Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


VI.3. Белгиларнинг жинс билан бириккан



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

VI.3. Белгиларнинг жинс билан бириккан
ҳолда ирсийланиши 
 
Жинсий хромосомаларда жойлашган генларнинг ирсийланиш 
қонуниятларини Т. Морган ва унинг шогирди У.Бриджес дрозофилада 
олиб борилган цитогенетик тадқиқотлар натижасида кашф этди. Бу 
қонуниятнинг асосий моҳияти қуйидагича: 
Жинсий хромосомада жойлашган 
генлар жинс билан бириккан 
ҳолда ирсийланади
. Аутосомаларда жойлашган генлар эса жинсга боғлиқ 
бўлмаган 
ҳолда, 
наслдан-наслга 
берилади. 
Бундай 
ҳолатларда, 
белгиларнинг жинс билан бириккан ёки бирикмаган ҳолда ирсийланиши, 
уларнинг ривожланишини таъмин этувчи генлар жойлашган хромосома-
ларнинг мейоз ва гаметалар ҳосил бўлиш, уруғланиш ва зигота ҳосил 
бўлиш жараёнидаги фаолиятига боғлиқ. Жинс билан бириккан ҳолда 
ирсийланадиган 
аксарият 
белгиларнинг 
генлари 
X-хромосомада 
жойлашган. Гомогамета жинсли (дрозофила ва одам) урғочи организмда 
иккита ХХ (бир жуфт гомологик) хромосомалари бўлганлиги сабабли 
уларда жойлашган белгиларнинг генлари бир жуфт аллел ҳолатида бўлади. 
Шунинг учун ҳам уларда жинс билан бириккан генлар доминант (АА), 
рецессив (аа) гомозиготали ҳамда гетерозиготали (Аа) ҳолатларда бўлиши 
мумкин. Гетерогаметали (ХY) эркаклари фақат битта X -хромосомага эга 
бўлиб унда жойлашган белги генлари, 
гемизиготали
(ёки фақат А, ёки 
фақат а) ҳолатда бўладилар. Шунинг учун уларда геннинг рецессив аллели 


192 
(а) ҳам фаолият кўрсатиб рецессив белгининг рўёбга чиқишини таъмин эта 
олади. Чунки Х-хромосомадаги аксарият генларнинг У-хромосомада 
аллеллари бўлмайди. У-хромосомада жуда кам белгиларнинг генлари 
жойлашган. Х-хромосомада жойлашган генларнинг жинс билан бириккан 
ҳолда ирсийланишини Морганнинг дрозофила пашшасида ўтказган 
тажрибалари мисолида кўриб ўтамиз.
Шу пайтга қадар ўрганилган белгиларнинг ирсийланишини генетик 
таҳлил қилганда доминант белгини ривожлантирувчи доминант аллелни 
бош ҳарфлар (А ёки В) билан, рецессив белгини ривожлантирувчи аллелни 
эса кичик ҳарфлар (а ёки b) билан белгилаб келдик. Морган ишларида эса 
доминант аллел – w
+
, рецессив аллел – w символлари шаклида ҳам 
берилганлигининг гувоҳи бўламиз. 
Дрозофила пашшаси кўзининг қизил - оқ бўлишини таъмин этувчи 
ген аллеллари (w
+
- w) жинсий X-хромосомада жойлашган. Дрозофила 
пашшасида кўзнинг қизил ранги w
+
гени билан, оқ ранги эса w гени билан 
белгиланган. Кўз рангининг жинсга боғлиқ ҳолда ирсийланишини тадқиқ 
қилиш учун қизил ва оқ кўзли дрозофила пашшалари икки вариантда 
чатиштирилиб олинган дурагай авлодларнинг қиёсий таққосланганлигини 
кўриб ўтайлик. 
Биринчи вариантдаги тажрибада қизил кўзли урғочи пашшалар оқ 
кўзли эркак пашшалар билан чатиштирилди (илова – 44.1-расм). Олинган 
F
1
индивидларининг ҳар икки жинслари қизил кўзли бўлган. F

даги қизил 
кўзли эркак ва урғочи пашшалар ўзаро чатиштирилиб иккинчи (F
2
) авлод 
индивидлари олинганда, уларнинг ¾ қисми қизил кўзли, ¼ қисми эса оқ 
кўзли бўлган. Олинган далиллар гўё “қизил кўзлилик” белгисининг 
доминантлик қилишлигини кўрсатади. Муҳими шундаки, F
2
да олинган 
урғочи пашшаларнинг барчаси қизил кўзли, аммо 50% пашшалар 
доминант гомозигота, 50% пашшалар гетерозигота ҳисобланадилар. Эркак 
пашшаларнинг ярми қизил кўзли, ярми оқ кўзли бўлган. 
Иккинчи вариантда оқ кўзли урғочи пашшалар қизил кўзли эркак 
пашшалар билан чатиштирилди (илова – 44.2-расм). “Қизил кўзлилик” 
белгисининг доминантлик қилиши ҳақидаги Мендель қонунидан келиб 
чиқадиган бўлсак, биринчи авлод дурагайларининг барчаси бир хил 
бўлиши керак эди, ҳақиқатда эса олинган пашшаларнинг ярми қизил 
кўзли, ярми оқ кўзли бўлиб чиққан. Қизиғи шундаки, қизил кўзли 
пашшаларнинг ҳаммаси урғочи, оқ кўзли пашшалар эса эркак пашшалар 
бўлган. Уларни ўзаро чатиштиришдан олинган F

индивидларининг ярми 
(1/4 қисми эмас) оқ кўзли, ярми қизил кўзли индивидлар бўлган. 50% 
қизил кўзли пашшаларнинг 25% и урғочи пашшалар, 25% и эркак 
пашшалар бўлган. Оқ кўзли пашшаларда ҳам аналогик ҳолат кузатилади. 
Морган олинган натижаларни қуйидагича тушунтиради: биринчидан 
кўз рангини белгиловчи ген аллеллари Х-хромосомада жойлашган; эркак 
пашшаларнинг Y-жинсий хромосомасида кўз рангига алоқадор ген 
жойлашган эмас. Эркак ва урғочи пашшаларда жинсни белгиловчи 


193 
хромосомалар жуфти бир-биридан фарқ қилади. Урғочи пашшаларнинг 
ҳужайраси иккита бир хил Х-хромосомани, эркак индивидларнинг 
ҳужайралари эса – ҳар хил Х ва Y хромосомаларни ўзида сақлайди. Урғочи 
пашшалар ўзларидаги Х-хромосоманинг бирини онасидан, иккинчисини 
эса отасидан олган, у ўз навбатида битта Х-хромосомасини қиз 
индивидларига, иккинчи Х-хромосомасини ўғил индивидларига беради. 
Эркак пашшалар эса ўзларидаги Х-хромосомани онасидан, Y-хромосомани 
отасидан олади ва ўз навбатида Х-хромосомасини қиз индивидларига, Y-
хромосомасини ўғил индивидларига беради. Эркак пашшалар ўзларининг 
белгисини мазкур тажрибада невараларига ўғиллари орқали эмас, балки 
қизлари орқали берадилар. 
Демак, гомогаметали она организмнинг жинсий хромосомалари ҳам 
ўғил, ҳам қиз авлодларга; гетерогаметали ота организм ўзининг ягона Х-
хромосомасини қиз авлодларга беришини кўрдик. Маълум йўналишдаги 
чатиштиришларда 
Х-хромосомада 
жойлашган 
генлар 
томонидан 
бошқариладиган белгилар онадан ўғилларига, отадан эса қизларига 
ўтишини кўрамиз. 
Одамда ҳам жинс билан бириккан ҳолда ирсийланувчи бир қатор 
белгилар мавжуд.Улар қаторига дальтонизм (рангларни ажрата олмаслик), 
гемофилия (қоннинг жуда секин ивиши) касалликлари кириб, уларни 
белгиловчи 
рецессив 
генлар 
X-хромосомада 
жойлашган. 
Бу 
касалликларнинг ирсийланишига доир тўлиқ маълумот одам генетикаси 
бобида берилади.
X-хромосомада аллели бўлмаган, Y-хромосомада жойлашган генлар-
нинг ирсийланиши бошқалардан фарқ қилади. Бундай ҳолда, улар фақат 
отадан ўғилларига ўтади. Бунга мисол қилиб, эркак одамларнинг қулоқ 
супраси атрофида жойлашган тукларнинг ирсийланишини кўрсатиш 
мумкин. 
Урғочи жинснинг гетерогаметали ҳолатда ирсийланишига мисол 
қилиб товуқларда жинс билан боғлиқ бўлган пат рангининг 
ирсийланишини кўрсатиш мумкин. Шуни қайд этиш керакки, агарда жинс 
билан бириккан ҳолда ирсийланиш назарияси тўғри бўлса, у ҳолда урғочи 
организмлар гетерогаметали бўлган ҳолатда, X-хромосомада жойлашган 
барча генлар эркак организмларда эмас, балки урғочи организмларда 
гемизигота ҳолатида бўлиши керак бўлади. Товуқларда хромосомада 
жойлашган ва патларда қора пигментни алоҳида типда тақсимлаб, патнинг 
ола-чипор рангда бўлишлигини доминант В аллели, пигментнинг бир 
текисда тақсимланиши ва патнинг қора рангда бўлишлиги эса рецессив b 
аллели томонидан таъмин этилади. 45.1-расмда Z-хромосома узун таёқча, 
W-хромосома эса кичик таёқча шаклида берилган. 
Ола-чипор патли товуқлар (ZW) қора рангли хўрозлар (ZZ) билан 
чатиштирилса биринчи авлодда ҳам ранг бўйича, ҳам жинс бўйича 1:1 
нисбатда ажралиш содир бўлади. Тухумдан чиққан бўлғуси хўрозлар 
патнинг ола-чипор рангини таъминловчи ген жойлашган хромосомани она- 


194 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish