Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


  Баҳолаш воситалари, жумладан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, атроф-муҳитни



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

2.3 
Баҳолаш воситалари, жумладан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, атроф-муҳитни 
стратегик баҳолаш, давлат экологик экспертизаси ва экологик аудит 
2000 йил Давлат экология экспертизаси тўғрисида қонуннинг ижроси мақсадида 2001 йил декабрь 
ойида Вазирлар Маҳкамаси Давлат экология экспертизаси тўғрисидаги низомни ва экспертизадан 
ўтказиладиган корхоналар рўйхатини тасдиқлади. Ҳукуматнинг ушбу қарорни қабул қилиши атроф-
муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва давлат экологик экспертиза (ДЭЭ) воситаларини янада 
такомиллаштиришга ҳисса қўшди. Шундай қилиб, 2000 йилларнинг бошида ДЭЭ жараёнлари 
Ўзбекистонда 4.000–5.000 корхонада ўтказилиб келган бўлса, 2007 ва 2008 йилларда экспертизалар 
тахминан 12.000 корхонада ўтказилди. 
АМТБ ва ДЭЭ жараёнидан ўтиши лозим корхоналар атроф-муҳитга тўрт тоифа таъсир гуруҳига 
таснифланди: I-тоиф – юқори хатар; II-тоифа – ўртача хатар; III-тоифа – паст хатар; ва IV-тоифа – 
маҳаллий таъсир. ДЭЭ ва АМТБ талаблари тоифа ва корхонага қараб турлича бўлади. Бироқ, ДЭЭдан 
ўтиши керак бўлган корхоналар рўйхати ва уларнинг тўрт тоифага бўлиниши Европа Иттифоқининг 
атроф-муҳитга таъсирни баҳолашга доир директиваси
4
ёки Трансчегара шарт-шароитда атроф-муҳитга 
таъсирни баҳолаш бўйича конвенция асосида АМТБ лозим лойиҳалар рўйхатига мос келмайди. 
АМТБ режалаштирилган фаолият юзасидан ДЭЭ аввал бажариладиган мажбурий жараёндир. 
Корхонанинг тоифасига қараб, тўлик жараён қуйидаги уч босқичгача бўлиши мумкин: 
1. 
Дастлабки лойиҳа босқичида, одатда қурилиш жойи танланишидан аввал ва корхона 
молияланишидан аввал ўтказиладиган атроф-муҳитга таъсирни дастлабки кўриб чиқиш. 
2. 
Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишидан аввал ўтказиладиган атроф-муҳитга таъсирини 
кўриб чиқиш. 
3. 
Корхонани ишга туширишдан аввал ўтказиладиган атроф-муҳит учун оқибатини кўриб чиқиш. 
Давлат экологик экспертиза тўғрисидаги низомда АМТБ жараёнинг қисми сифатида, лозим топилганда, 
жамоатчилик муҳокамаси тилга олинади. Муҳими, бу масала ДЭЭ органи ва лойиҳалаш муассасаси 
ихтиёрига берилган. Умуман, АМТБ жамоатчилик иштирокига тегишли жараён лозим тарзда тартибга 
солинмаган, масалан, лозим бўлганда жамоатчилик муҳокамасини ўтказишда ихтиёрий ваколат 
берилган. Амалда, ДЭЭ органи, одатда, режадаги фаолият борасида аҳоли норозилиги ёки аҳолидан 
шикоятлар бўлган ҳолларда жамоатчилик билан маслаҳатлашиши керак бўлади. Шундай қилиб, 
жамоатчилик иштироки тўғрисидаги талаб кўпинча аҳоли яшаш жойларига якин жойлашадиган кичик 
корхоналар ҳолида татбиқ этилади. Шунингдек, кўп вилоятларда АМТБда жамоатчилик қатнашуви 
талабига риоя қилиш масаласи маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳаллалар) орқали ҳал 
қилинишини таъкидлаш лозим. 
4
Кенгашнинг 1985 йил 27 июндаги муайян хусусий ва давлат лойиҳаларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш бўйича 
директиваси (Council Directive of 27 June 1985 on the assessment of the effects of certain public and private projects on the 
environment (85/337/EEC).


38 
Самарқанднинг тарихий қисми 
ДЭЭ воситаси лойиҳадаги ва мавжуд саноат корхоналарга нисбатан қўлланилади. Ишлаб турган 
корхоналар экспертизага эмиссия даражасини белгилайдиган ҳужжатлар (атмосфера ҳавосига 
чиқариладиган ифлословчи моддаларнинг чегаравий қиймати, ер усти сув ҳавзалири ва тупроққа 
ташланадиган ифлословчи моддаларинг чегаравий қийматлари, чиқинди чиқиши ва йўқ қилишнинг 
чегаравий миқдорлари). Лойиҳанинг тоифасига қараб, ДЭЭни ТМДҚнинг Давлат экология экспертизаси 
департаменти (I- ва II-тоифалар) ёки тегишли вилоятнинг, Қорақалпоғистон Республикаси ёки Тошкент 
шаҳрининг ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (III- ва IV-тоифалар) амалга оширади. 
Давлат экология экспертизаси тўғрисидаги қонун ва Давлат экология экспертизаси тўғрисидаги низомда 
тилга олинган Жамоатчилик экология экспертизаси (ЖЭЭ) ва атроф-муҳит аудити воситалари ҳам 
ривож топмади. ЖЭЭ нодавлат нотижорат ташкилоти ёки фуқаролар ташаббуси билар бажарилиши 
мумкин. Бироқ, амалда у бажарилган эмас, чунки у қиммат ва шунчаки маслаҳат аҳамиятига эга. 
Саноқли мустақил атроф-муҳит аудитлари олиб борилган эди, асосан бу ишни чет эл корхоналари
масалан лойиҳа халқаро молия институтлар томонидан маблағ билан таъминланганда, олиб бордилар.
Стратегик атроф-муҳитни баҳолаш воситаси Ўзбекистонда тарғиб қилинган эмас. Бироқ, Давлат 
экология экспертизаси тўғрисида қонун ва Давлат экология экспертизаси тўғрисидаги низомга кўра, 
ДЭЭ давлат дастурлари лойиҳалари ва концепциялари, шунингдек шаҳар режалаштириш ҳужжатлари 
учун корхоналаринг лойиҳалаш босқичида аҳоли 50.000 кишидан ортиқ бўлган ҳолларда олиб 
борилиши шарт. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish