Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

1.4 
Ҳуқуқий шароит 
Биринчи 
АҲШ
дан кейинги давр мобайнида Ўзбекистонда қатор янги қонунлар қабул қилиниб, 
бошқалари қайта кўриб чиқилди. Бу ўзгаришлар турли сабабларга кўра амалга оширилди, масалан: 
асосий меъерий қонунлар учун бажариш чораларини таъминлаш учун; аввал эътибор берилмаган 
масалаларни кўриб чиқиш учун; ва қонун ҳужжатларининг тегишли халқаро қонун ва стандартларга мос 
бўлишини таъминлаш (IV-илова). 
Атроф-муҳитга тегишли асосий қонун ҳужжатлари аввал табиатни муҳофаза қилишга боғланмаган ва 
тобора кенгроқ тегишли қонун ҳужжатларида акс эттирилган бир қатор муҳим масалалар, масалан, 


24 
жамоатчилик қатнашуви, фуқароларнинг ахборотга эга бўлиш ва мурожаат қилиш ва, баъзи ҳолларда, 
зарар учун товон тўлаш ҳуқуқини қамраб олди. 
Мустақилликка эришилган чоғдан бошлаб Ўзбекистон юқори даражада меъерий характерга эга бўлган 
қонунларга таяниб келмоыда. Асосий қоидалар умумий тарзда баён қилиниши, жараён ва масъул 
ижрочилар аниқ кўрсатилишдан йироқлиги бўрттирилган сиёсий оҳангни вужудга келтирди, аммо аниқ 
ижро этиш имкониятини пасайтирди. Бу вазият баъзи янги қонун ҳужжатларида (масалан, Шаҳарсозлик 
кодексида) ва тартибга солувчи актларнинг салмоқли мажмуасини ишлаб чиқишда ўзгармоқда. 
 
Рамка 1.2-: 2001 йилдан бери қабул қилинган асосий сиёсий ҳужжатлар
• 
Барқарор интеграллашган сув таъминоти концепцияси 
• 
Суғоришни ривожлантиришнинг 2000–2005 йилларга мўлжалланган миллий дастури
• 
2010 йилгача мўлжалланган электр ишлаб чиқариш дастури
• 
Энергетика самарадорлиги дастури 
• 
2008–2012 йилларга мўлжалланган табиатни муҳофаза қилиш дастури
• 
2000-2010 йилларга мўлжалланган қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва тибиий газ билан таъминлаш давлат 
дастури 
• 
Суғориш ва дренаж тизимини ривожлантириш стратегияси
• 
2008-2010 йилларга мўлжалланган фаровонликни ошириш стратегияси
Табиатни муҳофаза қилиш 
 
Дастлаб 1992 қабул қилинган Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун атроф-муҳит борасидаги 
асосий қонун бўлиб қелмоқда. Кейинги 10 қўшимча ва ўзгартиришлар, охиргиси 2006 йилда киритилди, 
илгари қонун ҳужжатларида бир бирига боғланмаган бир қатор масалалар орасидаги алоқани таъкидлаб 
кўрсатди. Қўшимча ва ўзгартиришлар билан қонун моҳияти ўзгармади; улар асосан Табиатни муҳофаза 
қилиш тўғрисидаги қонунни янги қонун ва дастурларга ёки ҳокимият тизимидаги ўзгаришларга мослаш 
мақсадида киритилган эди. Бироқ, Ўзбекистоннинг кўп қонунларига ўхшаб ушбу қонун асосан меъерий 
хусусиятга эга ва унда ижро механизми белгиланмаган. Кейин меъерий ҳужжатларни қабул қилиш 
билан мазкур муаммо ҳал қилина бошланди. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йилдаги Табиий атроф-муҳитни ифлослантириш ва чиқиндиларни 
жойлаштириш учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида атроф-муҳитни 
ифлослаш ва чиқинди учун тўланадиган товон миқдори белгиланади; Вазирлар Маҳкамасининг 2005 
йилдаги Табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация 
тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорда кончилик 
чиқиндилари билан ишлаш кўриб чиқилади; ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йилдаги Табиатдан 
махсус фойдаланганлик учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорда ТМДҚнинг 
атроф-муҳитни ифлослаш товонларини йиғиб олиш ва тақсимлаш ваколатига тегишли тартиб-қоидалар 
ўзгартирилди ва ифлослаш ва чиқиндиларни тасарруф этиш учун товонни 1,3 омилида индексация 
қилиш белгиланди. 
1993 йилдаги Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида қонун 2004 йилда, жумладан, 
қонунни Биохилма-хиллик, Рамсар
1
ва Бонн
2
конвенцияларига мос келтирган Муҳофаза этиладиган 
табиий ҳудудлар тўғрисида қонун билан алмаштирилди. Унда муҳофаза қилинган табиий ҳудудларнинг 
етти тоифаси белгилаб берилган ва ҳар бирида рухсат этилган фаолият турлари батафсил таърифланади. 
Давлат назорати ТМДҚ заммасига юкланган. Бироқ, аввалги қонун каби, бунда ҳам умумий бошқарув 
борасида аниқ масъулиятлар белгиланмаган. 11-моддада муҳофазаланган табиий ҳудудларнинг 
бошқарувини Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият органлари ва ваколатли давлат идоралари 
амалга оширади, дейилади. Ушбу ваколатли идоралар номлари кўрсатилмага, ва на масъулият 
узатилиши жорий этилган эди. 
1
Сувда сузувчи қушларнинг яшаш муҳити сифатида халкаро аҳамиятга эга булган сув-ботқоқ муҳитлари тўғрисидаги (Рамсар) 
конвенцияси. 
2
Ёввойи ҳайвонларнинг кўчманчи турларини сақлаш бўйича конвенция. 


25 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish