Ажрашган фарзандли аёлни хотин қилиш
Оилавий ҳаётни ҳамма турлича тушунгани учун, жамиятимизга урбанизация, модернизация, бозор иқтисодиёти жараёнлари жадал кириб келаёгани сабабли, оилалар бузилиши кўпайиб бормоқда, оила институти жуда катта босим остида қолиб кетди. Натижада турмуш бозорида кўп сонли эридан ажрашган фарзандли аёллар кўпайиб бормоқда. Бундайларга уйланишнинг салбий оқибатларини кўриб чиқайлик.
Асосий сабаб бу фарзанд(лар) борлиги. Нима учун эркак киши бировнинг фарзандини тарбия қилиши лозим? Аёл ёққани билан, унинг болаларини қабул қилиш лозимми? Ҳар бир эркак ўзининг авлодини давом эттиришни хоҳлайди, билим, уқув ва мол-мулкини ўзининг фарзандларига мерос қолдиришни истайди. Бу ажабланадиган нарса эмас.
Исломда ҳам етим бола боқиб олинса, у меросга ҳақли бўлмайди; номаҳрам ҳисобланади. Унга ўгай отанинг исми берилмайди, етим ўз отаси исмида қолиши даркор. («Аҳзоб» сураси, 4-5-оятлар.)
Эркак киши эридан ажрашган фарзандли аёлни хотин қилганда, у аслида мавжуд оилага кириб бораяпти. Ушбу оиланинг бошлиғи бор эди – аёл киши. Янги аъзо – эр, – қайси ролни ўйнайди? Бошлиқ бўла оладими? Албатта, аёл киши бошлиқлигича қолса, бундай оила мустаҳкам бўлмайди, фарзандлар тарбияси ҳам бузилади, эркак кишида турли хасталиклар ривожланади, бориб-бориб ичкиликка ружу қўяди.
Ажрашган аёл учун эри учинчи-тўртинчи ўринни эгаллаши мумкин. Биринчи ўринда аёл учун собиқ эридан орттирган фарзанди, севгисини унга йўналтиради. Қолаверса, аёлнинг ота-онаси қандай рол ўйнамоқда, биринчи оилани бузишда ҳам қатнашган бўлиши мумкин, ёлғиз қолган қизига ҳам анча ёрдами тегади, уни ўзига боғлаб олади.
Кўп ҳолларда ажрашган аёл янги эр эмас, балки молиявий спонсор қидиради. Эркакнинг ким бўлиши аҳамиятсиз, муҳими аёлни ва фарзандини моддий тарафдан таъминлаб турсин. Албатта, бу ҳақда эркакка айтилмайди. Аёл учун бу сабаб етарлидир, эр – таъминотчи, бироқ эркакга бунинг нима кераги бор?
Эрдан ажрашишнинг ўзи ҳам аёл киши учун жуда катта камчилик. Агар собиқ эрини ёмонлайверса, бу ҳам огоҳ бўлиш учун бир белги. Эри ёмон бўлиши мумкин, бироқ танловда аёлнинг ҳам хатоси бўлган. Амалда, ажрашишда икки тарафнинг айби бор. Аммо аёлнинг бу борада ҳиссаси қанчалик? Хотин оилавий муҳит учун кўпроқ жавобгар тараф. Нимага эплай олмади? Худбинлигими сабаб? Муомала маданияти пастлигими? Эрга жуда юқори талабларми? Оиланинг аҳамиятсизлигидир балки. Аниғини билиш қийин, лекин катта эҳтимол билан юқоридагиларнинг барчаси таъсир қилган – эсимизда бўлсин, ажрашишларнинг асосий қисми аёллар талаби билан бўлади.
Ажрашган аёл қанчалик хатоларини, ажрашиш сабабларини тушуниб етган? Танқидий бир назар солдими, фикрлашга имкони бўлдими? Йўқ бўлса керак; қолаверса, атроф муҳит, жамият ва оила аъзолари, дугоналар ҳам аёлнинг тарафида, «яхши эдинг, эринг қадринга етмади» ва ҳоказо.
Эр кўрган аёл қиз боладек «тоза қоғоз» эмас. Тажрибаси бор, қандайдир дастурларга эга. Лекин агар тажрибадан тўғри хулоса чиқарилмаган бўлса, унда аёл киши қайта хотин бўлишга қийналади – ҳаддан зиёд шубҳаланувчи, молпараст, романтикадан йироқ ва бошқа эркакни узоқлаштирадиган одатларга эга бўлади. Турли ҳийлаларни ўрганиб олган, эркак нафсониятига тажовуз қилиш схемаларини биладиган, эркка ишонмайдиган, жанг кўрган аёл олдимизда.
Ажрашиш аёлда турли руҳий патологиялар мавжудлигини кўрсатади (шаллақилик, идеал эркакни кутиш, улардан нафратланиш…). Яъни, эркак учун турмуш кўрган аёл билан мулоқот қилиш қийинроқдир.
Тўйдан кейин ҳам бир талай муаммолар келиб чиқиши мумкин. Фарзандлар янги эркакни қандай қабул қилади, отасининг ўрнида кўра биладими? Болаларга қаттиқ қўллик қилиш имконияти бормикин, онага бу ёқадими, балки ўгай фарзандни чиқиштирмаяпти, деб ўйлар? Aёл яна туғишга розими? Болаларнинг отаси билан муносабатлар қандай қурилади? Келиб турадими? У билан алоқа борми, аёлига ҳис-туйғучиcи-чи? Демак, муаммолар кўп.
Ажрашган аёл эрга тегиш эҳтимоли қиз бола билан тенг, деб ўйлашнинг ўзи нотўғри, бироқ эрдан ажрашган жувонлар бунга астойдил ишонмоқчи бўлади. Йўқ, афсус, бундай эмас. Бошқалар учун ҳам ажрашган аёл ҳудди мажруҳ ва бахтсиз бир жонзотдек. Бу муносабат унинг фарзандларига ҳам тааллуқли, болалар тоғанинг қўлида катта бўлишмасин – ҳамма туртиб-тергаб юради.
Бу гаплар ажрашган аёллар ҳақида эди. Турмуш ва тақдирлар фарқли, кимдир бева қолади, эри йўқолиб кетади, албатта, бу бошқа масала.
Do'stlaringiz bilan baham: |