Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


 Гигант хромосомалар ёрдамида цитологик



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

 
2. Гигант хромосомалар ёрдамида цитологик 
хариталарни тузиш.
 
Цитологик тадқиқотлар натижасида дрозофила пашшасининг сўлак 
безларида жуда йирик (гигант) политен хромосомалар мавжудлиги 
аниқланган. Политен хромосомалар биринчи марта 1881 йилда 
Э.Бальбиани томонидан топилган эди. Бундай хромосомалар ҳужайрада 
бўладиган эндомитоз жараёни туфайли ҳосил бўлади. Бунда бошланғич 
хромосома жуда кўп марта (1000 га яқин) кўпайиб, бир-бири билан 
бириккан ҳолда қолади. Бунинг натижасида политен хромосома кучли 
равишда узаяди ва йўғонлашади. Уларни бўяб микроскоп остида 
кўрилганда хромосома ичида кўп ва ҳар хил жойлашган қора дискларни 
кўриш мумкин. Дискларнинг сони, кўлами ва уларнинг хромосомада 
жойлашиш тартиби ҳар қайси тур учун ўзига хос бўлади. Политен 
хромосомалар генетик ва цитогенетик хариталарни тузишда ҳамда 
хромосомаларда содир бўладиган транслокация каби улар тузилишидаги 
ўзгариш катта аҳамиятга эга. Дрозофилада бу методдан фойдаланиш қатор 
генларнинг хромосомада жойлашиш тартибини аниқлаш имконини берди. 
57-расмда дрозофиланинг IV хромосомасининг цитологик ва генетик 
харитаси намойиш этилган. Генлар хромосоманинг қайси жойида 
жойлашганлигини Т. Пайнтер методи билан аниқланади. Бунинг учун у 
хромосомаларнинг турли кичик ҳажмдаги қайта қурилишлари - 
структуравий ўзгаришлари (дупликация, делеция, дефишенси) дан 
фойдаланди. 


220 
VII.4.4 Хромосомаларнинг генетик ва цитологик 
хариталарини ўзаро таққослаш 
 
Генетик ва цитологик хариталарни ўзаро таққослаш хромосома 
узунлиги бўйича кроссинговер частоталарининг ҳар хил эканлигини 
исботлади. Бу нарса сўлак безининг хромосомаларида кўрсатиб берилди. 
Дрозофиланинг ҳамма тўртта политен хромосомаларининг генетик 
харитаси муайян узунликка эга. Бу узунлик кроссинговер фоизи билан 
ўлчанади. Дрозофиланинг Х-хромосомаси ва учта аутосомаларининг 
умумий узунлиги 279 кроссинговер бирлиги (морганид) ни ташкил этади. 
К.Бриджес дрозофиланинг ҳамма тўртта политен хромосомаларининг ҳар 
бирининг узунлигини микрон ҳисобида алоҳида ўлчади. Уларнинг умумий 
узунлиги 1180 мк га тенглигини аниқлади. Политен хромосомаларнинг 
цитологик ва генетик харитасини солиштириш учун Бриджес кроссинговер 
фоизидан фойдаланди. Бунинг учун у хромосомаларнинг умумий 
узунлигини кўрсатувчи сон (1180 мк) ни генетик хариталарнинг умумий 
узунлигини кўрсатувчи сон (279 кроссинговер ёки рекомбинация бирлиги) 
га бўлди ва 4,2 сонини олди. Демак, генетик харитадаги ҳар қайси битта 
кроссинговер фоизига цитологик харитада 4,2 мк тўғри келади. Генетик 
харитадаги генлар орасидаги аниқланган масофани кўрсатувчи 
кроссинговер фоизига асосланиб хромосоманинг ҳар хил қисмида содир 
бўлувчи хромосома кроссинговери (чалкашиши) нинг намоён бўлиш 
частотасини аниқлаш мумкин. 
Масалан, дрозофиланинг Х-хромосомасида 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish