Мавзу: Т.Морганннинг ирсиятни хросома назарияси. Жинс билан бириккан ҳоолда белгиларнинг ирсийланиши. Р Е Ж А - Хромосом назариясининг яратилиши.
- Жинс белгиланилиши ва ирсийланишининг генетик асослари.
- Адрогенез,гиногенез,партеногенез ва уларда жинс белгиланиши.
- Белгиларнинг жинс билан бириккан ҳолда ирсийланиши.
1.Хромосом назариясининг яратилиши. Организмлардаги генлар сони кўп бўлиб, хромосомалар сони чекланган, солиштириб бўлмайдиган даражада кам. Организмларнинг ҳар қайси тури ўзига хос бўлган турғун сондаги хромосомалар (кариотип) га эга. Ушбу далилларга асосланган ҳолда, ҳар қайси хромосомада кўплаб генлар жойлашган деган хулосага келина бошланди. Бир хромосомада жойлашган генлар қандай қонуниятлар асосида ирсийланади, деган савол кун тартибида кўндаланг туради. Бу саволга жавоб америкалик олим Томас Морган ва унинг шогирдлари А.Стертевант, Г.Меллер, К.Бриджеслар томонидан берилди. Улар ўз тажрибаларини генетик тадқиқотлар учун жуда қулай мавжудот – Drosophila melanogaster деб аталган мева пашшаси – дрозофила устида олиб бордилар. Кўп йиллик тадқиқотларда генетиканинг дурагайлаш таҳлил методини цитогенетик метод билан боғлаб олиб борилди. Бу соҳадаги амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари асосан қуйидаги икки йўналишда бўлди: Кўп йиллик тадқиқотларда генетиканинг дурагайлаш таҳлил методини цитогенетик метод билан боғлаб олиб борилди. Бу соҳадаги амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари асосан қуйидаги икки йўналишда бўлди: - Жинснинг генетик белгиланиши ва белгиларнинг жинс билан бириккан ҳолда ирсийланиши;
- Организм белгиларининг бириккан ҳолда ирсийланиши ва кроссинговер.
Т.Х.Морган
(1866-1945)
2. Жинс белгиланиши ва ирсиланишининг генетик асослари - Жинс, яъни организмларнинг эркак ва урғочилик хусусияти, уларнинг бошқа белгилари каби, моддий ирсий асосга эга бўлиб, наслдан-наслга берилади ва ривожланади. Жинснинг намоён бўлиши ва ирсийланишида хромосомаларнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлиги исботланди.
- Ҳайвон турлари ҳамда айрим жинсли ўсимлик турларида, эркак ва урғочи жинсга мансуб организмларнинг миқдорий нисбати ўзаро тенг, яъни 50%:50% га яқин эканлиги аниқланган.
- Цитогенетик тадқиқотлар, хромосома даражасида бу фикрнинг тўғри эканлигини тасдиқлади. Аксарият ҳайвон турлари ва айрим жинсли ўсимликларда, жинсни белгиловчи бир жуфт махсус жинсий хромосомалар борлиги аниқланди. Бу жуфт хромосома бир жинсга (масалан урғочи) мансуб организмларда бир хил-гомологик, иккинчи жинс (масалан эркак) га мансуб организмларда ҳам бир жуфт бўлгани билан уларнинг бир-бирига ўхшаш эмаслиги, яъни ногомологик бўлиши кўрсатилди. Генетик тадқиқотлар натижасида хромосома орқали жинс белгиланишининг бир неча типлари аниқланди
Do'stlaringiz bilan baham: |