34
қўлланиладиган назорат тури (давлат, соҳа,
жамоатчилик, идоравий) тавсифланади. Айни пайтда,
Вазирлар Маҳкамаси атроф-муҳит соҳасида ҳуқуқий ҳужжатларни чекланган миқёсда қўллаш
масъулиятини турли вазирликлар, қўмиталар ва идораларга бериш ҳақида қатор меъерий ҳужжатларни
тасдиқлади. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ер ости бойликлардан фойдаланиш ва
уларни муҳофаза қилиш, шунингдек, минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари
батафсилроқ тартибга солинди.
Баъзи ҳолларда бундай масалалар ҳуқуқ-тартибот органларининг қўшма қарорлари қабул қилиниши
йўли билан ҳал қилинади. Масалан, 2003 йилда Бош прокуратура ва ТМДҚнинг қўшма қарори
билан
атроф-муҳит инспекторлари ва прокурорларнинг ўзаро алоқалари, жумладан атроф-муҳитга тегишли
талабларга риоя қилмаслик учун жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги йўриқнома белгиланди.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши
Ҳозирги институциявий шароитда атроф-муҳит соҳасида экологик ҳуқуқий нормаларни қўллашга
стратегик ёндашувни илгари суриш учун Ўзбекистондаги атроф-муҳит органларининг ваколатлари
чекланган. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши
(НОФМРК) 1996 йилда
жорий этилганда, турли инспекциялар фаолиятини режалаштириш ва
мувофиқлаштириш ва назорат, инспекция ва ҳуқуқ-тартибот ишларини устун масаларни белгилаш ушбу
органга ўтказилган эди. НОФМРКнинг Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент
шаҳрида ҳудудий комиссиялари бор.
НОФМРК инспекция ўтказиладиган корхона ва ҳуқуқ-тартибот органи кўрсатилган йиллик ва чораклик
режаларни тасдиқлайди. Шунингдек, Кенгаш режадан ташқари инспекцияларни маъқуллайди ва ҳуқуқ-
тартибот органлари фаолиятинининг инспекцияларни мувофиқлаштириш
режаларига мослик
жиҳатидан назорат қилади. Хўжалик юритувчи субъектларда инспекциялар сонини камайтириш ва
инспекциялар тизимини йўналтириш чораларини ишлаб чиқиш муҳим устун вазифа ҳисобланади.
Инспекциялар ва ҳуқуқий нормаларни татбиқ қилишда ушбу юқори даражада марказлаштирилган
ёндашувнинг салбий оқибатлари шундан иборатки, тартибга солувчиларда атроф-муҳит соҳасида ҳуқуқ-
тартибот чораларини қўллаш мақсади равшан баён этилган низомларга эга эмаслар. Кўп ҳолларда
атроф-муҳит инспекциялари атроф-муҳит соҳасидаги талабларга риоя қилиниш мониторингини амалга
оширадилар ва ҳаракатлари атроф-муҳит соҳасидаги қонунларга яхшироқ риоя қилишга қандай ҳисса
қўшиши тўғрисида яққол тасаввурга эга бўлмай туриб бор ҳуқуқий мажбурлаш воситаларини ва жазо
чораларини татбиқ этишади. Инспекциялар сонини камайтириш умумий мақсади атроф-муҳит соҳасида
ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини баҳолаш учун асосий иш кўрсаткичи ҳисобланади.
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
ТМДҚ ҳануз атроф-муҳит соҳасидаги атмосфера ҳавоси, сув ва ер ресурслари,
табиат ва ер ости
бойликларни муҳофаза қилиш мақсадида атроф-муҳитга тегишли талабларга мувофиқлик учун масъул
энг муҳим ҳуқуқ-тартибот органи бўлиб қолмоқда. ТМДҚнинг тузилмасида атроф-муҳитга тегишли
талабларга мувофиқлик келмасликнинг олдини олиш, мониторингини амалга ошириш ва аниқлаш ёки
шундай ҳолларда бузилишни бартараф этиш чораларини кўрадиган мухтор муассаса ёки ягона бўлинма
мавжуд эмас. Мамлакат миқёсида ушбу вазифаларни ТМДҚнинг турли бўлинмалари, жумладан
Таҳлилий назорат бўйича ихтисослашган давлат инспекцияси, Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
бош бошқармаси, Ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш бош бошқармаси, Ўсимлик ва
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ва табиий қўриқхоналар давлат
инспекцияси амалга оширади. Маҳаллий даража (вилоятлар ва Тошкент шаҳри)да, атроф-муҳит
инспекцияларнинг таркиби вилоятдан вилоятга ўзгариши мумкин. Масалан, Бухоро вилояти табиатни
муҳофаза қилиш қўмитаси қуйидаги инспекциялардан иборат:
•
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш инспекцияси;
•
Минерал ресурслар, чиқинди ва тупроқ ифлосланиши бўйича инспекция;
•
Сув ресурслари муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш инспекцияси;
•
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш инспекцияси, ва
•
Таҳлилий назорат бўйича ихтисослашган давлат инспекцияси.
35
ТМДҚ ҳудудий бўлинмаларининг аксарият ходимлари атроф-муҳит инспекторлари ҳисобланади.
Масалан, Самарқанд ҳудудий қўмитанинг 120 нафар ходимидан тахминан 80 киши – инспекторлар.
Давлат органларида 2001 йилдан бери тез-тез ходимлар сони қисқартирилиб келган бўлишига қарамай,
2001 йилдан бери ТМДҚнинг инспекторлари сони деярли ўзгартирилмади. Бироқ, атроф-муҳит
испекторларининг салоҳиятини ривожлантириш учун мамлакатда таълим муассасаларида
ихтисослашган кадрларни тайёрлаш тизими мавжуд эмас. Охирги йилларда, ТМДҚ
малака ошириш
курсларини олиб бормади; атроф-муҳит соҳасидаги ҳуқуқ-тартибот инспекторлари учун ахборот ёки
услубий кўрсатмалар эълон қилинмади. Шундай бўлса-да, 2008-2012 йилларга мўлжалланган табиатни
муҳофаза қилиш ҳаракат дастурининг қисми сифатида ҳуқуқий тартибга солишни, ҳуқуқий нормалар
бузилганда қўлланиладиган чоралар ва инспекторлар ҳисоботларини стандартлашга доир бундай ўқиш
ТМДҚ ходимлари учун режалаштирилган. ТМДҚ ва Ички ишлар вазирлиги масъул органлар сифатида
белгиланди.
2.1-жадвалда маъмурий жазо чоралари жиноий жазо чораларига қараганда кўпроқ қўлланилиши
кўрсатилган. Жиноий жараёнга биноан қўзғатилган ишлар камдан-кам ҳолларда айбланувчининг
жиноий жавобгарликка тортилиши ёки жиноий ҳукм чиқарилиши билан якунланади.
Бунинг устига,
жазо чоралари тизимида юридик шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш назарда тутилмаган.
Одатда, тизим кўпроқ содир этувчиларни аниқлаш осонроқ бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини
муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга тегишли талабларнинг бузилиши туфайли жиноий
жавобгарликка тортишга мойил. Атроф-муҳит соҳасида ҳуқуқ-тартибот ишларининг яна бир муҳим
жиҳати шундан иборатки, атроф-муҳит органларининг режали ва режадан ташқари инспекциялари
қисқаришига қарамай атмосфера ҳавоси, сув, саноат ва маиший чиқинди ва табиатни сақлаб қолишга
тегишли талабларни бузиш ҳоллари кўпайиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: