Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Расм 2.1: Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг режали текширувлари, 2003–2008



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Расм 2.1: Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг режали текширувлари, 2003–2008 
5,661
5,592
3,676
1,860
2,067
1,867
0
1,000
2,000
3,000
4,000
5,000
6,000
И
н
спекция
лар
 сони
2003
2004
2005
2006
2007
2008
Манба: Ўзбекистон "Норма" ҳуқуқий маълумот базасида берилган 2003-2008 йиллардаги ойлик 
текширувлар режаси. 
Изоҳ: Ушбу рақамлар муаллиф томонидан 12 вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент 
шаҳри бўйича тақсимланган текширувга мўлжалланган корхоналар сонининг ойлик рўйхати 
асосида ҳисобланган. 
Ўзбекистонда ифлослашнинг қўчма манбаларининг инспекцияси чекланган экологик талаблар билан 
олиб борилади. Масалан, автотранспорт воситаларини токсик моддалар ва двигатель тутун чиқариш 
қобилияти ва тупроқ ҳосилдорлигини пасайишига олиб келадиган анғизларга ўт қўйишнинг олдини 
олиш ва битумни эритиш кабиларни назорат қилиш. Бундай инспекциялар юридик ва жимоний 
шахсларни инспекция қилиш жараёни талабларига ҳам киритилмаган. “Тоза ҳаво” кампаниялари йилда 
икка марта ўтказилиб, унда транспорт воситалари эмиссияси токсиклиги, шунингдек автотранспорт 
корхоналари, хизмат ва техник хизмат станциялари ва автомобиль таъмирлаш корхоналарининг
экологик ҳолати текширилади. Умуман, бундай инспекцияларда мамлакатда рўйхатдан ўтган 
автомобилларнинг тахминан 40 - 48 фоизи қамраб олинади. 
Ёввойи ҳаёт ва алоҳида ҳимояланган ерлар борасида атроф-муҳит талабларига мувофиқлик, аввал 
бўлганидек, тегишли ерларни қўриқлаш ва патруль орқали назорат қилиш инспекциялари замирида 
барпо этилган. Улар ҳам инспекция тартиб-қоидаси талаблари доирасига кирмайди, ва умуман ушбу 
соҳада ҳуқуқ-тартибот механизмлари биринчи АҲШ олиб борилгандан бери деярли ўзгармаган. Шу 
муносабатда, кўриб чиқилаётган давр мобайнида қабул қилинган 2004 йил Муҳофаза этиладиган 
табиий ҳудудлар тўғрисида қонун, ТМДҚнинг 2006 йил Ов қилиш ва балиқ овлаш ва 2008 йил 
Ўрмонларни муҳофаза қилиш низоми фақат батафсилроқ қоидаларга ва махсус ҳамояланган табиий 
ерлар, ўрмонлар, балиқ ови ва ов ерларига тегишли атроф-муҳит соҳасидаги талаблар сони, асосан 
уларга риоя қилишни таъминлашга ёндашув ўзгармаган ҳолда ошишига олиб келди. Бундай меъерий 
ҳужжатлар қабул қилинишига қарамай, Ўзбекистонда ёввойи ҳаётни муҳофаза қилиш талабларини 
бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик кодекси ва Жиноят кодексида тегишли равишда белгиланган 
маъмурий ва жиноий жазо чоралари қайта кўриб чиқилмади. 
Ўзбекистонда фуқаролар томонидан атроф-муҳитга тегишли ҳуқуқбузарликни мониторинг қилиш ва 
ҳуқуқий чоралар кўриш меҳанизми биринчи бўлиб жамоатчилик атроф-муҳит инспекциялари институти 
орқали жорий этилган эди. Бундай мақом номзодларини нодавлат ташкилотлари (ННТ) ёки бошқа 
ташкилотлар кўрсатган Ўзбекистон фуқароларига ТМДҚ ёки унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 


42 
берилиши мумкин. Жамоатчи атроф-муҳит инспекторларига атроф-муҳитга тегишли бир қатор 
ТМДҚнинг 2000 йил Жамоатчи экологик инспекторлари тўғрисидаги низом ва Маъмурий жавобгарлик 
ҳақидаги кодекснинг қисми бўлган ҳуқуқ-тартибот ваколатлари берилган. Бироқ, ушбу механизм 
амалда кам қўлланилади ва жамоатчи атроф-муҳит инспектори мақоми берилган одамларнинг сони 
чекланган. ТМДҚ фуқаролик жамиятнинг вақти вақти билан ваколатли давлат органлари олиб борган 
инспекцияларда иштирокини жамоатчиликнинг атроф-муҳит талабларини бажарилишини таъминлашда 
қанташуви, деб билади. 
Давлат органларининг тегишли қарорлари ва ҳаракатлари устидан маъмурий ва суд жараёнлари орқали 
жамоатчилик шикояти имконияти 2002 йил Шаҳарсозлик кодексида ифодаланган. 
Текширувлар орқали олинган мувофиқлик мониторинги ва талаблар бажарилишини таъминлаш 
тўғрисидаги маълумот “Атроф-муҳит – 1” статистика шакли орқали тўпланади. Гарчи маълумотларни 
ТМДҚнинг турли инспекциялари олиши мумкин бўлса ҳам, улар жамоатчилик учун очиқ эмас. Фақат 
ҳуқуқбузарликлар сони ва йиғиб олинган маъмурий жарималар миқдори тўғрисидаги айрим-айрим 
маълумот 2005 ва 2008 йилларда эълон қилинган атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот 
орқали жамоатчиликка етказилди. Шунингдек, атроф-муҳит соҳасидаги ҳуқуқ-тартибот органлари 
тартибга солинаётган жамоани янги қонун ва низомлар ва уларнинг амалий тадбиғи, ёки фойдаланиш 
мумкин бўлган энг яхши усулларга йўл кўрсатиш мақсадида ахборот кампаниялари, ўқитиш ва малака 
ошириш тадбирлари ёки имплементация йўриқномалари каби профилактика чора-тадбирларини кам 
ўтказадилар. Саноат корхоналари чиқарган ифлословчи моддалар устидаги маълумот Таҳлилий назорат 
бўйича ихтисослашган давлат инспекцияси олиб борадиган уч турли маълумот (атрофдаги ҳаво, сув ва 
чиқинди) базасида тўпланади. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish