Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Жадвал 3.2: Аҳолиси энг кўп шаҳарларда интеграллашган ҳаво ифлосланиши индекси, 2000–2007



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Жадвал 3.2: Аҳолиси энг кўп шаҳарларда интеграллашган ҳаво ифлосланиши индекси, 2000–2007 
Шаҳар
2000
2001
2002
2003
2004
2005
2006
2007
Навоий
7.62
7.09
6.46
5.51
5.76
5.80
5.36
5.61
Нукус
5.06
5.04
..
5.18
5.62
5.07
5.08
5.25
Ангрен
3.63
4.20
4.60
5.13
5.38
5.57
5.17
5.22
Фарғона
5.94
5.84
5.06
4.98
4.70
4.87
4.64
5.09
Манба: Ўзгидромет, 2007; ва Ўзгидромет фаолияти соҳасидаги шаҳарларда ҳаво 
ифлосланиши ва хавфли моддалар эмиссиясининг 2007 йил шарҳи, Тошкент, 2008. 
Ер усти сув мониторинги 
Ўзгидромет умуман олганда 2001 йилдан 2008 йилгача дарё, канал ва сув омборларидаги кузатув 
шохобчаларининг жами сонини сақлаб қелди (Жадвал 3.1). Ҳозирда у 61 сув ҳавзасидаги 109 ўлчов 
мосламада ер усти сув сифатини кўзатиб қелмоқда. Кузатув шохобчалар сони тегишли сув мониторинги 
низомларида кўрсатилган талаблардан кам. Кузатув шохобчалари фақат катта сув ҳавзаларида 
жойлашган. Ўзбекистонда сатҳ сувининг диффуз ифлосланиши етарли даражада кузатилмайди. 
Жорий тармоқ 50 яқин параметр тўғрисида маълумот бериб муаллақ ва органик моддалар таркибини, 
асосий ифлослантирувчи ва оғир металлар борлигини чамалайди. 2001 йилдан бери гидробиологик 
кузатувлар олиб борилаётган сув ўзанлари сони учдан бирга ошди. Бундай кузатувлар Тошкент вилояти 
билан чекланган. Гидробиология параметрлари билан перифитон, зообентос ва макроусимликлар 
қамраб олинган. 
Сув ҳавзасининг катта-кичиклигига кўра намуналар ё ойма-ой, ёки йилда бир марта ёхуд гидрология 
циклларига мос равишда олинади. Ўзгидромет тўплаб таҳлил қилган маълумот мониторинг 
шохобчаларида ифлословчилар даражаси барқарор, кўпинча сув сифати стандартлари (РЭКлар) 
талабларига яқин эканлигини кўрсатади. Салар канали (Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидан қуйи 
оқими), Самарқанддаги Сиёб сув коллектор тизими ва Зарафшон дарёсининг Сиёб сув коллектор 
тизимининг мансабидан қуйи оқими Ўзбекистонда энг ифлосланган сув оқимлари ҳисобланади. 
Умуман, сув сифати мониторинги Ўзбекистонда асосан мониторинг жиҳозлари эскираётгани ва охирги 
йилларда маблағ етишмаётганидан келиб чиққан ҳаво сифати мониторингидагидек камчиликларга дуч 
келмоқда. 
Бошқа муассасалар ички ер усти суви мониторингини олиб борадилар. Масалан, Қишлоқ ва сув 
хўжалиги вазирлиги дренаж сув оқиши ва сув сифатини кузатади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ичимлик 
суви ва гигиена мақсадларидаги сувнинг микробиология ва кимёвий параметрларини кузатиб боради. 
2002 йилдан бери у Зарафшон дарёси ва унинг Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларидаги ирмоқларида 
ўрнатилган муқим ўлчаш жиҳозларида сув сифатини мониторинг қилиб келмоқда. 
2007 йил охиридан бошлаб нефть компанияларининг қўшма корхонаси бўлган Орол денгизи оператор 
компанияси Орол денгизи Ўзбекистон қисмининг шарқи ва ғарбида, Тикланиш (Возрождение) 
яриморолида ва сейсмик фаолият олиб борилаётган жойларда 25 кузатув станцияларида атроф-муҳитни 
кузатмоқда. Мониторинг фаолияти хусусида ТМДҚ билан келишилган. 


51 
Гарчи Ўзбекистон қўшнилари билан трансчегара сув сифати мониторинги борасида ҳамкорлик қилмаса-
да, улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилишда ҳамкорлик мавжуд (барафсилроқ 4-бобда). 
Ер ости суви мониторинги 
2001 йилдан бери Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси эксплуатация қиладиган ер ости 
сувини кузатиш жойлари сони бир 40тага камайди (3.1-жадвал). Бу ер ости суви кўпроқ қишлоқ 
хужалиги эҳтиёжлари учун эмас, балки ичимлик суви етказиб беришга қаратилиш зарурати 
муносабатида кузатув тармоғи оптимизация қилинганлиги билан изоҳланади. Натижада 2009 йилда 
жами ишлаб турган 28.800 ер ости сув қудуқдан фақат 1.671 ер ости қудуғида кузатув олиб борилди. 
Жорий тармоқ 120 катта ва кичик шаҳарда ичимлик суви учун ер ости сувини етказиб берадиган 
қудуқларни қамраб олади. Тармоқ қисқариши билан бир вақтда 2000–2009 йиллар мобайнида молиялаш 
ҳар йили 15–20 фоиз ортиб борди. Бу кузатув тармоғини қайта жиҳозлаш ва қудуқларни 
чуқурлаштириш имконини берди. 
Ер ости сувини кузатиш жойларидан мақсад дастлаб ер ости суви сатҳи (сув олиш имкони)ни ва табиий 
геокимёни баҳолаш эди. Намуналар бир йилда икки марта олинади. Барча намуналар қисқартирилган 
деб юритиладиган кимёвий таҳлилдан ўтказилади, бу таҳлил 13-14 параметр, жумладан нитрат, pH ва 
оғир металларни қамраб олади. Ер ости сувини ичимлик сув учун етказиб бериладиган сув 
горизонтларидан олинган намуналар ичимлик суви сифатининг стандарти (ГОСТ стандартлари) 
талаблари бўйича таҳлил қилинади. 
Ер ости суви мониторинги маълумоти сув горизонтларига қайтма таъсир манбаларини баҳолаш учун 
қўлланилади. Мониторинг дастурининг натижалари бутун мамлакатда ер ости сувларининг қишлоқ 
хўжалигидан нитратлар билан ифлосланиши пасайганлигини ҳамда Зарафшон шаҳри ва унинг 
теварагида саноатлар ифлосланиш ошганини кўрсатмоқда. Ангрен шаҳридаги нефть омбори ва Фарғона 
шаҳрида нефтни қайта ишлаш заводида ер ости сувининг ифлосланиши устида тадқиқот олиб 
борилмоқда. Орол денгизи тубидаги қирқ бешта кузатув пунктида денгиз суви сатҳи пасайишининг 
минтақада ер ости сув сатҳига кўрсатаётган таъсирини баҳолашга имкон беради. 
Кузатув тармоғи орқали Ўзбекистонда ер ости сув сифатига трансчегара таъсирни чамалаш ҳаракати 
қилинмоқда. Ўн икки кузатув пункти Тожикистон алюминий заводининг таъсирини кузатишга 
қаратилган. Майлисув ва Сумсар дарёлари яқинидаги бир неча кузатув пункти Қирғизистонда 
жойлашган радиоактив думлардан ер ости суви ифлосланишини баҳолашга хизмат қилади. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish