Оила нима
Инглизлар, руслар ва бошқа замонавий халқларда олдинлари «ака» ва «ука» тушунчалари учун алоҳида сўзлар бўлган. Уларда бу сўзларнинг йўқ бўлиб кетиш сабаблари, оила институти заифлашиб, ўз аҳамиятини йўқотганидир.
Анъанавий жамиятда оила бу тирик қолиш учун курашадиган кичик гуруҳ. Бундай гуруҳларнинг омон қолишининг зарурий сабабларидан бири, гуруҳда авторитатив битта ва фақат битта бошлиқ бўлиши зарурлиги.
Шунинг учун анъанавий халқларда (ўзбек, хитой…) ака ва ука учун алоҳида сўзлар қўлланилади: ёшликдан оилада бошқарув иерархияси пайдо бўлади. Ҳудди ўрмонда, тоғу-тошда юрган диверсантлар ёки овчиларда иерархия келишиб олингани каби. Ака нохақ бўлса ҳам, кичиклар бўй синиши лозим, бўлмаса оила тирик қолиш эҳтимоли пасайиб кетади.
Яъни, анъанавий цивилизацияда оила бу ҳарбий ячейка, психологиядаги атамаси – «банда», ҳар доим лидери бўлиши керак. Замонавий жамиятларда эса оила бу ихтиёрий бирлашма – «клуб», эри ўзи пул топади, хотини ҳам ишлайди, ўзининг бюджети бор. Фарзандлар ҳам индивидуалист. Оила тирик қолиши учун бошқа ташқи структуралардан фойдаланишади: полиция, армия ва ҳоказо. Лекин албатта, полиция жамиятни ҳимоя қила олиши бу иллюзия, ўзи наркотик тарқатади, каллакесар қароқчиларга ёрдам беради.
Эсласак, АҚШда Янги Орлеан шаҳрини торнадо «уриб», сув босганда, миллий гвардия ва полициячилар аҳолининг қурол-яроқларини йиғиштириб олади. Бироздан кейин ўша кварталларга мародерлар, бандитлар ташриф буюришади. Ҳудди шу каби воқеа Ош шаҳрида, 2010 йилда бўлиб ўтди. У ерда ҳам аскарлар террористлар келишидан олдин халқнинг милтиғу бошқа қуролини олиб қўяди.
Шунинг учун, ақли расо, лекин замонавий жамиятларда яшайдиган кишилар шаҳарга каллакесарлар, бандалар бостириб келганда, оилани олиб шаҳардан қочишни маслаҳат беришади. Бироқ, уйдан чиқишдан олдин хотинни яхшилаб калтаклаш керак, қўрқитиш керак, дейди. Чунки замонавий рус (инглиз, немис) оиласидаги хотин эрининг гапини буйруқ сифатида қабул қилмайди. Кинофильм ё сериалларни қаранг – у-бу илтимос ёки буйруқни бажаришидан олдин замонавий хотин савол беради, тушунишга ҳаракат қилади, ҳар турли вазиятда эридан олдинга ўтиб кетади, бегоналар билан биринчи бўлиб суҳбатга киради ва ҳоказо. Бироқ, ўта мураккаб шароитда демократия панд бериб қўяди, савол-жавобга вақт қолмайди. Калтакланган аёл эрининг буйруқларини сўзсиз, иккиланмасдан аниқ бажариши эҳтимоли ошади.
Мавзуга қайтадиган бўлсак, «ака», дегани фақатгина ёши улуғ, дегани эмас, балки кичиклар учун жавобгарликни олувчи ва қарор қабул қилувчи шахс. Виктор Суворовнинг «Аквариум» китобида, четэлдаги разведка бўлимлари бошлиғи қўл остидаги хизматчиларни ҳатто судсиз қатл қилиш ҳуқуқига эга, дейилади.
Аёллар оила деган патриархал ҳарбий ташкилот иерархиясида иштирок этишмайди. Андрей Ильиннинг «Третья террористическая» романлар туркумида чечен жангарилари ўлган сафдошлари оиласини кўришга келишганда, 12 ёшли ўғил билан суҳбатлашишади, онасига гапиришмайди ҳам. Бу ҳолат, албатта, замонавий кишиларга ғалати туюлар, лекин яшаб қолиш учун тузилган ташкилот вакиллари учун одатий ҳол, ёш бўлишига қарамай, бу йигитча келажакда эркак-жангчи бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |