54
Ифлосланиш мониторинги
ТМДҚ ўзининг Таҳлилий назорат бўйича ихтисослашган давлат инспекцияси (ТНИДИ) орқали саноат
ва транспорт корхоналарининг эмиссия ва чиқаришларини кузатиб боради ва мониторинг
маълумотининг рухсатномаларида белгиланган эмиссия ва чиқариш даражасига мослигини текширади.
Мамлакатдаги бир 2.000 катта ва ўрта корхонадан 1990 йиллар охирида
ТНИДИ мунтазам ТНИДИ
мониторинги ўтказилиши керак бўлган бир 350 (асосан энергетика, кимё ва қазиб олиш саноати)
корхонасидан иборат рўйхат тузади. Ушбу корхоналарнинг 141сида ҳаво ифлословчи эмиссия ҳар ой
мониторинг қилинади; 116 корхонада (улардан 75си оқава сувни қайта ишлаш корхоналари) сув
ҳавзаларга оқизиш (оқава сувни қайта ишлаш корхоналари учун) ёки шаҳар оқава сув йиғиш тизимига
(бошқа корхоналар учун) ҳар чоракда мониторинг ўтказилади; ва тупроқ ифлосланиши 92 жойда (токсик
кимёвий моддалар кўмиладиган ерлар, илгари қилоқ хўжалик аэродромлар бўлган ерлар, дум
ташландилари, саноат зоналари ва нефть тозалаш ва нефть омборлари тевараги) йилда икки марта
мониторинг қилинади. Ушбу корхоналарнинг кўпида ўз таҳлил лабораториялари йўқ.
ТНИДИ мониторинг маълумоти муайян корхоналарнинг эмиссияси мунтазам равишда ҳаво эмиссияси
лимитлардан ошиб кетишини кўрсатади: CO учун 6 баробар, NO учун – 5дан 8 баробаргача, SO2 учун -
4дан 24 баробаргача ва ЖМЗ учун - 10дан 24 баробаргача. Оқава сувни қайта ишлаш корхоналарининг
кўпи самарасиздир, ҳолбуки улар қайта ишлаб сув ҳавзаларига оқизадиган сувда аммоний, нитритлар,
органик моддалар, мис, хром ва нефть маҳсулотлари бўйича РЭКдан сезиларли даражада ортиқ. Гарчи
эски пестицид ташлаш ерларида ва илгари қишлоқ хўжалик аэродромлари бўлган майдонларда тупроқ
ифлослиги камайиб бораётган бўлса ҳам, у ҳанузгача хлорорганик пестицидлар жиҳатидан РЭКдан
сезиларли даражада юқорилигича қолмоқда. Ўзбекистонда нитратлар билан ифлосланган қишлоқ
хўжалик ерлари майдони ошиб бормоқда.
Баъзи саноат корхоналарида тупроқдаги мис миқдори РЭКдан 8-9 баробар ортиқлиги мунтазам равишда
қайд этилиб келди. Нефть тозалаш заводлари ва нефть омборлари атрофида тупроқнинг
нефть
маҳсулотлари билан ифлосланиши кўп вилоятларда ташвиш туғдирмоқда. Ифлосланиш мониторинги
ушбу корхоналарда атроф-муҳит текшируви бажарилиши билан боғланмаган. Ушбу текширувлар ҳар
бир корхонада икки йилда бир марта билан чекланиб, корхоналарда ўтказиладиган
барча турдаги
текширувлар учун масъул Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика
кенгаши томонидан тасдиқланиши керак (2-боб). Қўшимча 3 соатгача давом этиши мумкин бўлган
атроф-муҳит текширувлари корхоналарда фуқаролар шикоят қилган бўлсалар ёки авариядан кейин
ўтказилиши мумкин.
Ушбу контексда, ТНИДИ ифлосланиш мониторинги корхоналар текширувлари
орасида юзага келтирадиган аслидаги ифлосланиш даражаси тўғрисида муҳим маълумот манбаи бўлиб
хизмат қилади. Ушбу натижаларни вилоят атроф-муҳит текширувлари алоҳида корхоналар тўлайдиган
ифлосланиш бадалини мувофиқлаштириш учун қўллайдилар. Бундай мувофиқлаштириш ҳар чоракда
тасдиқланади. Ҳар ойда вилоят ТНИДИлари эмиссияга тегишли мониторинг маълумотларини марказий
ТНИДИга тақдим этадилар; ҳар чоракда улар тушунтириш ахборотини тақдим этадилар; йиллик асосда
улар эмиссия, чиқариш ва тупроқ ифлосланиши учун белгиланган лимитлардан ошиб кетиш ҳоллари
тўғрисида ҳисобот берадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: