VII.5. Ирсият ва ирсийланишнинг хромосома назарияси
Менделнинг ирсийланиш қонуниятларидан сўнг Морганнинг
хромосома назарияси генетикада иккинчи буюк кашфиёт ҳисобланади.
Йирик рус олими Н.К.Кольцовнинг таъбири билан айтганда - “Ирсият
хромосома назариясининг яратилишини биология фанининг юксак назарий
ютуғи деб ҳисоблаш керак, чунки бу назариянинг биологиядаги ўрни кимё
фанида молекуляр назариянинг, физика фанида атом структураси
назариясининг эгаллаган ўрни каби шарафлидир”. Бу назария улуғ
америкалик олим Томас Морган томонидан 1911 йилда яратилди. Бу
назариянинг яратилишида Морган ва унинг шогирдлари Мёллер,
Стертевант ва Бриджеслар томонидан амалга оширилган тадқиқотлар
натижаси етакчи аҳамиятга эга бўлади. Бу тадқиқотлар қуйидаги
йўналишларда амалга оширилган эди:
Жинс генетикаси ва жинсга боғлиқ ҳолдаги ирсийланиш.
Бириккан ҳолда ирсийланиш ва кроссинговер.
Генетик ва цитогенетик таҳлил орқали юқоридаги икки йўналишда
олинган натижаларга асосланиб Морган томонидан белгиларнинг
бириккан ҳолда ирсийланиш қонуни кашф этилди.
Морган яратган ирсият хромосома назариясининг асосий моҳияти
қуйидагилардан иборат:
Ирсият бирлиги бўлган генлар хромосомада маълум тартибда,
кетма-кет, бир чизиқ бўйлаб тизилган ҳолда жойлашган бўладилар.
222
Битта хромосомада жойлашган генлар битта бирикиш гуруҳини
ташкил этадилар. Генлар бирикиш гуруҳларининг сони организмлар
хромосомаларининг гаплоид ҳолатидаги сонига тенг бўлади.
Бирикиш гуруҳлардаги генлар бириккан генлар деб номланади.
Улар одатда келгуси авлодларга бириккан ҳолда ирсийланадилар.
Бинобарин, бириккан генлар Менделнинг учинчи қонунига бўйсунмаган
ҳолда ирсийланадилар. Уларнинг наслдан-наслга берилиши Морган
томонидан кашф этилган белгиларнинг бириккан ҳолда ирсийланиши
ҳақидаги қонунга мос ҳолда амалга ошади.
Бириккан
генлар
улар
жойлашган
жуфт
гомологик
хромосомаларда содир бўладиган кроссинговер ҳодисаси туфайли бир-
биридан ажралган ҳолда мустақил ирсийланиши мумкин.
Битта хромосомада жойлашган бириккан генларнинг ўрни-
локуслари орасидаги масофа кроссинговер фоизи билан ўлчанади. Бу
бирлик морганид деб аталади.
Бу соҳадаги тадқиқот натижалари хромосоманинг генетик ва
цитологик харитасини яратиш имкониятини яратди.
Морганнинг ирсиятнинг хромосома назарияси асосида ирсийланиш
қонунлари ва ирсият қонунлари аниқланди.
Ирсийланиш қонунлари ирсийланиш жараёнига оид бўлса, ирсият
қонуниятлари эса организм генотипининг яъни генларнинг организм белги
ва хусусиятлари ҳақидаги генетик ахборотни ўзида кодлаш, сақлаш
хоссасини акс этдиради.
Морганнинг ирсият хромосома назариясидан келиб чиқадиган
ирсийланиш қонунлари:
Белгиларнинг жинс билан боғлиқ ҳолда ирсийланиши.
Белгиларнинг тўлиқ бириккан ҳолда ирсийланиши.
Белгиларнинг тўлиқсиз бириккан ҳолда (рекомбиногенетик)
ирсийланиши.
Ушбу ирсийланиш қонунларидан эса Морганнинг қуйидаги ирсият
қонунлари келиб чиқади:
Ирсий омил-ген хромосоманинг муайян локусидир.
Ген аллеллари гомологик хромосомаларнинг айнан ўхшаш
қисмида жойлашган.
Генлар хромосомаларга маълум тартибда чизиқ бўйлаб кетма-кет
тизилган ҳолда жойлашган.
Гомологик хромосомалардаги генлар ўзаро алмашинуви
кроссинговер орқали амалга ошади.
Моргандан кейинги генетик, цитогенетик тадқиқотлар натижасида у
кашф этган ирсият хромосома назариясининг умумбиологик эканлиги
жуда кўп далиллар асосида тасдиқланди. Шу билан бирга бу назариянинг
ривожланишини таъмин этувчи янги далиллар олинди, янги қонуниятлар
очилди. Улар асосан қуйидагилардан иборат.
223
Бир қанча ўсимлик, ҳайвон ва микроорганизм турларининг
генетик ва цитологик хариталари тузилди.
Кейинги вақтларда одам генетикасини тадқиқ қилиш ва унинг
хромосомаларининг генетик ва цитологик харитасини тузиш соҳасидаги
янги, оламшумул ютуқларга эришилди.
Хромосомалар тузилиши ва фаолиятининг цитологик ва
молекуляр механизмини тадқиқ этиш натижасида ҳар қайси хромосома
айрим нуклеопротеиддан иборатлиги ва у битта узун бир неча
спираллашган ҳолда тахланган ДНК молекуласидан иборатлиги
исботланди.
Морганнинг хромосома назариясини ривожлантириб, молекуляр
генетика ютуқлари негизида янада аниқлаштирилиб, янгича шархлаш
имконияти пайдо бўлди.
Ирсият бирлиги бўлган генлар хромосома таркибидаги ДНК
молекуласида маълум бир тартибда, кетма-кет жойлашган бўлади. Битта
ДНК молекуласида жойлашган генлар (бириккан генлар) йиғиндиси
бирикиш гуруҳини ташкил этади. Бирикиш гуруҳларининг сони
организмларнинг гаплоид ҳолатидаги хромосомаларнинг сонига тенг.
Гомологик хромосомалар кроссинговерининг негизида улар
таркибидаги ДНК молекулаларининг чалкашиб айнан ўхшаш қисмлари
билан ўрин алмашинишларидан иборат.
Кроссинговернинг гомологик хромосомада жойлашган айрим
аллел генлар ичида ҳам бўлиши мумкин эканлиги исбот этилди ва айрим
биологик объектларда генлар генетик харитасини тузиш бўйича
тадқиқотлар амалга оширилди.
Ирсият хромосома назариясининг яратилиши биология, хусусан
генетика тарихида юксак аҳамиятга эга бўлган воқеа бўлиб, бу назария
орқали:
генетика фанининг Мендель қонунларидан кейинги тўртинчи
фундаментал қонуни-генларнинг бириккан ҳолда ирсийланиши қонуни
яратилди;
эволюция ва селекция самарадорлигини таъмин этишда катта
аҳамиятга эга бўлган ирсий ўзгарувчанлик-рекомбиногенез ҳақида
таълимот яратилди;
хромосомаларнинг генетик ва цитологик хариталари янги навлар
ва зотлар селекцияси ҳамда генетик инженерия соҳасидаги тадқиқотлар
учун илмий асосланган бошланғич материални танлаш имкониятини
яратди.
224
Do'stlaringiz bilan baham: |