Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
 
45.2-расм.
Товуқларда жинс билан бириккан ҳолда ирсийланиш. 
Қора рангли товуқлар ола-чипор хўроз билан чатиштирилган. 
фаолият кўрсатади. Зотдор буқаларда ҳам ушбу генлар мавжуд бўлиб 
улар урғочи авлодлари – ғунажинларга ўтиб уларнинг сут ва ундаги ёғ 


197 
маҳсулдорилигини оширади. Буқа ва унинг эркак авлодларида бу генлар 
фаолият кўрсатмайдилар. Зотдор хўрозлар хромосомаларида сермаҳсул-
лилик, йирик тухумлилик хусусиятиларини белгиловчи генлар урғочи 
авлодларига ўтади ва уларда фаолият кўрсатади. Хўрознинг ўзида ва унинг 
эркак аждодларида худди шу генлар мавжудлигига қарамай, улар фаолият 
кўрсатмайди. 
Шундай қилиб, Т.Морган ва унинг шогирдлари дрозофила пашша-
сининг 
цитогенетикасини 
тадқиқ 
қилиш 
натижасида 
уларнинг 
кариотипида жинснинг белгиланиши ва ирсийланишини таъминловчи бир 
жуфт жинсий хромосомалар мавжудлигини исбот этдилар. Дрозофилада 
урғочи организмлар гомогамет (ХХ), эркак организмлар гетерогамет (ХY) 
жинс эканлиги аниқланди. Жинс белгиланишининг бундай типи (♀ХХ, ♂ 
ХY) одамларга, аксарият сут эмизувчиларга, баъзи балиқ турларига ҳам 
хос эканлиги исботланди. Жинсий хромосомаларда жойлашган генлар 
жинс билан боғлиқ ҳолда ирсийланиши кўрсатиб берилди. 
VII боб. ГЕНЛАРНИНГ БИРИККАН ҲОЛДА 
ИРСИЙЛАНИШИ ВА КРОССИНГОВЕР 
 
 
Олдинги бобларда баён этилган генетик таҳлил принципларидан 
келиб чиқадиган асосий хулоса шуки, белгиларнинг мустақил 
комбинацияланиши бу белгиларни назорат қилувчи генлар ҳар хил жуфт 
хромосомаларда жойлашган деб қаралган тақдирдагина амалга ошади. 
Бинобарин, ҳар бир организмда мустақил ирсийланувчи белгилар 
гуруҳларининг сони хромосомалар жуфтининг сони билан чегараланган. 
Иккинчи томондан эса генларнинг организмларда бошқарадиган белги ва 
хоссаларининг сони ниҳоятда катта, ҳар бир турнинг хромосомалар 
жуфтининг сони эса нисбатан кам ва доимий ҳисобланади. 
Ҳар бир хромосомада битта эмас, балки кўп сондаги генлар 
жойлашган деган фикр пайдо бўлади. Агарда шундай бўладиган бўлса, 
Менделнинг учинчи қонуни генлар эмас, балки фақат хромосомаларнинг 
тақсимланишигагина алоқадор бўлиб чиқади. 
Организмлар кариотипи (хромосомалари йиғиндиси) нинг аксарият 
қисмини жинсий бўлмаган хромосомалар, яъни аутосомалар ташкил 
қилади. Бинобарин, организм генотипи таркибидаги аксарият генлар ҳам 
аутосомаларда жойлашгандир. Шу сабабли, улар жинсга боғлиқ бўлмаган 
ҳолда ирсийланади деган фикр пайдо бўлган эди. Морган ва унинг 
шогирдлари аутосомаларда жойлашган бириккан ҳолдаги генларнинг 
ирсийланишини ўрганиш ва унинг қонуниятларини очишга катта аҳамият 
берган. Бу соҳада амалга оширилган кўп тажрибалар натижасига 
асосланиб, бир хромосомада жойлашган генлар келгуси авлодларга 
бириккан ҳолда ирсийланади деган хулосага келинди. Бошқача қилиб 
айтганда, бундай генларнинг ирсийланиши Менделнинг учинчи қонунига 
бўйсунмаган ҳолда амалга ошади. 


198 
Менделнинг учинчи қонунига кўра икки жуфт генлари (АВ ва аb) 
билан фарқланувчи организмлар ўзаро чатиштирилганда олинган 
дурагайлар (АаВb) тенг сондаги тўрт хил – АВ, Аb, аВ, аb гаметаларни 
беради.
F
1
индивидлари рецессив гомозиготали организм билан қайта 
чатиштирилган вақтда, F
В
да тўртта фенотипик синфлар пайдо бўлиб, 
уларнинг миқдорий нисбати 1:1:1:1 бўлади. Фактик далилларнинг кўпая 
бориши билан генетиклар мустақил ирсийланишдан четга чиқишнинг орта 
боришига дуч кела бошладилар. Баъзи ҳолларда белгиларнинг янги 
комбинациялари (Аb ва аВ) F
В
беккросс-авлодида умуман учрамай қўйди, 
бошланғич ота-она формаларининг тенг миқдорда (50 фоиздан) ги 
генларининг тўлиқ бирикиши кузатила бошланди. Авлодларда тез-тез у 
ёки бу даражада ота-она белгиларининг бирикмаси кўпроқ, янги 
комбинацияларники эса 50 фоиздан кам учрай бошлади. Шундай қилиб, 
мазкур ҳолатда генлар кўпроқ бошланғич ҳолатдагидек ирсийлана 
бошлади. Бу ҳолатни Морган 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish