Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


IX б о б. ИРСИЯТНИНГ МОДДИЙ АСОСИ – НУКЛЕИН



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

IX б о б. ИРСИЯТНИНГ МОДДИЙ АСОСИ – НУКЛЕИН 
КИСЛОТАЛАРИНИНГ СТРУКТУРАСИ ВА ФУНКЦИЯСИ 
Молекуляр генетика организмлар ирсияти, ирсийланиши ва 
ўзгарувчанлигининг моддий асоси бўлмиш нуклеин кислоталари (ДНК ва 
РНК) ва оқсил каби биополимерларнинг структураси, функцияси ҳамда 
биосинтезининг молекуляр асосларини тадқиқ қилади. Олинган 
далилларга, аниқланган қонуниятларга асосланиб ирсий ахборот бирлиги 
бўлмиш генларнинг биокимёвий тузилиши, функцияси, улар фаолиятининг 
регуляцияси ҳамда биосинтезининг молекуляр асослари ҳақида таълимот 
яратади. Бундан ташқари молекуляр генетика организм генлари йиғиндиси 
бўлмиш генетик ахборотнинг келгуси авлодларга берилиши ва реализация 
қилиниши давомида содир бўлувчи молекуляр-генетик жараёнлар 
қонуниятларини кашф этади. Молекуляр генетика ушбу қонунларга 
асосланиб генетик инженерия ва биотехнологиянинг назарий асосларини 
ишлаб чиқади, самарали методларини яратади ва амалиётга тадбиқ қилади. 
Молекуляр генетика умумий генетика ва молекуляр биология негизида 
ташкил топди. У ўзининг тадқиқотларида генетика, биокимё, биофизика
математика ва кибернетика фанлари методларига таянади. 


242 
Генетика тарихида 1953 йил биолог Дж.Уотсон, физик Ф.Крик 
томонидан ДНК молекуласи структурасининг аниқланган ва унинг модели 
яратилган йил молекуляр генетика фанининг барпо этилган санаси 
ҳисобланади. 
IX.1. Нуклеин кислоталар функциясининг кашф этилиши 
 
IX.1. 1. ДНК молекуласи функциясининг кашф этилиши 
Нуклеин кислоталари (НК) швейцариялик олим Ф.Мишер томонидан 
1869 йилда кашф этилган эди. Лекин бу кашфиётнинг аҳамияти узоқ вақт 
тушунилмади, етарли баҳоланмади. Фақат ХХ асрнинг биринчи ярмидан 
бошлаб дунё биологлари организм белгиларининг ирсийланишини қандай 
кимёвий модда таъмин этади деган масалани атрофлича муҳокама қила 
бошладилар. 1924 йилда немис биологи Р.Фельген Мишер кашф этган 
нуклеин кислоталари хромосомаларда жойлашганлигини аниқлади. Шу 
вақтгача классик генетика соҳасидаги Г.Мендель (1865), Т.Морган (1911) 
ва уларнинг издошлари амалга оширган тадқиқотлар натижасида ирсият 
бирлиги генлар эканлиги ва улар хромосомада жойлашганлиги ҳақидаги 
таълимот яратилган эди. Кейинчалик ҳужайра ядроси ДНК ва оқсиллардан 
ташкил топганлиги аниқланди. Баён этилган далилларга биноан ДНК, 
генлар хромосомада жойлашган. Лекин бу далилларга асосланиб ўша 
даврда ген тушунчаси билан ДНК молекуласи орасида боғлиқлик борлиги 
ДНК генларнинг моддий асоси эканлиги ҳақида мантиқий хулосага 
келинмади. Чунки ДНК молекуласининг функцияси, ирсиятдаги аҳамияти 
ҳали аниқланмаган эди. Бундан ташқари хромосома таркибида ДНК дан 
ташқари деярлик 60% миқдорда оқсил моддалари мукаммалроқ тадқиқ 
қилинган, улар полифункционал моддалар эканлиги аниқланган эди. 
Шунинг учун ҳам дастлаб ирсият моддаси оқсил молекулаларидан ташкил 
топган деган гипотеза таклиф этилди. Рус олими Н.К.Кольцов 1935 йили 
ўзининг «Ирсий молекулалар» деган асарида ирсиятнинг моддий асоси 
оқсил молекулалари деган гипотезани мукаммал баён этди. Фанда 
тўпланган бой янги далиллар таъсирида бу гипотезаниг ўрнига ирсиятнинг 
кимёвий асоси ДНК молекулалари эканлиги ҳақидаги гипотеза шакллана 
бошлади. ДНК молекуласининг структураси, функцияси ва ирсиятнинг 
молекуляр асослари сифатидаги роли кўп йиллардан кейин, ХХ асрнинг 
ўрталарига келибгина кашф этилди. Энди биз бу буюк кашфиётнинг 
очилишини таъмин этган илмий тадқиқотларнинг асосийлари, жумладан 
бактериялардаги трансформация, трансдукция ҳодисаларининг очилиши 
ҳамда вирусларда олиб борилган баъзи тажрибалар натижаси билан 
танишамиз. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish