2-боб МУВОФИҚЛИК ВА РИОЯ ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛАШ МЕХАНИЗМИ 2.1 Биринчи Атроф-муҳит ҳолати шарҳидан кейинги ривожланиш Ваколатли давлат органлари томонидан давлат назорати, корхоналар ва фуқаролар томонидан ўзини
мониторинг қилиш Ўзбекистондаги корхоналар ва шахсларни экологик қонун ҳужжатлари талаблари
билан мувофиқликка олиб келиш асоси механизмлари сифатида илк бор Ўзбекистоннинг 1992 йилдаги
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ва атроф-муҳит ва табиий ресурсларга тегишли бошқа
қонунларда белгиланган эди. Кўриб чиқилаётган давр мобайнида тилга олинган механизмлар,
шунингдек атроф-муҳит ва табиий ресурсларга тегишли қонунларнинг тегишли қоидалари аҳамиятли
равишда ўзгартирилмади.
Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун, ҳавони муҳофаза қилиш тўғрисида қонун ва ўрмон
тўғрисидаги қонунга муайян ўзгартиришлар 2006 йил октябрь ойида киритилган эди. Улардан мақсад
экологик қонун татбиқ қилувчи органларнинг фаолиятни тугатиш ёки тўхтатиб қўйиш ваколатларини
баъзи, масалан инсон саломатлиги ёки атроф-муҳитга муқаррар ёки эҳтимол таҳдид ҳоллари истисноси
билан чеклаш орқали бизнес ҳамжамиятининг маъмурий юкини енгиллаштириш эди. Ушбу
ўзгартиришларда атроф-муҳит инспекциялари бундай буйруқни 10 иш кунгача бўлган муддатга
чиқариши мумкинлиги белгиланади, узоқроқ давр учун ҳаракат фақат суд қарори асосида бўлиши
мумкин. Бироқ, бу санкция жуда кам ҳолларда ишлатилди; масалан, 2007 йилда фақат беш нафар
корхонанинг фаолияти сув соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинмаганлиги асосида тўхтатилиб
қўйилди. Қандай бўлса ҳам, 1994 йилдаги Маъмурий жавобгарлик кодексида белгиланган экологик
соҳада маъмурий ҳуқуқбузарлик учун белгиланган умумий санкциялар тизими биринчи шарҳдан бери
деярли ўзгармай келди. Айни пайтда, Жиноят кодексига киритилган 2001 йил ўзгартиришларда
экологик ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жиноий санкцияларнинг ярми қайта кўриб чиқилди. Жиноий
жарималар сезиларли даражада оширилди, ҳукм муддатлари қисқартирилди ва озодликдан маҳрум этиш
билан жазоланадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати қисқартирилди.
1998 йил хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати тўғрисидаги қонун ва 2000
йил Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунга корхоналарда
инспекциялар сонини қисқартириш учун киритилган қатор ўзгартиришлар 2001 йилда қабул қилинган
эди. Ушбу ўзгартиришлар шунингдек инспекцияларнинг даврийлиги ва дастлаб тасдиқланиши,
рўйхатга олиниши ва мувофиқлаштирилишига тегишли қоидаларни янада батафсил ифода этилганлиги
билан қўллаб-қувватланган эди (IV-илова).