183
сперматозоид кирган тухум ҳужайра ядроси бошқаларидан алоҳидаланади
ва бу алоҳидаланиш бир неча минут давом этади ва уруғланган тухум
ҳужайра ядроси қобиқ ҳосил қилади. Аналогик ҳодиса ўсимликларда ҳам
кузатилади.
Аммо бир қатор ҳайвонларнинг тухум ҳужайра
цитоплазмасига бир
қанча сперматозоид кирган бўлади. Бу ҳодисани
полиспермия
деб
аталади. Полиспермия бир қатор умуртқасизларда – моллюскалар,
нинатанлилар, ҳашаротларда; умуртқали ҳайвонлардан – балиқларда
(акула), амфибия, рептилия ва қушларда кузатилади. Сут эмизувчиларда
эса нормада полиспермия жуда кам (1-2%) учрайди.
Ўсимликларда ҳам полиспермия ҳодисаси
кузатилади, бунда муртак
халтасининг ичига бир нечта чанг найи кириб боради. Полиспермия қанд
лавлаги, ғўза, гречиха, тамаки ва бошқа ўсимликларда аниқланган. Тухум
ҳужайра ичига бир неча сперматозоиднинг
кириши кузатилса-да, урғочи
пронуклеус фақат битта эркак пронуклеус билан қўшилади. Қолган
сперматозоидлар элиминацияга (нобуд бўлишга) учрайди. Ўсимликларда
қўшимча спермиялар билан тухум ҳужайра ядроси эмас, балки муртак
халтасининг синергид ва антиподларининг ядролари қўшилишидан битта
муртак халтасидан бир нечта муртак (полиэмбриония) ҳосил бўлади
Тухум ҳужайра цитоплазмасига бир қанча спермияларнинг киришига
қарамасдан тухум ҳужайра ядросининг битта эркак ядроси билан
қўшилиши соф механик ҳодиса эмас. Кариогамия жараёнида яъни урғочи
пронуклеуснинг маълум бир эркак пронуклеуси билан сайланма ҳолда
қўшилиш имконияти мавжуд. Сайланма уруғланиш сперматозоидлар
ўртасидаги рақобатга боғлиқ. Бу хилдаги сайланма уруғланиш
эркин
чатишишни (панмиксияни) чегаралаб қўяди ва ўсимлик, ҳайвон
эволюциясининг алоҳидаланишида мослашувлар механизмларидан бири
бўлиб хизмат қилади.
Шундай қилиб, ҳар қайси организм тури ўзига хос турғун кариотип –
хромосомалар йиғиндисига эга. Хромосомалар организмнинг асосий
генетик ахборот маркази ҳисобланади, чунки
хромосомаларда организм-
нинг аксарият генлари жойлашган.
Соматик ҳужайралар митоз (кариокинез) йўли билан бўлиниб
кўпаядилар. Бунда хромосомаларнинг бошланғич ҳужайраларидаги
диплоид (2n) ҳолатдаги сони янги ҳосил бўлган ҳужайраларда ҳам
ўзгармаган ҳолда сақланади. Митоз организм турларига хос хромосомалар
сонининг турғунлигини таъмин этувчи омиллардан биридир. Мейоз
организм турларига хос хромосомалар сони йиғиндисининг авлодлар оша
турғун ҳолатда сақланиб қолишлигини таъмин этади.
Do'stlaringiz bilan baham: