Бобир Исмоилов


Ажрашишларни уй-жойга боғлаш



Download 116,95 Kb.
bet5/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Ажрашишларни уй-жойга боғлаш

Ажрашишларга ёшларимиз нима учун осон қараяпти? Чунки охирги 10 йилдан бери колеж-лицейларимиз гуруллаб, ишлаб турибди. Айни балоғатга етган ёшлар янги муҳитга тушиб қолади, шаҳидликни ўрганяпти, қизлар кетидан шаҳидликни. Лицейда булар қиз алиштиради, севги-севги ўйнайди, ўйнашини ташлаб кетишга ўрганиб қолишган; рашк қилишни қолоқлик сарқити, деб ҳисоблайди: қизғанчиқлик – "кусочник", деб, қораланади.


Жинсий ҳаётда озодликни АҚШдаги ёшлар, асосан, мактабда ўрганиб, университетларда давом эттиришади. Бакалаврлик даврида ўрта ҳисобда 30та партнерни алиштирар экан. Бизда эса бу каби оилавий қадриятларни йўқ қилувчи ижтимоий институтлар қаторига лицей-колежларни қўшсак бўлади. Турмуш кўргунча нечта партнерни алиштиришяпти ёшларимиз? Қизларни замонавийлашди демаяпман, йигитларни ҳам худо уриб қўйди.
Шунинг учун никоҳдан кейин ҳам куёвлар яна ўша мактаб-университетдаги танноз қизларга бўлган муносабат ва социал конструкцияларни қўллашяпти. Ота-оналар этолмайдику фарзандига, "бу энди хотининг, ўйнашинг эмас; бу энди эринг, сени «ишлатиб», машинасида айлантириб юрган курсдошинг эмас", деб.
Турмушгача бокираликни, нафақат тана бокиралигини, балки фикрий ва зикрий бокираликни, қизларда ва ўғилларда таъминламас эканмиз, оила институти инқирозга учрайверади.
Ўзи аҳвол бундан ҳам баттар, булар умуман оила қурмаслиги мумкин эди, ҳозирча мақтаниш ва хўжакўрсинга, тўйдаги машмашага, даранг-дурунгу латта-путта ва мерседесларга қизиқиб, базм қилишяпти. Аслида, паспортда муҳр керакмас, деб, "фуқаролик никоҳимиз бор", деб, юраверарди.
Яқинда, 2016 йил иккинчи ярмида, ажрашишларни квартира ва уй-жойга боғлаш, эр хотинига жой олиб бермагунча, ажратмасликни таклиф қилиб чиқишди.
Бунинг салбий оқибатларини санаб ўтадиган бўлсак:
Квартира учун эрга чиқиб олишлар кўпаяди.
Бола она билан қолади, албатта бу жуда исқирт ва жамиятни чиритадиган иллат: она болалар билан қийналади, эрини фарзандлар билан шантаж қилади, қайта эрга тегиши қийинлашади ва ўғил болаларни аёл тарбиясига қолдирамиз1. Совет Иттифоқидан қолган одатга кўра, қонунчилигимиз эркакларга қарши – матриархатни қўллаб қувватлаб, илгари суради. Фарзандни судлар онага сўзсиз таслим қилишлари (қолаверса, бошқа масалалар ҳам) шунинг акси. Бу сиёсат исломий анъаналаримизга ҳам зид.
Квартира олиб беролмагани ёки олиб бермагани учун ажрашишлар тўхтайди, никоҳ фақат қоғозда қолади, эр ва хотин билганини қилиб, билгани билан яшайверади, ҳа нима, оила де-факто йўқ-ку. Ажрашишларга кучли тўсиқ қўйиш билан католицизмни тадбиқ қилаётган бўламиз. Уларда ҳам ажрашишлар маън этилган ва жамиятга катта босим ўтказилиб, фаҳш ишлар кўпайиб, маънавият тушиб кетган. Қош қўямиз, деб, кўз чиқармайлик.


Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish