Рамка 1.1: Фаровонликни ошириш стратегияси билан Мингйиллик ривожланиш мақсадлари орасида боғланиш Фаровонликни ошириш стратегиясининг барқарор ва адолатли тараққиётга қаратилган мақсадлари Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг Бош Ассамблеяси 2000 йилда тасдиқлаган ва Ўзбекистон зиммасига олган Мингйиллик ривожланиш
мақсадларига мувофиқдир.
Бошланғич ва ўрта таълим зарур тарзда яхшиланади ҳамда олий маълумотли хотин-қизлар улуши ортади.
Беш ёшдан ёш болалар ўлими кўрсаткичи 2006 йилдаги қийматига нисбатан учдан бирга ва 2015 йилга бориб яна учдан
бирга қисқаради. Оналар ўлими 2010 йилгача 15 фоизга камайтирилиб, 2015 йилгача яна 15 фоизга қисқартирилади.
2010 йилга бориб сил касаллигининг тарқалиши тўхтатилади ва сил билан касалланиш кўрсаткичи 2015 йилдан бошлаб
камая бошлайди. 2015 йилга бориб ИИВ/ОИТС инфекцияси сезиларли даражада қисқариши кутилмоқда.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чоралари ва табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш атроф-муҳитга етказилган зарарни
қайтариш имконини яратиб 2010 йилга бориб сезиларли натижаларга эришишни таъминлайди. Шаҳар ва қишлоқ ерлардаги
хонадонларнинг хавфсиз ичимлик сувидан ва санитария воситаларидан фойдаланиш имкониятлари 2006 йилдаги даражасига
нисбатан 2010 йилда 25 фоиз ва 2015 йилга бориб 50 фоиз ортади.
Манба: Фаровонликни ошириш стратегияси.
2002 йил Энергия самарадорлиги дастурида асосан диққат-эътибор энергия нархини белгилаш, саноатни
ривожлантириш, таълим ва ахборот тарқатишга қаратилган. Ҳукумат 2001 йил 2010 йилгача
мўлжалланган Электр энергия ишлаб чиқариш дастурини ҳам жорий қилди, унда иссиқлик
энергиясидан фойдаланишни кенгайтириш таклиф қилинган. Бунга қўшимча равишда, энергияни тежаш
ва энергетика самарадорлиги тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланмоқда (8-боб).
Иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш миллий стратегияси 2000 йилда тасдиқланди (9-боб).
2001 йилдан бери барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитга дахли бор етти муҳим стратегия ва сиёсий
ҳужжат қабул қилинди (1.2-рамка). Бунинг устига, амалда ҳар бир секторда 2012 йлигача мўлжалланган
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури бор, бундай дастурлар БРМС ва ТМҲДга мувофиқ таёрланиб
фикр-мулоҳаза олиш ва мувофиқлаштириш учун ТМДҚга тақдим этилади. 2007 йилда Сенатнинг аграр, сувдан хўжалиги ва атроф-муҳит масалалари қўмитаси 2008–2017
йилларга мўлжалланган ва молиялашни ва бошқарувни такомиллаштириш ва хом ашё материалларнинг
тиклаб бўлмайдиган йўқотишни камайтириш учун маъмурий, ҳуқуқий ва иқтисодий рағбатлантириш
чораларни қўллаш орқали чиқиндини йиғиш ва ишлов бериш инфратузилмасини такомиллаштиришга
қаратилган чиқиндини қайта ишлаш стратегияси ва ҳаракат дастури лойиҳасини тасдиқлади. Ушбу
Стратегия ва ҳаракат дастурида маҳаллий чиқиндига ишлов бериш, мониторинг ва баҳолаш
муассасаларни барпо этиш ва манфаатдор тарафларни жалб этиш назарда тутилган.