Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ХY типи



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ХY типи.
Дрозофила 
пашшалари устида ўтказилган тадқиқотларда жинсни белгилашнинг ХY 
типи аниқланди. Дрозофиланинг эркак ҳамда урғочиларида диплоид 
ҳолдаги хромосомалар сони тўрт жуфт (8 та) бўлади. Уларнинг 3 жуфти (6 
таси), ўлчами ва шакли билан, эркак ва урғочи организмларда бир хил 
бўлади. Бу хромосомалар 
аутосомалар
(жинсга боғлиқ бўлмаган 
хромосомалар) дейилади. Қолган бир жуфт хромосома эса улардан фарқ 
қилади. Бу жуфт хромосомалар 
жинсий хромосомалар
деб юритилади. 
Урғочи организмларда бу жуфт бир хил кўлам ва бир хил шаклдаги 
хромосомалардир. Улар жинсий 
“X”-хромосомалар
дейилади. Улардан, 
мейоз жараёнида жинсий хромосомаси бўйича фақат бир хил, битта X - 
хромосомали гаметалар ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам бундай жинсни 
гомогаметали жинс
дейилади. Пашшанинг эркакларида эса, жинсий 
хромосомалар бир жуфт бўлса-да, уларда, ўлчам ва шакл жиҳатидан фарқ 
кузатилади. Уларнинг бири урғочи организм жинсий хромосомаларига 
ўхшаш бўлиб, у ҳам жинсий “Х”- хромосома дейилади. Эркак 
организмнинг иккинчи жинсий хромосомаси “Х”- хромосомага нисбатан 
анчагина кичик бўлиб, у 
“Y”- хромосома
деб аталади. Шунинг учун эркак


186 
43-расм.
Жинсни белгилашнинг тўртта типи. 


187 
пашшаларда, мейоз жараёнида, икки хил тенг миқдордаги гаметалар ҳосил 
бўлади.Уларнинг 50% “Х”- хромосомали ва 50% “У”- хромосомали 
бўлади. Шу боисдан бундай генотипга (ХY) эга жинс 
гетерогаметали 
жинс
деб юритилади. 
Агарда уруғланиш жараёнида, оналик гаметаси (уларнинг ҳаммасида 
биттадан “Х”- хромосома бор) билан “Х”- хромосомали оталик гаметаси 
қўшилса, ундан ҳосил бўлган зигота, яъни янги авлод жинсий 
хромосомалари бўйича “ХХ” генотипга эга бўлади ва уларнинг жинси 
урғочи бўлади. Агар уруғланиш жараёнида, макрогамета “Y”- хромосо-
мали микрогамета билан қўшилса “ХY” генотипга эга эркак авлод пайдо 
бўлади. Натижада эркак ва урғочи организмларнинг миқдорий нисбати 
50:50 (1:1) га яқин бўлади. Бинобарин, келгуси авлодларнинг қайси жинсга 
мансуб бўлиб ривожланиши, дрозофилада эркак организм гаметалари 
генотипига боғлиқ экан.
Одамда ҳам жинс ХY типида белгиланади ва ирсийланади. Уларнинг 
кариотипини ҳам икки гуруҳга бўлиш мумкин.
1. 
Аутосомалар-жинсга боғлиқ бўлмаган хромосомалар, уларнинг 
диплоид сони 44 (22 жуфт) бўлади. Аутосомалар эркак ва аёлларда бир 
хил. 
2. 
Жинсий хромосомалар-уларнинг диплоид сони 2 та (1 жуфт). 
Жинсий хромосома бўйича аёл организм гомогаметали жинс бўлиб, унинг 
генотипи "ХХ" тарзида ифодаланади. Эркак организм эса гетерогаметали 
жинс ҳисобланиб, улар "ХY" генотипга эга. Одамда жинснинг келгуси 
авлодларига ирсийланиши ва ривожланишини қайд этилган жинсий 
хромосомалар таъмин этади. Жинс белгиланишининг бундай (♀ ХХ : ♂ 
ХY) типи ҳамма сут эмизувчи ҳайвонлар, қўшқанотли ҳашаротлар, баъзи 
балиқлар ва икки уйли айрим жинсли ўсимликларда топилган. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish