243
томонидан кашф этилган. У ўзининг бу соҳадаги тажрибаси учун биологик
объект сифатида пневмококк бактерияси (
Diplococcus pneumoniai
) нинг
иккита ўзаро кескин фарқ қилувчи штаммларини қабул қилди.
Уларнинг
биринчиси S-штамми вирулент штамм ҳисобланади. Чунки у одамларда
оғир ўпка шамоллаши (пневмония) касалини туғдиради. Уларнинг
иккинчиси
R-штамм дейилиб, у авирулент ҳисобланади. Чунки улар
пневмония касалини келтирмайдилар.
Пневмококкнинг S- ва R-штаммларини бири-биридан ташқи кўрини-
шидан ҳам ажратиш мумкин. Вирулент S-штаммга мансуб пневмококклар
ҳужайра қобиғи капсула–қалин шиллиқ модда билан қопланган.
Авирулент R-штамм бактериялари ҳужайра қобиғи юпқа, ғадир-будир
бўлиб уларда капсула бўлмайди. Пневмококк штаммларининг вирулент-
лигини ўрганиш учун биологик объект сифатида сичқонларнинг
битта
инбред линияси қабул қилинди. Тажриба тўртта вариантда режалашти-
рилгани учун сичқонлар тўртта тенг гуруҳга бўлинди (илова – 64-расм).
Тажрибанинг биринчи вариантидаги сичқонлар танасига вирулент S-
штамм бактериялари юборилди. Сичқонлар ҳаммаси пневмония касалига
чалиниб ўлиб кетди.
Тажрибанинг иккинчи вариантидаги сичқонлар
танасига авирулент
R-штамм бактериялари юборилди. Сичқонлар кутилганидек касал
бўлмади.
Тажрибанинг учинчи вариантида вирулент S- штамм бактерияларига
юқори ҳарорат таъсир этилиб, сўнгра у сичқонлар танасига юборилди.
Сичқонлар касалга чалинмади. Демак, бу
тажрибада вирулент S- штамм
бактериялар юқори ҳарорат таъсирида ўлиб кетганлар.
Тажрибанинг тўртинчи вариантида сичқонлар танасига тирик
авирулент R- штамм бактериялар билан ўлик вирулент S- штамм
бактериялар аралашмаси юборилди. Бу тажрибанинг натижаси ҳайрон
қоларлик даражада бошқача бўлиб чиқди. Тажрибадаги ҳамма сичқонлар
пневмония билан касалланиб ўлиб кетди (илова – 64-расм). Бу
методик
жиҳатдан юқори даражада амалга оширилган тажрибалар натижасини
таҳлил этиб Гриффит шундай хулосага келди: ўлик вирулент штамм
танасидаги қандайдир модда тирик авирулент
штамм бактерия танасига
кириб, унинг ирсий авирулентлик хусусиятини ўзгартириб унда
вирулентлик хусусиятининг пайдо бўлишига олиб келди. Генетикада бу
жараён трансформация деб атала бошланди. Ирсий белгини ўзгартирган
моддани эса трансформация этувчи модда деб юритила бошланди. Бу
модданинг кимёвий тузилиши ва хоссалари қандай эканлиги анча
йилларгача аниқланмай келинди. Лекин
уни шартли равишда Гриффит
моддаси деб ҳам аталди. Фақат 16 йилдан сўнг 1944 йилга келиб инглиз
олимлари О.Эйверси, С.Мак-Леод, М.Маккарти билан бу сирли
ҳисобланган модда дезоксирибонуклеин кислотаси эканлигини аниқлади.
286
Шундай қилиб, микроорганизмларда
кашф этилган трансформация
ҳодисаси ДНКнинг ирсий ахборот манбаи эканлигини исботловчи
далиллардан бири бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: