Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим


Бадиий асар устида ишлаш жараёни



Download 1,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/148
Sana21.02.2022
Hajmi1,64 Mb.
#37163
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   148
Bog'liq
strukturno-semanticheskie i kommunikativnye osobennosti passivnyx konstruktsij v tekste

 
Бадиий асар устида ишлаш жараёни 
 
Бадиий асар устида ишлаш ва унинг асосий босқичларини белгилашда ўқитувчи бадиий 
асарнинг санъат асари сифатида ўзига хос хусусиятлари ва ўқувчиларнинг тайёргарлик 
даражасини назарда тутади.
Бадиий асарда барча қисмлар (ғоявий асос, композистия, сюжет, тасвирий воситалар) ўзаро 
боғлиқ бўлади. Сюжет ривожи асосида асар қаҳрамонларининг янги-янги қирралари очила боради. 
Бу хусусиятлар асар устида ишлашда уни яхлит ўқиш ва идрок этишни талаб этади.
Ўқувчиларни бадиий асар устида ишлашга ўргатиш уларда адабий-эстетик таҳлил 
малакасини шакллантириш ва ўстириш орқали таълим-тарбия беришни назарда тутади. Асар 
матнини таҳлил қилиш муаллиф фикрини, ҳиссиёти ва хулосаларини тушунишга ёрдам беради, 
асарда ифода этилган воқеаларга муносабат уйғотади. Асар таҳлили ўқитувчидан ўқувчилар 
фаолиятини маълум мақсадга йўналтиришни тақозо қилади. 
«Мактабда бадиий асарни таҳлил қилишдан асосий мақсад асарда ифодаланган ҳаётий 
воқеани ёритиш орқали ўқувчиларни бадиий адабиёт оламига олиб кириш, тасвирланаётган 
воқеаларга нисбатан муаллифнинг муносабати ва ниятларини пайқаб олишга имконият 
яратишдан иборатдир. Ўқувчиларнинг ёзувчи олдинга сурган ғоя, муаммоларни тўлиқ 


тушунишларига эришмай туриб, адабиётнинг ёшларни тарбиялашдаги вазифасини амалга 
ошириб бўлмайди»
2

Ўқувчи асарнинг мазмуни билан уни мутолаа қилиш пайтида танишса, таҳлил қилишда 
унинг поэтик воситаларига мурожаат қилади. Мутолаа ҳиссиётни бойитиб, ақлни пешласа, таҳлил 
асар замиридаги маънони чуқур ўрганишга ёрдам беради. 
Ўқитувчи бадиий асар устида ишлашда қуйидаги масалаларни ҳал қилиши лозим: 
1. Асар устида ишлашнинг мақсад ва мазмунини аниқлаб олиши. 
2. Асарни таҳлил қилиш учун дарс босқичларини белгилаб олиши. 
3. Ҳар бир асар таҳлили учун топшириқлар тизимини ишлаб чиқиши. 
4. Асарни қандай методлар асосида ўрганишни аниқлаши. 
5. Ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма ва малакалар доирасини белгилаб олиши. 
Бошланғич синфларда бадиий асар устида ишлаш уч асосий босқичга бўлинади: 
Биринчи босқич (биринчи синтез). Бу босқичнинг асосий вазифаси матнни яхлит идрок 
этиш асосида асарнинг аниқ мазмуни ва тасвирий ифода воситалари билан таништириш дан 
иборат. 
Иккинчи босқич (анализ). Бу босқичнинг вазифаси ва иш мазмуни воқеалар ривожининг 
боғланишини белгилаш, иштирок этувчи шахсларнинг хулқ-атвори ва уларнинг асосий 
хусусиятларини аниқлаш (нега шундай қилди ва бу унинг қандай хусусиятини очади), асар 
композистиясини очиш (тугун, кульминастион нуқта, ечим), асарнинг аниқ мазмунини тасвирий 
воситалар билан бирга таҳлил қилиш ва қаҳрамонлар хулқ-атворини баҳолаш (муаллиф нимани 
тасвирлагани, қандай тасвирлагани, нима учун у ёки бу далилни танлагани)дан иборат. 
Учинчи босқич (иккинчи синтез). Бу босқичнинг иш мазмуни иштирок этувчи шахсларнинг 
муҳим хусусиятларини умумлаштириш, қаҳрамонларни таққослаш ва баҳолаш, асарнинг ғоясини 
аниқлаш, бадиий асарни ҳаётни билиш манбаи ва санъат асари сифатида баҳолаш (қандай 
маълумотларга эга бўлдик, асар нимага ўргатади, муаллиф ўз фикри ва таассуротларини қандай 
қилиб аниқ, равшан ва таъсирли тарзда етказади ва ҳоказо)дан иборатдир. 

Download 1,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish