12
Президент Бош Вазир ва бутун Вазирлар Маҳкамасини тайинлайди. Вазирлар Маҳкамаси Бош Вазир,
олти нафар Бош Вазир ўринбосарлари ва 14 вазирдан иборат (Жадвал I.2).
Жадвал I.2: Вазирликлар (2009 йил 24 февраль ҳолати)
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги
Иқтисодиёт вазирлиги
Молия вазирлиги
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги
Мудофаа вазирлиги
Ички ишлар вазирлиги
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ташқи ишлар вазирлиги
Адлия вазирлиги
Манба: http://www.gov.uz/en/group.scm?groupId=1785 (2009.20.07да олинди).
Икки палатали парламент, Олий Мажлис ҳудудий сайлов участкаларидан кўп партияли сайловда беш
йиллик муддатга сайланадиган 120 аъзоли Қонунчилик Палатаси ва 16 нафари Президент томонидан
тайинланадиган ва 84 нафари Қорақалпоғистон Республикаси парламенти ва вилоят, туман ва шаҳар
кенгашлари депутатлари томонидан сессияда сайланадиган Сенатдан иборат.
Қонунларни Олий Мажлис қабул қилади, қонун лойиҳалари Президент, парламент, Олий судлар, Бош
Прокурор ёки Қорақалпоғистон Республикаси парламенти ташаббус билан киритилиши мумкин.
Қонунлардан ташқари, халқаро шартномалар, Президент фармонлари ва фавқулодда ҳолатлар Олий
Мажлис томонидан тасдиқланиши лозим. Аммо йилда бир неча сессияга йиғиладиган парламент
қонунларни шакллантиришда катта имкониятга эга эмас.
Олий Мажлис Президент томонидан Конституциявий Суд билан келишилган ҳолда тарқатиб
юборилиши мумкин; бироқ, Конституциявий Суд аъзоларини Президент тайинлагани туфайли тарқатиб
юбориш қоидаси мувозанатни ижроия ҳокимияти томонига оғдиради. Аслида, Президентнинг Олий
Мажлисни тарқатиб юбориши ваколати парламентнинг Президент кўрсатган номзодларни рад этиш
ҳуқуқини инкор этади.
Суд ҳокимияти Олий Суд, Конституциявий Суд ва Олий Хўжалик Судидан иборат. Қуйи судлар тизими
вилоят, туман ва шаҳар даражасида мавжуд. Барча даражадаги судьяларни Президент тайинлайди,
бутун мамлакат даражасидаги судьялар тайинланишини Олий Мажлис тасдиқлаши лозим. Судьялар
тайинланиши жараёни орқали расман мустақил суд тизими ижроия ҳокимият назорати остида
мавжуддир.
Маъмурий жиҳатдан Ўзбекистон ўн икки вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва пойтахт Тошкент
шаҳрига бўлинган. Президент ваколатига вилоят ҳокимларини тайинлаш ва алмаштириш ҳам киради.
Do'stlaringiz bilan baham: