдан кўпроқ ва тезроқ фойда олиб келади. Шунга ўрганиб ҳам қоляпмиз. Қонуний хотинга ҳам эрининг бошқа хотин олишидан кўра, унинг ўйнаш тутиши афзал – бутун умрга компромат шаклланади.
Қонунчилигимизни ҳам, воқеликдан келиб чиқиб, нормаллаштириш лозим бўлади. Матриархат эмас, эркакларнинг ҳам ҳуқуқларини ўйлаш лозим бўлади.
Шайхимиз кўпхотинлик тарғиб ёки танқид қилинмайди, деган эканлар. Бу ерда уни жамиятни соғломлаштиришнинг бир инструменти сифатида кўриб чиқдим.



Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish