Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


ядровий  ёки хромосомавий



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

ядровий 
ёки хромосомавий 
ирсият
деб аталади. 
Генетик тадқиқотларнинг ривожланиши натижасида ирсият бирлиги 
бўлган генлар ядродан ташқарида ҳужайра цитоплазмаси органоидларида 
ҳам қисман жойлашганлиги аниқланди. Цитоплазмада жойлашган 
генларни 
плазмогенлар 
ва уларнинг йиғиндисини 
плазмотип
деб аталади. 
Плазмогенлар орқали белгиларнинг ирсияти ва ирсийланишини 
цитоплазматик -
хромосомадан ташқари ирсият деб аталади. Цитоплазма 
органоидлари 
юқорида 
таъкидланган 
учта 
хусусиятдан 
фақат 
иккитасигагина (1 ва 2) эга. Цитоплазматик ва ядровий (хромосомавий) 
ирсиятларнинг ўхшашлик ва фарқлари: 
1. Цитоплазматик ва ядровий ирсиятларнинг моддий асосини ДНК 
молекуласи ташкил этади. Моддий асосда қуйидаги тафовутлар 
кузатилади: 
а) ядрода ДНК хромосомалар таркибидаги мураккаб нуклеопротеид-
лар ҳолатида бўлади, цитоплазмада эса ДНК кичик, эркин ҳолатда кўпроқ 
ҳалқасимон шаклда бўлиб, улар хромосома тушунчасига бутунлай тўғри 
келмайди; 
б) ядродаги хромосомалар сони турғун, организм турига хос бўлади. 
Цитоплазмада эса ўзида ДНК ташувчи органоид (пластида, митохондрия, 


228 
центриола) лар ҳар қайсисининг сони нисбатан кўп ва доимо ўзгариб 
туради. 
2. Ядродаги хромосомалар ва цитоплазмадаги органоидлар ирсият 
учун муҳим бўлган хусусият ўз-ўзидан бўлиниб кўпайиш хусусиятига эга. 
Аммо бу хусусиятнинг намоён бўлишида ҳам улар орасида катта тафовут 
мавжуд. 
Ҳужайраларнинг бўлиниб кўпайишидан ҳосил бўлган янги 
ҳужайраларга бошланғич ҳужайра ядросидаги хромосомалар тенг ва 
турғун миқдорда тақсимланади. 
Цитоплазма органоидлари эса янги ҳужайраларга аниқ бир хил 
бўлинмайди. Органоидлар янги ҳужайраларда мустақил бўлиниб кўпайиб 
туради. 
3. Хромосомалар қайта тузилишлари билан боғлиқ айрим салбий 
ўзгаришларни ядро тузата олмайди. Шунинг учун хромосомадаги бу 
ўзгаришлар келгуси авлодларга берилиб боради. 
Цитоплазмадаги жароҳатланган, кўпайиш хусусиятини йўқотган 
органоидларнинг ўрни жароҳатланмаган органоидларнинг кўпайиши 
ҳисобига тўлдириб борилади. 
4. Аксарият организмларда жинсий кўпайиш жараёнида зиготага 
цитоплазма оналик жинсий ҳужайраси орқали ўтади. Цитоплазма билан 
бирга унинг ирсиятга алоқадор органоидлари ҳам зиготага оналик 
гаметаси иштирокида берилади. Шунинг учун цитоплазматик ирсийланиш 
она организм орқалигина амалга ошади. Буни исботлаш учун ота-она 
организмларини реципрок (♀ А х ♂ В; ♀ В х ♂ А) чатиштириб олинган 
дурагайлар қиёсий таҳлил қилинади. 
5. Хромосомавий ирсият ва ирсийланишни таъмин этувчи 
полигенлар ва уларнинг ўзаро таъсир қилган ҳолда фаолият кўрсатиш 
типлари мукаммал ўрганилган. Организм ҳаётида ядровий ирсият ҳал 
қилувчи аҳамиятга эга эканлиги исботланган. Бундан ташқари 
хромосомалар генотипи маълум даражада цитоплазматик генларнинг ҳам 
фаолиятини бошқариш вазифасини бажаришлиги кўрсатилган. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish