Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ZW типи



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ZW типи.
Қушларда, 
сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчи ҳайвонларда, 
капалаклар, жумладан, ипак қуртида урғочи организм 
гетерогаметали
(ХY), эркак организм эса 
гомогаметали
(ХХ) бўлади. Генетик адабиётда, 
жинсни белгилашнинг бу (иккинчи) типини биринчи (ХY) типдан ажратиш 
мақсадида гомогаметали эркак жинсни - ZZ тарзида, гетерогаметали 
урғочи жинсни-ZW шаклида ифодаланади. 
Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг ХО типи.
Жинсни 
белгилашнинг бу типи қандала ва чигирткаларда топилган. Уларнинг 
эркакларида жинсий хромосома фақат битта бўлади. Уларнинг жинс 
бўйича генотипи “ХО” тарзида ифодаланади Шунинг учун ҳам улар 50% 
“Х”- хромосомали ва 50% “О”- хромосомасиз икки хил микрогамета ҳосил 
қилади. 
Урғочи организмлар гомогаметали бўлиб, иккита, яъни бир жуфт 
гомологик (ХХ) хромосомага эга. Бу организмлар битта Х - хромосомали 
макрогамета ҳосил қилади. Уларнинг авлодларида жинс бўйича ажралиш 
50%

ХХ : 50% ♂ ХО тарзида намоён бўлади.


188 
Жинс белгиланиши ва ирсийланишининг n - 2n (гаплоид-
диплоид) типи. 
Жинсни белгилашнинг бу типи арилар, асаларилар ва 
чумолиларда аниқланган. Уларнинг кариотипида махсус жинсий 
хромосомалар бўлмайди. Жинснинг намоён бўлиши улар кариотипидаги 
хромосомаларнинг умумий сонига, яъни 2n ёки n тарзда эканлигига 
боғлиқ. Ариларнинг урғочиларида хромосомалар диплоид (2n

32), 
эркакларда эса гаплоид (n

16) ҳолатда бўлади. Урғочилари мейоз 
бўлиниши орқали гаплоид сонга эга макрогаметалар ҳосил қилади
 
Асалариларда, она ари уруғланган тухум ҳужайра (2n

32) ва 
уруғланмаган тухум ҳужайралар (n

16) қўяди. Уруғланган диплоид 
(2n

32) зиготадан урғочи арилар пайдо бўлади. Лекин улардан ҳамма вақт 
ҳам насл берувчи урғочи арилар ҳосил бўлавермайди. Уларнинг айримлари 
онтогенезнинг дастлабки даврлариданоқ юқори сифатли озиқа - она “сути” 
олиб ривожланади, натижада, улардан авлод ҳосил қилиш қобилиятига эга, 
серпушт она арилар пайдо бўлади. Қолган аксарият диплоид зиготадан 
(2n

32) пуштсиз, кўпайиш қобилиятига эга бўлмаган урғочи ишчи арилар 
пайдо бўлади. Бундай ариларнинг личинкалари ривожланиш вақтида асал 
ва чанглар аралашмаси билан озиқлантирилган бўлади. Она асалари қўйган 
уруғланмаган тухум ҳужайрадан (n

16) партеногенез йўли билан эркак 
арилар (трутен) ривожланади. Уларда жинсий ҳужайраларнинг 
ривожланишида мейоз митоз билан алмашинган бўлади, шу сабабли 
уларнинг сперматозоидлари хромосомаларнинг гаплоидли тўпламига ((n) 
эга бўладилар. Трутенларнинг соматик ҳужайраларида хромосомаларнинг 
диплоидли тўплами (2n) тикланган бўлади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish