26
омиллар, жумладан, масалан, жойнинг табиий ва техноген офатлар, кимёвий ва биологик ифлосланиш
хавфи остида бўлиши, ва маданий меросни ва муҳофазаланган табиий ҳудудларни асраб қолишни
инобатга олишлари зарур. Фуқаролар атроф-муҳит шароити ва атроф-муҳитни ўзгартириши мумкин
бўлган ҳар қандай режалар ҳақида тўла ва ўз вақтида ахборот олиш ҳуқуқига эгадирлар; шунингдек
улар шаҳар режалаштириш жараёнларининг муҳокамасида қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.
2001 йилдаги Маданий мерос объектларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида қонун
авваламбор қўрилган атроф-муҳитнинг муҳим элементларини сақлаш ва уларни бошқаришга
қаратилган, аммо у тарихий, археологик, эстетик, этнологик ёки антропологик қийматга эга ҳудудларни
ҳам муҳофаза қилишга, шунингдек тарихий воқеалар ва шахслар билан боғлиқ табиий ландшафтларни
муҳофаза қилишга қаратилган.
2007 йилдаги Фавқулодда вазиятларни олдиндан айтиш ва уларнинг олдини олиш бўйича давлат
дастури тўғрисидаги қонунда юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген фавқулодда ҳолатлар
замиридаги шароитларга тайёр туриш ва уларни мониторинг қилишга эътибор қаратилади. Унда ушбу
мақсадлар учун Бош Вазир бошчилигидаги мувофиқлаштириш комиссияси таъсис этилади. ТМДҚ
мазкур комиссия аъзоларидан биридир. ТМДҚ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда
кимёвий хавф туғдирадиган қурилмаларда аварияларнинг олдини олиш учун масъулдир.
2002 йилда икки муҳим қонун: “Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида” қонун ва
“Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонун қабул қилинди. Ҳар иккаласи барча соҳаларда
қўлланилиши мумкин. Ахборот эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида қонунга биноан
ахборот фақат қонун билан шахсий ҳуқуқ ва эркинликларни муҳофаза қилиш, ахлоқий қадриятлар
таркибини, маданий ва илмий салоҳият ва миллий хавфсизлик сабабларига кўра чекланиши мумкин.
Экология, метеорология,
демография, санитария ва эпидемиология фавқулодда ҳолатлар ва одамлар,
одам аҳоли пунктлари, саноат корхоналари ва коммуникациялар хавфсизлигига тегишли бошқа ахборот
махфий бўлиши мумкин эмас. Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунда фуқароларнинг
маъмурий мурожаатлар ҳуқуки ва ушбу жараён учун мавжуд тартиб-қоидалар таъминланади (3-боб).
Низомлар
Юқорида тилга олинган қонунларнинг баъзиларида уларни ижро этиш тартиб-қоидалар ва чоралар
кўрсатилган. Бироқ уларнинг аксарияти меъерий қонунлар бўлиб тўла амалга ошириш учун қўшимча
ҳуқуқий ёки маъмурий ҳаракатни талаб қилади. Жумладан табиатни муҳофаза қилиш, ҳаво, сув, ер,
ўрмон ва чиқинди борасида асосий тартибга солувчи қонунларни лойиҳалаштириш ва қабул қилиш
охирги бир неча йиллар мобайнида Ўзбекистонда қонунчилик фаолиятининг муҳим тури бўлиб келди
(IV-илова).
Қонун лойиҳалари
Атроф-муҳит хавфсизлиги тўғрисидаги қонуннинг лойиҳаси ҳозирда кўриб чиқишнинг эрта
босқичларида. Қонундан кўзланган мақсад атроф-муҳитга бўлган хавфларни аниқлаш ва улар
ривожланишининг олдини олиш, атроф-муҳит соҳасидаги фавқулодда вазиятларни ва экологик фалокат
зоналарни тиклаш ва хавфли экологик таъсирдан муҳофаза қилиш учун ҳуқуқий асос яратишдар.
Атроф-муҳитга таҳдидлар бевосита ва билвосита бўлиши мумкин. ҳарбий қурол-яроқ синови ва ҳарбий
ҳаракат, жумладан, уларнинг биохилма-хиллик ва ландшафтга таъсири, гидрометеорология
жараёнларига кўрсатиладиган ҳар қандай таъсир, ҳаво, тупроқ, ер қаъри ва ер усти ва ер ости сув
ифлосланиши, янги муҳитининг биохилма-хиллигига бегона ёки сунъий равишда ўзгартирилган
ўсимлик ва ҳайвонларни киритиш, хавфли маҳсулот ёки чиқиндини олиб кириш ва табиий фалокатлар
бевосита таҳдид қаторидан ҳисобланади. Қонун лойиҳасида барча
жисмоний ва юридик шахслар
масъулияти, жумладан мулк эгалари вазифалари баён қилиниб Вазирлар Маҳкамасига атроф-муҳит
хавфсизлиги дастурларини ҳар беш йилда Парламентга тақдим этиш топширилади.
Икки муҳим қонун: сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси (6-боб) ва ер кодекси
лойиҳаси (7-боб) ҳозирда кўриб чиқилмоқда. Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида
у асосий халқаро норма ва қоидаларга мувофиқ эканлиги таъкидланади.
27
Атроф-муҳит қодексини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Бу атроф-муҳит соҳасидаги қонун ва
низомларни йиғиш ва уларнинг ўзаро алоқасини яққолроқ кўрсатиш томон муҳим қадам бўлиши
мумкин эди. Бунда яна қайси соҳада қўшимча ҳуқуқий ҳаракатга талаб борлигини кўрсатган бўлур эди.
Do'stlaringiz bilan baham: