Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


VIII.4.3. Ўсимликларда цитоплазматик эркаклик пуштсизлиги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

VIII.4.3. Ўсимликларда цитоплазматик эркаклик пуштсизлиги 
 
Кўпгина ёввойи ва маданий ўсимликларнинг ичида чанглари 
бўлмаган ёки чанглари уруғлантиришга қобилиятли бўлмаган ўсимликлар 
ҳам учрайди. Бу ҳодиса эркаклик пуштсизлиги деб аталади. У 
хромосомада жойлашган битта рецессив ген томонидан бошқарилади. Шу 
билан бирга, она томони билан боғлиқ ирсийланувчи эркаклик 
пуштсизлиги ҳам маълум. Бу типдаги ирсийланиш цитоплазматик 
эркаклик пуштсизлиги (ЦЭП) деб аталади. Ўсимликларда ЦЭП дастлаб 
1904 йилда К.Корренс томонидан чабер ўсимлигида, 1921 йилда В.Бэтсон 
пиёзда, 1929 йили А.И.Купцов кунгабоқарда аниқлаб тасвирлаганлар. 
Маккажўхорида ЦЭП ни 1932 йили рус олими М.И.Хаджинов ва унга 
боғлиқ бўлмаган ҳолда америкалик генетик олим М.Родслар аниқладилар. 
Улардан кейин олимлар цитоплазматик эркаклик пуштсизлигини гулли 
ўсимлик турларида кенг тарқалганлигини аниқладилар. Маданий 
ўсимликларнинг кўпчилигида ЦЭП мутацион йўл билан пайдо бўлиши 
мумкин эканлигини кўрсатдилар. ЦЭП айниқса маккажўхори, пиёз, 
лавлаги, зиғирда мукаммал ўрганилди. Ўсимликларда цитоплазматик 
эркаклик пуштсизлигининг генетик асослари билан маккажўхори 
ўсимлигида танишиб чиқамиз. Маккажўхори бир уйли, икки жинсли, аммо 
эркак гули рўвакларда, оналик гули поянинг қўлтиғидаги сўталарда 
жойлашган. Маккажўхори четдан чангланувчи ўсимлик. Маккажўхори-
нинг баъзи навларида рўвакларда кўп ҳолларда яхши ривожланмаган пуч 
чангдонлар, баъзан етилмаган пуштсиз чанглар кузатилади. Бу белги 
цитоплазманинг хусусиятлари билан белгиланади. 
Эркаклик пуштсизлигига эга бўлган ўсимликларни она организм 
сифатида олиб, уни бошқа ўсимликларнинг нормал чанги билан 
чатиштириш натижасида олинган F
1
ўсимликлари ҳам оталик пуштсизлиги 
(наслсиз чанг) хусусиятига эга бўлади. Бундай комбинацияда чатиштириб 
дурагай олишни кўп йиллар такрорлаганда ҳам она ўсимлигидаги эркаклик 


236 
пуштсизлиги хусусияти ўзгармай сақланиб қолинди. Бу далиллар эркаклик 
пуштсизлиги хусусиятининг пайдо бўлиши ва ирсийланишини таъмин 
этувчи омил цитоплазмада жойлашганлигини исбот этади. Шунинг учун 
бу белги оналик организмлари томонидан ирсийланади ва цитоплазматик 
эркаклик пуштсиз (ЦЭП) лигининг пайдо бўлиши ва ирсийланишини 
таъмин этади. Оталик чангининг пуштсизлигини таъмин этувчи 
цитоплазма омили (плазмогени) ни Cyt

(стерил – пуштсиз цитоплазма) 
символи билан, оталик чанги нормал бўлган ўсимлик цитоплазмасини эса 
Cyt
N
(нормал цитоплазма) символи билан белгиланади. Cyt
S
–S ва Cyt
N
– N 
омилларини оталик чангининг нормал ёки пуштсиз бўлишини белгиловчи 
плазмогенлар деб юритиш ҳам мумкин. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш 
керакки маккажўхорида ЦЭП лигининг ирсийланишини таъмин этувчи 
плазмоген ҳали шу вақтгача цитоплазмадан ажратиб олиб унинг моддий 
асоси мукаммал тадқиқ этилмаган. Шунинг учун ЦЭП нинг 
цитоплазмадаги омилини пластида ва митохондриялардаги каби плазмоген 
деб эмас, балки Cyt–S - Cyt–N омилларига эга цитоплазма деб ёки бироз 
қисқартириб CytS ёки CytN цитоплазмаси деб юритилади. Бу омил 
цитоплазманинг ўзида жойлашган ва у ҳам ДНК молекуласининг бир 
кўриниши бўлса керак. 
Шундай қилиб, қайд этилган мулоҳазаларни эътиборга олиб 
маккажўхорида ЦЭП лигининг белгиланиши ва ирсийланишини 
белгиловчи омил CytS цитоплазмада жойлашган ва она организм 
цитоплазмаси орқали келгуси авлодларга берилади. Лекин CytS омилининг 
фаолияти хромосомада жойлашган Rf – rf генининг рецессив гомозиготали 
(rfrf ) ҳолатдаги таъсири натижасидагина намоён бўлиши мумкин. Агар 
ўсимлик генотипида бу хромосома гени доминант гомозигота (RfRf) ёки 
гетерозигота (Rfrf) ҳолатларда бўлсалар, улар цитоплазмасида ЦЭП омили 
CytS борлигига қарамай ўсимликлар CytSRfRf ва CytSRfrf генотипга эга 
бўлсалар ҳам уларда ЦЭП фенотипик намоён бўлмайди. Улар пуштли 
ҳолича қолиб нормал оталик жинсий ҳужайраларини ҳосил қилади. 
Шундай қилиб, хромосома генининг Rf аллели оталик чангининг 
пуштлилигини тикловчи генетик омилдир. Шуни эътиборга олган ҳолда 
маккажўхорида биз фикр юритаётган белги генлари бўйича қуйидаги 
генотип ва фенотипларга эга бўлишларига қараб қуйидаги икки гуруҳга 
бўлиш мумкин:
1. CytNrfrf, CytNRfRf, CytNRfrf, CytSRfRf, CytSRfrf генотипларига 
эга бўлган ўсимликларнинг ҳаммаси нормал оталик чангини ҳосил 
қиладилар. 
2. Фақат бир хил генотип (CytSrfrf) га эга бўлган маккажўхори 
ўсимликларидагина пуштсиз (ЦЭП) зигота ҳосил қилиш учун бутунлай 
яроқсиз оталик жинсий ҳужайралар етилади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки бу белги бўйича ажратиб олинган 
иккита линиянинг ♀ Cyt
S
rfrf х ♂ Cyt
N
rfrf комбинациясида қанчалик кўп 
марта чатиштирмайлик уларда олинган авлодлар доимо цитоплазматик 


237 
эркаклик пуштсизлигича яъни ЦЭП ҳолатлигича қолади. Маккажўхори 
линияларини фақат ♀ Cyt
S
rfrf х ♂ Cyt
S
RfRf ҳамда ♀ Cyt
S
rfrf х ♂ 
Cyt
N
RfRf комбинацияларида чатиштириш натижасида олинган 
F
1
дурагайларидаги ўсимликлардагина уларнинг генотипида Cyt
S
омили 
бўлишига қарамай нормал тузилиш ва фаолиятга эга бўлган оталик жинсий 
ҳужайралари ҳосил бўла беради. Шуни яна бир марта таъкидлаш зарурки 
Rf гени Cyt
S
цитоплазманинг структурасини ва хоссасини ўзгартириб 
юбормайди, балки унинг фаолиятини тўхтатибгина қўяди. 
Шундай килиб, маккажўхори линияларида цитоплазматик эркаклик 
пуштсизлигини тадқиқ қилиш организмлардаги ядро ва цитоплазма 
омиллари орасидаги муносабатни самарали генетик таҳлил қилиш 
имкониятини яратади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish