Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

I.4 
Иқтисодий шароит 
 
1991 йилда мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон бир неча йил давомида иқтисодиёт 
пасайишини бошдан кечирди; бироқ, унинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)нинг 1996 йилгача 24 фоиз 
пасайиши шубҳасиз Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларидаги 40 фоиз пасайишга 
қараганда анча юмшоқроқ эди. 
Паст суръатда бўлса ҳам муттасил иқтисодий тикланиш 1997 йилда бошланди. 2000-йил билан 2003-йил 
оралиғида ЯИМнинг йилги ўсиши барқарор равишда 4 – 4,5 фоизни ташкил қилди. 2004 йилда 
иқтисодий ривожланиш тезлаша бошлади. Ўшандан бери иқтисодий ўсиш кўрсаткичи анча юқорироқ 
бўлиб келди – 7 дан 9,5 фоиз ўртача йиллик ўсиш. 2007 йилда ЯИМнинг реал ўсиши 9,5 эди. 


10 
Ўзбекистоннинг киши бошига расмий ЯИМ охирги йилларда яқин икки баробар ўсиб, 2004 йилдаги 465 
АҚШ долларидан 2007 йилда 832 АҚШ долларига кўтарилди; бу рақам Ўзбекистонни даромади паст 
мамлакатлар рўйхатининг юқори қаторларига олиб чиқди. 2001 йилдан бери ҳақиқий даромаднинг 
йиллик ўртача ўсиши 16,2 фоизни ташкил қилди, ҳақиқий даромад 2000 йилдан 2006 йилгача даврда 
2,5 марта ошди. 2008 йилда бошланган глобал иқтисодий пасайишнинг Ўзбекистон иқтисоди ва ЯИМга 
таъсирини чамалаш айникса қисқа муддатли иқтисодий маълумот йўқлиги шароитида ҳали жуда эрта. 
Жадвал I.1: Демографик ва саломатлик кўрсаткичлари, 2000–2007 
 
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
Аҳоли (миллион киши) 24.8
25.1
25.4
25.7
26.0
26.3
26.6
26.9
Туғилиш кўрсаткичи (1.000 аҳолига)
..
..
..
..
..
..
..
..
Ялпи туғилиш кўрсаткичи
2.6
2.5
2.5
2.4
2.5
2.4
2.4
..
Туғилиш пайтида кутилган умр давомийлиги (йиллар)
..
..
..
..
..
..
..
..
Туғилиш пайтида кутилган умр давомийлиги:эркаклар 
(йиллар)
68.4
68.9
68.9
69.4
68.9
69.6
70.2
..
Туғилиш пайтида кутилган умрдавомийлиги :аёллар 
(йиллар)
73.2
73.6
73.5
73.8
73.6
74.1
74.9
..
0–14 ёшдаги аҳоли фоизи
37.8
36.7
35.7
34.8
34.0
33.2
32.4
31.6
65 ва ундан ортиқ ёшдаги аҳоли улуши
4.2
4.2
4.3
4.4
4.7
4.7
4.7
4.6
Ўлим кўрсаткичи (1.000 аҳолига)
..
..
..
..
..
..
..
..
Чақалоқлар ўлими кўрсаткичи (1.000 чақалоққа)
19.1
18.4
16.6
16.5
15.3
15.0
14.5
..
Манба: БМТЕИК ахборот базаси, 2008 йил августи. 
Асосий ўсиш хизмат соҳасида (13,5 фоиз), катта миқдорда газ транзити, телекоммуникация ва ўсаётган 
молиявий бозор даромадларидан юз берди. Саноатда ўсиш 12 фоиз бўлиб бунга ёқилги, машина ва 
ускуналар ва металл ишлаб чиқаришнинг ўсиши олиб келди. ЯИМ 20 фоизини берувчи қишлоқ 
хўжалиги 4 фоиз ўсди, холос. Бу қисман қурғоқчилик ва айни пайтда тупроқ сифатининг пасайиши 
туфайли рўй берди. 
Ўзбекистон иқтисодиётида чуқур ўзгаришлар жараёни содир бўлмоқда. Ҳукумат структура ислоҳотига 
тадрижий, қадам-бақадам ёндашувни қабул қилди, энергия нархини мослаш, жорий ҳисобларни 
конвертация қилиш ва ширкат фермалар учун лизинг ташкил қилиб, очиқ бозор иқтисодиёти 
жиҳатларини эҳтиёткорлик билан киритди. Иқтисодий фаолият таркиби қишлоқ хўжаликдан хизмат 
кўрсатишга ўтгани равшан кўринади (Расм I.1). 
Охирги давр иқтисодий ўсишнинг салмоқли улуши асосий экспорт маҳсулотлари (энергия, пахта, 
минерал хом ашё) нархининг ошганлиги туфайли юзага келди. Айни пайтда, мамлакатнинг бир 
нечагина экспорт товарларига боғлиқлиги иқтисодни экспорт даромади ўзгариб туриш қалтислигига 
боғланиб қолиш эҳтимолини оширади. 
Халқаро валюта фонди чамасига қўра, одатда икки хонали рақам билан ифодаланган ва 2004 йилда 6,6 
фоизга тенг энг паст нуқтасига тушган инфляция яна оша бошлаб 2006 йилда 14,2 фоизга етган 
кўринади. 
Аҳолининг тез суръатда ўсиб бориши ва иқтисодиётдаги структура ўзгаришлари жиддий муаммоларни 
юзага келтиряпти. Биринчидан, меҳнатга лаёқатли аҳоли 1990 йиллар ўртасидан бошлаб расмий 
бандлик секторига қараганда сезиларли даражада тезроқ ўсмоқда, айни пайтда ширкат хўжаликларни 
тугатиш иш қидираётганлар армиясини юзага келтирди. Меҳнат бозори янги иш жойлар яратишга ва иш 
кучига янги қўшилганларни жалб этишга қодир эмас кўринади. Иккинчидан, нафақат ишчи кучнинг 
миқдори, балки иш кучнинг малакаси ҳам муаммо туғдиради. Ишчи кучнинг сифати ва таълими билан 
иш берувчиларнинг талаби ўртасида номутаносиблик бор кўринади. 
Расмий маълумотга кўра, ишсизлик ҳаддан ташқари паст – 2006 йилда ишчи кучининг атиги 4 фоизи 
2006 – ҳолбуки халқаро ташкилотларнинг мустақил баҳолашига кўра у 4 - 5 баробар юқорироқ. 


11 
Ишсизлик кўрсаткичининг кичиклиги айниқса қишлоқ хўжалик секторида муҳим бўлган қисман 
бандлик билан боғланади. Шуни ҳам инобатга олиш жоизки, Ўзбекистон аҳолисининг учдан иккиси 
қишлоқ жойларда яшайди ва қишлоқ хўжалиги ЯИМнинг учдан бирини ҳосил қилади. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish