Британча" штамм қанақа бўлади ўзи?
Олимларнинг аниқлашича, ушбу штамм бошқаларига қараганда 70 фоиз юқумлироқ ҳисобланади. Коронавирусга қарши курашиш республика штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда эса, “британча” коронавирусга чалинган болаларда 5 та аломат кузатилаётгани айтилган.
Унга кўра, COVID-19 нинг янги штамми болаларда бироз бошқача аломатлар билан кечаётгани аниқланган.
Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассисларнинг фикрига кўра, касал болаларнинг аксарияти чарчоқдан азият чекади. Инфекцияни юқтирган чақалоқларда тез-тез йиғлаш ҳолатлари учрайди.
Касалланган болаларнинг ярмидан кўпи (53 фоизи) бош оғриғидан шикоят қилган. Шу билан бирга, уларда қорин оғриғи ҳам кузатилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |