Корхона иқтисодиёти



Download 1,38 Mb.
bet1/86
Sana22.06.2022
Hajmi1,38 Mb.
#693688
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
маъруза матни


КИРИШ
Жамият тараққиётининг ҳамма босқичларида корхоналар фаолиятини ривожлантириш, уларнинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш долзарб масалалардан бири бўлиб келган. Чунки, бозорнинг зарур товар ва хизматлар билан тўлдирилишини, одамларнинг фаровон турмуш кечиришини, аҳоли бандлигининг ўсишини таъминловчи асосий омил − янги корхоналарни ташкил этиш ва амалдагиларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш ҳисобланади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда кўп укладли иқтисодиёт амалда шаклланиб бўлган. Унинг таркибида хусусий мулк устувор ривожланмоқда. “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётида ... ҳал қилувчи ўрин эгаллади ...”. Шу билан бир қаторда, “... иқтисодиётимизнинг локомотиви бўлган йирик ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этишга эътибор берилмоқда.
Америка Қўшма Штатларининг дунёда кўзга кўринган “Женерал моторс” компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида ноёб бўлган, автомобиль двигателлари ишлаб чиқариладиган замонавий завод тараққиётимиз йўлида, авваламбор, минглаб ёшларимиз олдида янги уфқ ва имкониятларни очиб бергани билан ҳурматга сазовордир.
Мамлакатимизда барпо этилган ва барпо этилаётган мана шундай замонавий корхоналарда Ўзбекистоннинг келажаги яратилмоқда. Мана шундай корхоналар, мана шундай ёшлар бизнинг келажакка катта ишонч билан қарашимиз учун мустаҳкам замин туғдирмоқда ...”.
Корхона иқтисодиёти асосларини билиш замон талаби. “Корхона иқтисодиёти” фани талабаларда аниқ иқтисодий билимларни шакллантиришга қаратилган. У малакали мутахассислар тайёрлашда ўз ўрнига эга.
Ушбу фан “Иқтисодиёт назарияси”, “Саноат иқтисодиёти”, “Маркетинг”, “Менежмент”, “Бизнес-режалаштириш”, “Персонални бошқариш” ва шу каби бошқа фанлар билан алоқадор.
Корхона иқтисодиёти” курсини ўрганиш иқтисодиёт, менежмент ва бошқа таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрловчи кўплаб олий ўқув юртларининг ўқув режаларида кўзда тутилган. Ушбу курс бўйича бир қанча дарсликлар чоп этилган бўлиб, улар барча ўқувчилар, биринчи навбатда, иқтисодиётчилар учун жуда қизиқарли ва фойдалидир.
Корхона иқтисодиёти” фанининг мақсади − талабаларга барча иқтисодий масалалар ечимини топиш, келажакда иқтисодий билимлар олиш учун ўзига хос пойдевор бўлиб хизмат қилувчи замонавий корхоналар иқтисодиёти асосларини ўрганишга кўмаклашишдир.
Талабаларнинг “Корхона иқтисодиёти” фанида ўрганиладиган масалаларни яхши ўзлаштиришини таъминлаш мақсадида ушбу маърузалар курсида мавзулар мазмуни, аксарият ҳолларда, чизмаларда ёритилди.

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish