230
тезда нобуд бўлдилар, чунки уларда яшил пластидалар йўқ). Бу
ерда
авлодлар характери фақат она ўсимлик томонидан белгиланади.
Тажриба учун она сифатида номозшомгулнинг барглари яшил, ола-
була, оқ рангда бўлган учта шохлари олинди. Уларнинг ҳар бири ўз
навбатида уч вариантда барглари яшил, ола-була, оқ рангда бўлган оталик
шохлари билан чатиштирилди.
Биринчи вариантдаги уч хил комбинацияли чатиштириш (♀ яшил
баргли шохлар х ♂ яшил баргли шохлар; ♀ яшил баргли шохлар х ♂ ола
була баргли шохлар; ♀ яшил баргли шохлар х ♂ оқ
баргли шохлардан
олинган F
1
дурагайларининг ҳаммаси бир хил - яшил баргли бўлган.
Учинчи вариантдаги чатиштириш (♀ оқ баргли шохлар х ♂ яшил баргли
шохлар; ♀ оқ баргли шохлар х ола-була баргли шохлар; ♀ оқ баргли
шохлар х ♂ оқ баргли шохлар)
дан олинган F
1
дурагайлари оқ рангли
баргларга эга бўлган.
Тажрибанинг иккинчи вариантидаги чатиштириш (♀ ола-була баргли
шохлар х ♂ яшил баргли шохлар; ола була баргли шохлар х ♂ ола-була
баргли шохлар; ♀ ола-була баргли шохлар х ♂ оқ баргли шохлар)
чатиштирилишидан олинган F
1
ўсимликларида олдинги кўрилган иккала F
1
дан фарқли ўлароқ, белгиларнинг ажралиши кузатилган.
Барглари яшил,
ола-була, оқ рангда бўлган шохлар пайдо бўлган (60-расм).
Олинган бу натижа бир қарашда Менделнинг иккинчи қонунини
эслатади. Ҳақиқатда эса бу натижа ирсийланишнинг бутунлай бошқа
қонуниятларини очишга, тасдиқлашга ёрдам беради. Олинган натижанинг
цитоплазматик ирсийланиш оқибати эканлигини қуйидагилар исботлайди:
фикр юритилаётган дурагайлардаги ажралиш нўхатдаги каби F
2
да
эмас, балки F
1
да намоён бўлмоқда;
F
1
даги ажралиш фенотипик синфларининг ўзаро нисбатини
кўрсатувчи рақамлар тасодифий бўлиб Мендель қонунига бутунлай тўғри
келмайди;
реципрок чатиштириш ўтказилган комбинация дурагайларида
олинган натижаларни қиёсий таққослаш ўрганилаётган
белгининг
цитоплазматик ирсийланишини яққол исбот этади. F
1
(♀ яшил баргли x ♂
ола-була баргли) шохларининг ҳаммаси яшил рангли баргга эга бўлган.
F
1
(♀ ола-була баргли х ♀ яшил баргли) шохларини эса юқорида
келтирилган учта гуруҳ (яшил баргли, ола-була баргли, оқ баргли) га
бўлиш мумкин бўлган. F
1
да ажралиб чиқадиган яшил ва оқ рангли
дурагайларга яшил ва рангсиз пластидалар оналик жинсий ҳужайраси
орқали берилади ва белгининг цитоплазматик ирсийланиши рўй беради.
Янги дурагай зигота (F
1
) га онадан ўтган яшил ва рангсиз пластидалар
ҳужайранинг ҳар қайси бўлиниши олдидан бўлиниб кўпайиб янги
ҳужайраларга тасодифий ва турли нисбатда тақсимланиши
сабабли ола-
була баргли шохлар пайдо бўлади. Ола-була баргли шохнинг бир жойи оқ,
иккинчи жойи яшил бўлишига сабаб зиготадаги оқ ва яшил
пластидаларнинг кўпайиш тезлигининг ҳар хил бўлиши ҳамда ҳосил
231
бўлган оқ, яшил пластидаларнинг янги ҳужайраларга тақсимланишига
боғлиқ. Фақат яшил пластидаларни олган ҳужайралар барг тўқимасининг
яшил қисмини, рангсиз пластидаларни олган ҳужайралар, оқ қисмини
ҳосил қилади (61-расм).
Расмда ҳужайра бўлинишининг икки ҳолати акс этдирилган. Агарда
бошланғич ҳужайранинг бўлиниши АБ чизиғи бўйлаб содир бўлса, ҳосил
бўлган иккита янги авлод ҳужайрасининг биттаси оч рангда – (а),
иккинчиси эса ола-була рангда – (б) бўлади. Агарда ҳужайранинг
бўлиниши ВГ чизиғи бўйлаб амалга ошса, иккита ҳосил бўлган янги
ҳужайранинг биттаси яшил (в) ва иккинчиси ола-була (г) бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: