Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


  Барқарор ривожланиш учун стратегия, дастур ва режалар



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

1.2 
Барқарор ривожланиш учун стратегия, дастур ва режалар 
Барқарор ривожланиш миллий стратегияси 
1997 йил Барқарор ривожланиш миллий стратегияси (БРМС) барқарор ривожланишнинг қамраб олувчи 
асоси сифатида хизмат қилишда давом этмоқда ва барча стратегиялар ва қонун ҳужжатлари учун асосий 
мурожаат этиш ҳужжати сифатида қўлланилмоқда. Назарияда, ҳеч бир стратегия, режа, дастур ёки 
қонун, агар улар БРМСга мос бўлмаса, қабул қилиниши мумкин эмас. 
Асосан Стратегия мамлакатнинг барча секторлари ривожланишини бошқариш тамойиллари баёнидир. 
Унда ошиб бораётган суръатда ва барқарор ижтимой ва иқтисодий ўсишни таъминлаш йўли билан 
барча кишиларга соғлом турмушни кафолатлашга, бозор иқтисодиётини рағбатлантириш, иқтисодни 
жаҳон бозорига интеграция қилишга, Орол денгизи экологик инқирози оқибатларини бартараф 
қилишга ва мамлакатнинг бошқа минтақаларида экологик вазиятни барқарорлаштиришга, мувофиқ 
атроф-муҳитни сақлаб қолиш ва яхшилашга, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни 
таъминлашга ва келажак авлодлар учун табиий ресурсларни сақлаб қолиш учун улардан самарали 
фойдаланишга интилиш намоён. 
 


20 
 
Амир Темур ҳайкали, Тошкент 
 
2007–2010 йиллар хусусийлаштириш дастури  
 
2007 йилда қабул қилинган 2007–2010 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш дастури ҳукуматнинг 
иқтисодий сиёсатини белгиловчи асосий жорий ҳужжат ҳисобланади. Унда асосан тўқимачилик, электр 
жиҳозлар ишлаб чиқариш ва қишлоқ машинасозлиги, йирик улгуржи савдо корхоналари, қишлоқ 
хўжалигидаги машина-трактор парклари, кўпгина кимё корхоналари, катта қўрилиш ва юк ташиш 
компаниялари, виночилик компаниялари, курорт зона ва бошқа курорт муассасалари билан бирга 
тахминан 1.500 корхона, иншоот ва давлат мулки бўлган холдингларни юз фоиз ёки қисман 
хусусийлаштириш орқали иқтисодий ўсишни давом эттириш назарда тутилган. Нефть ва газ ва электр 
ишлаб чиқариш соҳаларидаги ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма корхона ва муассасалари 
хусусийлаштирилади, шунингдек, иссиқлик электростанциялари, темир йўл компаниялари ва 
автомобиль ишлаб чиқариш (49–50 фоиз) соҳаларида 49 фоизгача акциялар сотилиши керак. 
2008–2010 йилларга мўлжалланган фаровонликни юксалтириш стратегияси  
2007 йилда қабул қилинган 2008–2010 йилларга мўлжалланган фаровонликни ошириш стратегиясида 
диққат тезлашган ўсишни мамлакатда кам таъминланганлик даражасини пасайтиришга йўналтиришга 
қаратилган. Стратегия ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишидан аввал уч оралиқ ҳужжат мавжуд эди: 
2004–2006 йилларда ва 2010 йилгача мўлжалланган Ўзбекистон аҳолисининг турмуш даражасини 
ошириш стратегияси ва 2005–2010 йилларга мўлжалланган Фаровонликни ошириш стратегияси: Оралиқ 
кам таъминланганликни камайтириш ҳужжати. Ҳар иккала ҳолда атроф-муҳитни яхшилашга бутун бир 
бўлим бағишланган бўлиб унга қўйидаги уч асосий тамойил киритилган эди: 
• 
Турмуш сифатини оширишнинг зарур шароити сифатида атроф-муҳитни сақлаб қолиш ва 
тиклаш мақсадида иқтисодий ва экологик сиёсатни бирлаштириш; 
• 
Табиатнинг айрим элементларини муҳофаза қилишдан экотизимларнинг умумий ва қамровли 
муҳофазасига ўтиш; 
• 
Жамиятни атроф-муҳит муҳофазаси, атроф-муҳит хилма-хиллигини сақлаб қолиш ва унинг 
ҳолатини яхшилаш ва одамлар учун мақбул яшаш шароитини яратиш учун масъул қилиш. 
Бироқ, якуний Фаровонликни ошириш стратегиясида атроф-муҳитга бағишланган боб йўқ. Охир-
оқибатда унда шундай дейилади: “Атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаш учун барқарор 


21 
ривожланиш тамойилларини биринчи навбатда табиат ресурсларидан самаралироқ фойдаланиш 
борасида ҳукумат сиёсати ва дастурлагига интеграциялашга ҳаракат қилидани.” Атроф-муҳит 
борасидаги яққол ташвиш уйғотадиган масалалар қуйидаги уч соҳага тегишли: (1) ерларни қишлоқ 
хўжалигида ишлатишга қайтариш, (2) 2010 йилга бориб алоҳида муҳофазаланган ҳудудлар жами 
майдонини мамлакат майдонининг 10 фоизига етказиш, (3) 2015 йилга бориб озонни емирувчи 
моддалардан фойдаланишни қисқартириш. 
Умуман, атроф-муҳитга кам эътибор берилган. Стратегиянинг кўп қисми иқтисодий ва ижтимоий 
масалаларга бағишланган бўлиб умумий урғу ўсишни жадаллаштириш ва кам таъминланганликни 
камайтиришга берилган. Мисол учун, Фаровонликни ошириш стратегиясида 2015 йилга бориб жон 
бошига ЯИМни харид қобилияти тенглиги ҳисобида 1,75, ўртача иш ҳақини 2006 ва 2010 йиллар 
мобайнида 2,5 баробар ошириш мўлжалланган. Агар муваффақият қозонилса, Фаровонликни ошириш 
стратегиясида 2015 йилда ўртача иш ҳақи 2006 йилдагидан 7,5 баробар юқори бўлиши мумкинлиги 
қўзда тутилган. Иқтисодиёт юксалиши асосида бандлик имкониятларини ошириш ва даромад олиш 
турмуш тарзини юксалтиришнинг асосий омиллари бўлади. Хўжаликнинг меҳнатталаб секторларини 
ривожлантириш ушбу устун вазифани бажаришнинг энг муҳим воситаси деб ҳисобланади. 
Шунигдек, Фаровонликни ошириш стратегиясида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча 8та 
Мингйиллик ривожланиш мақсади (МРМ) кўрилади (рамка 1.1). Даромадга тегишли кам 
таъминланганлик бўйича мақсадига эришиш қамровли ўсишни талаб қилади. Осиё Тараққиёт Банки 
(ОТБ) маълумотига кўра Ўзбекистон ялпи умумий таълим мақсади (МРМ 2)га эришиб бўлди, бунда 
гендер тафовути мавжуд эмас (МРМ 3). Расмий маълумотга асосан, Ўзбекистон беш ёшгача бўлган 
болалар ўлими кўрсаткичига (МРМ 5)га самаралироқ сиёсат ва қўшимча ресурслар билан эришадиган 
кўринади. ИИТВ/ОИТС, безгак ва бошқа қасалликларга кураш мақсади (МРМ 6) муаммо туғдиради, 
чунки ИИТВ/ОИТС, сил ва безгакни олдини олиш ва даволаш сиёсати мавжуд бўлса ҳам, давлат 
ресурслари вазифага мувофиқ эмас. Гарчи хавфсиз ичимлик суви билан таъминлаш (МРМ 7)даги 
тафовут бартараф этилиши мумкин бўлса-да, ҳукумат тақчиллик шаҳарлардагига қараганда анча 
сезиларлироқ бўлган қишлоқ жойларга диққатни қаратиши керак бўлади (4-боб). 
Шунингдек, Фаровонликни ошириш стратегиясида бевосита барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитга 
тегишли икки янги миддий стратегия ишлаб чиқилиши назарда тутилган: бири атроф-муҳит 
хавфсизлиги, бошқаси – қайта тикланувчи энергия борасида. Булардан атроф-муҳит хавфсизлиги 
тўғрисида ҳозирда қонун лойиҳаси тайёрланмоқда. Қонун қабул қилинса, миллий стратегияни ишлаб 
чиқишга олиб келиши мумкин. Тикланадиган энергияга келганда, концепция баёни тайёрланиб 2009 
йил январь ойида Сенатга тақдим этилган эди, аммо кейин қандай қилиб концепцияни стратегияга 
айлантириш мумкин, тавсиялар билан Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (ТМДҚ)га 
қайтарилди. Энди бу ҳужжат барча тегишли вазирлик ва идоралар орасида маслаҳат ва 
мувофиқлаштириш палласида. Стратегия 2009 йилнинг охирида қабул қилиниши кутилмоқда.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish