234
ланган кичик колониялар ҳам баъзан табиий ҳолатда пайдо бўлиб қола-
дилар. Бундай кичик колониялар нормал колонияларга нисбатан суст
ўсадилар, чунки уларнинг ҳужайраларида нафас олиш ферментлари
(сукциндрогеназа, цитохром-оксидаза, индофенолоксидаза) бўлмайди.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики petites (кичик) колонияларда ҳам
митохондриялар
мавжуд,
аммо
улар
нормал
колониялардаги
митохондриялардан ўзининг баъзи белгилари билан фарқ қилишлиги
аниқланди.
Кичик
колониялар
ҳужайралари
кўпайтирилганда,
унинг
авлодларида petites белгилари наслдан-наслга аниқ қатъий ҳолатда ўтиб
боради. Шу билан бирга кичик колонияларнинг
мутант колониялар
эканлиги исботланди. Нормал ва petites колонияларидаги ҳужайралар
ўзаро чатиштирилиб, генетик таҳлил қилиш натижасида уларда нафас
олиш ферментларини синтез қила олиш хусусиятларининг бўлиш-
бўлмаслиги бир жуфт аллел (Pet
+
- Pet
–
) генлар орқали амалга
оширилишлиги аниқланди. Бу ген бўйича нормал колониядаги ҳужайралар
доминант гомозигота (Pet
+
/ Pet
+
), мутант –
petites колониясидаги
ҳужайралар эса рецессив гомозигота (Pet
–
/ Pet
-
) ҳолатда бўладилар. Агар
бу ҳужайралар ўзаро чатиштирилиб F
1
олинса, улар гетерозиготали (Pet
+
-
Pet
–
) генотипга эга бўлиб нормал фенотипга, яъни нафас олиш
ферментларини синтез қила олиш қобилиятига эга бўладилар. F
1
ҳужайраларини мутант ҳужайралар билан кўп марта беккросс қилишдан
олинган беккросс ҳужайра авлодлари нормал фенотипга эга бўлганлар.
Олинган бу далиллар нафас олиш ферментларини
синтезловчи ирсий
омилларнинг хромосомаларда жойлашганлигини инкор қилади. Бу омил-
афтидан цитоплазмада жойлашган деган хулосага олиб келади. Бу хулоса
Б. Эфрусси томонидан бошқача усулда ўтказилган тажрибада тасдиқланди.
Кичик колониянинг гаплоидли ҳужайралари нормал колониянинг
гаплоидли ҳужайралари билан чатиштирилди.
Бунда кичик колония
ҳужайрасининг ядроси – Т ядро гени билан, нормал колония
ҳужайрасининг ядроси – t ядро гени билан нишонланади. Ҳосил бўлаётган
зигота ҳали ота-она ядролари қўшилиб улгурмасдан олдин микро хирургик
кесиш йўли билан иккига ажратилди. Натижада, ҳосил бўлган
ҳужайраларнинг цитоплазмаси умумий-ҳар
икки ота-она цитоплазмаси
бўлиб, ядроси эса фақат битта ё ота, ёки онаники бўлган. Бундай сунъий
зиготадан ҳосил қилинган клонлар колониясининг айрим ҳужайралари
кичик колонияга хос хусусиятларга, бошқаси эса - нормал колонияга хос
хусусиятларга эга бўлганлар. Яна шуни таъкидлаш керакки ҳосил бўлган
ҳар икки колония хусусиятига эга бўлган колонияларнинг ҳар бирида ота-
она ядроларидан исталган бири бўлиши мумкин. Бошқача
айтганда,
нормал ота-она ядросига эга бўлган ҳужайра нафас олиш ферментларидан
маҳрум бўлган, нафас олиш ферментларига эга бўлмаган ота-она ядросига
эга бўлган ҳужайра бу ферментларнинг нормал тўпламига эга бўлиши
мумкин.
235
Бинобарин, нафас олиш ферментларининг мутант кичик колония
ҳужайраларида йўқлиги, нормал колониялар ҳужайраларида бу фермент-
ларнинг митохондрияларда жойлашганлиги ҳақидаги фикрларга асосланиб
кичик колония ҳужайраларининг бу хусусиятини улар митохондриялари-
нинг ирсий носоғломлигидан дарак беради. Бу фикр биокимёвий таҳлил-
лар натижасида тасдиқланди.
Биокимёвий таҳлиллар кичик колония ҳужайраларида
ДНК нинг
миқдори жуда кам эканлигини исботлади. Бу миқдор нормал колония
ҳужайралари митохондриясидаги ДНК нинг 1/4 қисмигагина тенг эканлиги
аниқланди. ДНК нинг 3/4 узилиб йўқолган қисмида жойлашган генлар ҳам
митохондрия плазмотипидан ажраб йўқолган генлардир. Бунинг
натижасида Pet -
ҳужайра митохондриялар нафас олиш ферментларини
синтез қила олмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: