I.3
Демографик ва ижтимоий шароит
Ўзбекистон аҳолиси Марказий Осиё аҳолисининг қарийб ярмини ташкил қилади. Аҳолининг катта
қисми (66 фоиз) қишлоқ жойларда яшайди, ҳамда мамлакат 27,2 миллион халқининг кўпчилиги
мамлакатнинг жануби ва шарқида яшайди. Аҳоли зичлиги мамлакатнинг географик хусусиятларига
қараб, сезиларли даражада ўзгаради. 2007 йилда аҳолининг ўртача зичлиги квадрат километрга 61 киши
эди; шундай бўлса-да, ҳосилдор Андижон вилоятидаги зичлик квадрат километрига 590 кишидан
тортиб, катта қисмини Қизилқум чўли эгаллаган Навоий вилоятидаги квадрат километрга 8 киши
орасида эди.
Ўзбекистон Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиёда 1990 йилдан бери аҳолиси ўсган саноқли
мамлакатлар қаторидадир. 2000 йилдан бери демографик ривожланиш жуда ижобий бўлди. Кутилган
умр давомийлиги Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидагига қараганда юқори ва ҳам эркаклар, ҳам
аёллар узоқроқ умр кўраётган ҳолда уларнинг кутилган умрлари давомийлиги орасидаги фарқ 4,7
йилгача камайди. Болалар ўлими кўрсаткичи 2000-2006 йиллар оралиғида 24 фоизга пасайди. Юқори
туғилиш кўрсаткичи ва болалар ўлими кўрсаткичи пасайганлиги туфайли Ўзбекистон аҳолиси жуда
“ёшарди” – аҳолининг 31,6 фоизини 14 ёшдан ёшлар ташкил қилади (Жадвал I.1).
Гарчи Ўзбекистонда энтик гуруҳлар сони катта бўлса-да, халқнинг аксарияти, аҳолининг тахминан
80 фоизи, ўзбеклардир. Бошқа этник гуруҳлар жумласида руслар (5,5 фоиз), тожиклар (5 фоиз),
қозоқлар (3 фоиз), қорақалпоқлар (2,5 фоиз) ва татарлар (1,5 фоиз) (1996 йил чамаси). Халқнинг
тахминан 90 фоизи сунний мусулмонлар, 1 фоизи шиа мусулмонлари ва 5 фоизи рус православлари.
Гарчи ўзбек тили расмий давлат тили бўлса-да, рус тили аслида этник гуруҳлараро мулоқот, кундалик
давлат жараёнлари ва тадбиркорлик тили бўлиб келмоқда.
2005 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури (БМТРД) инсон ривожланиш индекси
Ўзбекистон учун 0,702 эди, бу 177 мамлакат орасида 113 ўрин (ранг) берилди дегани; 2001 йилда ранг
162 мамлакат орасида 99 эди. Гарчи ҳар иккала инсон ривожланиши индекси ранглари бир-бирига тўла
мос келмаса-да, ранг шунчали пасайиши мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига қарамай, ижтимоий
секторда муаммолар борлигини кўрсатади.
Гендер масалаларда уч асосий жиҳат ҳозир. Биринчидан, ҳозирги бандлик муаммосида меҳнат
бозоридаги гендер сегрегацияси сақлаб қолинган қўринади, бунда хотин-қизлар кўпроқ кам ҳақ
тўланадиган, нуфузи пастроқ лавозимларда ишлайдилар. Иккинчидан, қишлоқ ерларда хусусий
фермерчиликка ўтишдан аёллар ютиб қолмадилар. Шунингдек, хотин-қизлар ресурсларни бошқариш ва
тақсимлаш органларида камроқ иштирок этадилар. Учинчидан, ҳатто гарчи саводхонлик даражаси ҳар
иккала жинс вакиллари орасида 100 фоиз ва ялпи бошланғич ва ўрта умумий таълимга эришилган
бўлса-да, жинслар орасидаги фарқ олий таълим босқичига ўтди. Ўғил болалар кўпроқ академик
коллежларга ўқишга кирса, қиз болалар кўпроқ касб-ҳунар коллежларига киришади. Бу олий
таълимдаги гендер номутаносибликни ошириб боради ва меҳнат бозоридаги сегрегацияни янада
кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |