240
Идиотип
(умумий
генотип)
Ядровий
(хромосо-
мавий)
ирсиятнинг
моддий асоси
Геном
Генотип
Хромосома
ДНКси
Хромо-
сомавий
генлар
Цитоплазма-
тик ирсиятнинг
моддий асоси
Плазмон
Плазмо-
тип
Цитоплаз-
ма ва
органоид-
лари ДНК
си
Плазмо-
генлар
Шундай қилиб, цитоплазматик ирсият генетикаси соҳасида
амалга
оширилган тадқиқотлар натижасида қуйидагилар аниқланди.
Организмлардаги цитоплазматик ирсиятнинг моддий асоси -
плазмоген ДНК си ва унда жойлашган плазмогенлар ҳисобланади.
Плазмогенлар цитоплазманинг органоидлари - пластидалар, митохон-
дриялар таркибида плазмида ҳамда эписома ҳолида, цитоплазмада
эндосимбионтлар ва кўчиб юрувчи генлар шаклида нисбатан турғун
ҳолатда фаолият кўрсатадилар.
Эукариот организмларнинг плазмоген
ДНК молекуласи хромосома
ДНК сига нисбатан солиштириб бўлмайдиган даражада кичик бўлиб улар
прокариотларникига ўхшаш эркин ҳолатда ҳалқасимон кўринишга эга
бўлади.
Цитоплазманинг ирсиятга алоқадор органоидларида - пластида ва
митохондрияларда уларнинг таркибидаги плазмоген ДНК си негизида ҳам
репликация, транскрипция ва оқсил синтези жараёнлари бўлиб туришлиги
исботланди.
Цитоплазманинг плазмоген ДНК си жойлашган органоидларнинг
сони кўп бўлади, лекин бу кўрсаткич доимий бўлмай, уларнинг бўлиниб
кўпайишлари ва маълум қисмининг нобуд бўлишлари
натижасида орга-
ноидлар сони ўзгариб туради. Ядронинг хромосома ДНК си жойлашган
хромосомалар сони доимий, турғун бўлади. Шунинг учун ҳам хромосома
генларининг ирсийланишида муайян қонуниятлар кузатилади. Плазмоген-
ларнинг ирсийланишида эса турғун қонуниятлар намоён бўлмайди.
Аксарият организмларда жинсий жараён натижасида ҳосил
бўладиган зиготага цитоплазма фақат оналик жинсий ҳужайраси орқали
ўтганлиги сабабли цитоплазматик ирсийланиш она организми орқали
амалга оширилади.
Фақат баъзи организмлар (масалан ёронгул ўсимлиги) дагина
зиготага цитоплазма камроқ бўлса ҳам оталик жинсий ҳужайраси орқали
ўтишлиги кузатилган. Бундай ҳолатда цитоплазматик ирсийланиш ҳам она,
ҳам ота (қисман) организмлари орқали амалга оширилади.
Ядро ва цитоплазма генлари фаолиятини қиёсий тадқиқ қилиш
натижасида қуйидагилар аниқланди:
241
Организмлар белги ва
хусусиятларининг ирсияти, ирсийланишини
таъмин этувчи аксарият генлар ядрода, аниқроғи, хромосомаларда
жойлашган. Шунинг учун ҳам хромосома
генларининг структураси ва
функциясини тадқиқ қилиш генетиканинг энг муҳим вазифаларидан
ҳисобланади;
Организмлар ҳужайрасининг цитоплазмасида ва унинг айрим
органоидларида ҳам организм генларининг бир қисми жойлашган. Улар
қисман автоном фаолият кўрсатадилар. Лекин
уларнинг аксариятидаги
фаолият хромосома генлари томонидан, ҳаттоки баъзи белгилар ҳам
плазмогенлар ҳам хромосома генлари томонидан бошқарилади;
Кейинги йилларда цитоплазматик ирсиятни тадқиқ қилишга эътибор
юқори даражада кучайди, чунки
плазмогенлар структураси ва
функциясини ўрганиш соҳасидаги эришилган қуйидаги ютуқлар,
яратилган методлар генетиканинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлган
молекуляр
генетика,
генетик
инженерия
ва
биотехнологияни
ривожлантириш учун зарур бўлган энг муҳим омиллардан бирига айланди.
Цитоплазмада плазмида, эписома, эндосимбионт плазмогенларнинг
очилиши;
Плазмидаларнинг
хромосоманинг
айрим
генларини
ўзига
бириктириб, уни танланган реципиент ҳужайра геномига ўтказиши мумкин
эканлигининг очилиши;
Цитоплазматик ирсият қонунлари методларини
молекуляр генетик
тадқиқотларда
қўллаш
генетик
инженериянинг
самарадорлигини
оширишда беқиёс аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: