Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

генларнинг бирикканлиги 
ёки 
бириккан 
ҳолдаги ирсийланиш 
деб атади. 
 
VII.1 Генларнинг тўлиқ бириккан ҳолда ирсийланиши 
 
Генларнинг бириккан ҳолда ирсийланиш ҳодисасининг моҳияти 
билан Морган томонидан ўтказилган тажрибалар мисолида танишиб ўта-
миз. Дрозофилада тананинг кул рангини – b
+
, қора рангини эса – b, қанот-
нинг нормал узун бўлишини – vg
+
, қисқа қанотни эса - vg генлари билан 
белгилаймиз. Икки жуфт бириккан белгилари билан фарқланувчи – кул 
ранг танали, қисқа қанотли b
+
b
+
ва қора танали, узун қанотли b
b
vg
vg
vg
+
vg

пашшалар ўзаро чатиштирилса, биринчи авлодда олинган пашшалар b
+
b
vg
vg
+
фенотип бўйича кул ранг танали, узун қанотли бўлганлар. Агарда F

да 
олинган дигетерозиготали дурагай эркак пашшлар ҳар икки ген бўйича 
рецессив гомозиготали урғочи пашшалар билан қайта чатиштирилганда, F
В
да 1:1 нисбатда кул ранг танали, қисқа қанотли ва қора танали, узун 
қанотли пашшалар олинган (46.1-расм). Бу хилдаги ажралишда мазкур 
дидурагай эркак пашша тўрт хил эмас, балки икки типдаги b
+
vg
ва b vg
+
гаметаларни беради. Мазкур ажралишдан келиб чиқиб эркак пашшада 
гомологик хромосомаларнинг айрим қисмлари билан кроссинговер содир 
бўлмаган деб таҳмин қилишга имкон беради. Кейинчалик, дрозофила 
пашшаларининг эркакларида аутосома, ҳамда жинсий хромосомаларида 
кроссинговер ҳақиқатда кузатилмаган. Шу сабабли юқоридаги таҳлилий 
чатиштиришда авлодларда ҳар икки ота-онадаги бошланғич белгилар 


199 
комбинацияси қайта тикланади: кул ранг танали, қисқа қанотли ва қора 
танали, узун қанотли пашшалар. Улар жинсларидан қатъий назар 
миқдорий жиҳатдан 1:1 нисбатни беради. Бу ерда биз аутосома бир жуфт 
гомологик хромосомаларда жойлашган генларнинг тўлиқ бирикканлик 
ҳолатини кузатдик. 
Белгиларнинг тўлиқ бириккан ҳолда ирсийланиши маккажўхори 
ўсимлигида ҳам мукаммал тадқиқ қилинган. Маккажўхорининг икки 
белгиси 
бўйича 
альтернатив 
(кескин 
фарқланувчи) 
фенотипга, 
гомозиготали генотипга эга бўлган навлари ўзаро чатиштирилди. Она 
ўсимлигининг дони сариқ (СС) ва юзаси текис (АА), ота ўсимлигининг эса 
дони оқ рангсиз (сс), юзаси эса буришган (аа) бўлган. Олинган дурагай 
авлодларида бу икки белги бўйича генетик таҳлил ўтказиш жуда қулай, 
чунки ота-она ўсимликларини чатиштириш натижасида она ўсимлигида 
ривожланган маккажўхори сўтасида ҳосил бўлган донлар - F

ўсимлиги 
онтогенезининг эмбрионал даври ҳисобланади. Шунинг учун сўтадаги 
донларни қайд этилган икки белги бўйича тасвирлаб, таҳлил қилиш 
мумкин. Уларни чатиштириш натижасида олинган F

ўсимликларининг 
донлари сариқ ранг (Сс) да ва юзаси текис (Аа) бўлган. Демак, ҳар икки 
белги бўйича тўлиқ доминантлик ҳолат кузатилган. 
Бу икки белгининг ирсийланиш қонуниятларини аниқлаш учун дони 
бўйича СсАа генотипга ва сариқ, силлиқ фенотипга эга бўлган F

ўсимлиги 
бу икки белги бўйича рецессив гомозиготали (ссаа) нав билан қайта 
чатиштирилади, яъни таҳлилий беккросс ўтказилади. Агар бу икки 
белгининг ривожланишини таъмин этувчи генлар ҳар хил ногомологик 
хромосомаларда жойлашганда эди, у ҳолда қуйидагича ҳолат кузатилган 
бўлур эди. F
В
(СсАа х ссаа)да она ўсимликлар - F

дурагайлар тўрт хил 
(СА, Са, сА, са) генотипга эга бўлган гаметалар ҳосил қилган бўлур эди. 
Таҳлилий чатиштириш учун олинган ота ўсимлиги ҳар икки ген 
бўйича рецессив гомозиготали (ссаа) бўлганлиги учун фақат бир хил 
генотипга эга бўлган (са) гаметалар ҳосил қилади. Улар жинсий жараёнда 
тўрт хил вариантда қўшилиб уруғланади. Натижада F
В 
да тўртта 
фенотипик синф ажралиб чиққан бўлур эди. Улар қуйидаги генотипларга - 
25% СсАа, 25% Ссаа, 25% ссАа, 25% ссаа эга бўлган бўлур эди. 
Тажрибада бутунлай бошқача, яъни бу иккита ген аллелларининг 
битта хромосомада жойлашганлигини исбот этувчи далиллар олинди. 
Юқорида қайд этилган тажрибада олинган F

ўсимлигининг дони 
сариқ ва текис бўлганини кўрдик. Унинг бу белгилар бўйича генотипи 
дигетерозигота (СсАа) ҳолатида эди. Уни ушбу икки белги бўйича 
рецессив гомозиготали (ссаа), дони оқ ва буришган ўсимлик билан чатиш-
тирилиб олинган F
В 
ўсимликлари фақат иккита фенотипик синф ҳосил 
қилган: дони сариқ ва текис ўсимликлар ва дони оқ, буришган ўсимликлар. 


200 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish