Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Ўсимликларда жинс белгиланиши ва унинг ирсийланиши



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

Ўсимликларда жинс белгиланиши ва унинг ирсийланиши.
Юксак ўсимликларда, жумладан, ёпиқ уруғли (гулли) ўсимликларда 
ҳайвонлардан фарқли ўлароқ жинснинг белгиланиши ва ирсийланиши анча 
хилма-хил ва мураккаб кечади. Уларнинг гули икки жинсли (гермафродит) 
ёки бир жинсли (ёки оналик, ёки оталик) бўлиши мумкин. Ёпиқ уруғли 
ўсимликлар гулларининг жойлашишига қараб қуйидаги гуруҳга бўлинади: 
а) гермафродит ўсимликлар; улар фақат икки жинсли гулга эга 
бўладилар; 
б) бир уйли ўсимликлар; уларда бир жинсли гулларнинг иккала хили 
(оналик ва оталик) битта ўсимликда, алоҳида-алоҳида жойлашади; 
в) икки уйли ўсимликлар; уларда оналик гуллари бир ўсимликда, 
оталик гуллари эса бошқа ўсимликда ривожланади; 
г) кўп уйли (полигам) ўсимликлар; уларда, ҳам икки жинсли, ҳам ҳар 
иккала типдаги бир жинсли гуллар ривожланиши мумкин. 
Ботаника фанининг далилларига кўра, ёпиқ уруғли ўсимликларнинг 
71-78% икки жинсли гулга эга. Уларнинг 5-8% га яқини бир уйли, 3-4% га 
яқини эса икки уйли ва 17-21% яқини кўп уйли ўсимликлар ҳисобланади.
Баён этилганларга кўра, ҳайвон объектларига асосланиб ишлаб 
чиқилган, жинс белгиланишининг хромосома назариясини ўсимликларга 
қўллашнинг анчагина мураккаб ўзига хос томонлари мавжуд. 


189 
Ўсимликларда махсус жинсий хромосомалар фақат икки уйли, яъни 
оталик ва оналик гуллари алоҳида ўсимликда жойлашган ёпиқ уруғли 
ўсимлик 
турларида 
топилган. 
Уларда 
жинс 
белгиланиши 
ва 
ривожланишининг икки типи аниқланган: 
а)она ўсимлиги гомогаметали (ХХ), ота ўсимлиги гетерогаметали 
(ХY). 
б)она ўсимлиги гетерогаметали (ХY), ота ўсимлиги гомогаметали 
(ХХ). 
Ўсимликларда жинснинг белгиланиши ҳақидаги таълимотга асос 
солган олимлардан бири К.Корренс (Correns, 1928) ёввойи қулупнай 
(земляника)нинг жинс бўйича икки уйли турлари 
Fragaria moshata
ва 
Fragaria ananassa
ўсимликларида махсус жинсий хромосомалар мавжуд-
лигини кашф этди. Корренс бу турларга мансуб она ўсимликлар 
гетерогаметали (ХY), ота ўсимликлар эса гомогаметали (ХХ) эканлигини 
биринчи бўлиб исбот этди. У ёввойи қулупнайнинг бошқа турларидаги 
жинс ривожланишини ўрганиб, улар орасида икки уйли турлардан ташқари 
бир уйли ва гермафродит гулларга эга бўлган турлари ҳам мавжудлигини 
кўрсатди. Бундан ташқари Корренс ёввойи қулупнай турларида жинс 
хилларининг ривожланишини таъмин этувчи генларни ҳам топди ва 
уларнинг функциясини тасвирлади. 
Генетик тадқиқотлар Т.С.Фадеева томонидан янги генетик ва 
цитогенетик методларни қўллаш орқали ривожлантирилди ва 
Fragaria
нинг жинс бўйича ҳар хил генотипга эга бўлган гомозиготали линиялари 
коллекцияси яратилди. 
Ўсимликларнинг бошқа турларида олиб борилган тадқиқотлар 
натижасида жинсий хромосомалар фақат жинс бўйича икки уйли 
ўсимликлардагина мавжуд эканлиги тасдиқланди. Шунинг билан бирга, 
ёпиқ уруғли икки уйли ўсимлик турларида энг кўп тарқалган жинс 
белгиланиш типи аниқланди. Бунда оналик ўсимлиги гомогаметали (ХХ), 
ота ўсимлиги эса гетерогаметали (ХУ) бўлган. Жинс белгиланишининг 
бундай типи узум, наша, элодея каби ўсимлик турларида топилди ва 
тадқиқ қилинди.
Гулли ўсимликларнинг аксарият турлари икки жинсли, яъни 
гермафродит бўлиб, уларнинг кариотипида махсус жинсий хромосомалар 
шу давргача топилмаган. Шунингдек, жинсий хромосомалар бир уйли 
(оталик ва оналик) гуллари бир ўсимликда, аммо бошқа - бошқа 
жойлашган ўсимликларда ҳам бўлмас экан. Уларда жинснинг 
ривожланиши генотипидаги муайян генлар фаолиятига боғлиқлиги 
ҳақидаги назарий фикрлар ва айрим далилларга асосланган. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish