Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

3.4 
Жамоатчилик иштироки 
Нодавлат таштилотлари 
Ўзбекистон қонун ҳужжатларида нодавлат ташкилот (ННТ)лари Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий 
органларида рўйхатдан ўтиши керак, деб белгиланган. Рўйхатга олиш тартиб-қоидаси нибатан оддий 
бўлса-да, фаолиятни тартибга солувчи низомлар анча мураккабдир. масалан, ННТлар ўз фаолиятлари 
тўғрисида мунтазам равишда Статистика давлат қўмитаси ва Солиқ назоратига ҳисобот бериб 
туришлари шарт. ННТ йиғилиш ўтказишни режаласа, у Адлия вазирликни йиғилиш тури ва молиялаш 
манбаи ҳақида хабардор қилиши керак. Вазирлик маблағ сарфлаш сметасини тасдиклайди; тасдиқлаш 
тартиб-қоидаси бир ойдан олти ойгача вақт олиши мумкин. Агар ННТнинг ҳисобида олти ой давомида 
пул маблағлар ҳаракати бўлмаса, Адлия вазирлиги уни тугатиши мумкин. 
Адлия вазирлигининг маълумот базасига кўра 2009 йилда Ўзбекистонда 7 162 ННТ мавжуд эди. Ушбу 
ННТдан 200 нафари атроф-муҳит муҳофазасини асосий фаолият тури, деб эълон қилган эди. Амалда 
фақат 45 атроф-муҳит ННТ фаолият кўрсатмоқда деб ҳисобланади. Тошкент шаҳри ва Тошкент 
вилоятида учтагина фаол ННТ бор, бу давлат томонидан тартибга солиш кучли эканидан бўлиши 
мумкин. 
2004 йилда ҳукумат Грантлардан фойдаланишни йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилди, бунда 
грантларни фақат икки миллий банк орқали ишлатиш мумкин қилиб белгиланди. Грантлардан 
фойдаланишни назорат қилиш ва тасдиқлаш учун ҳайъат тузилди. Ўша йили Ўзбекистонда Жиноят 
кодекси ва Маъмурий жавобгарлик кодекси талаблари оширилиб, грантлардан фойдаланиш 
қийинлашди. Ушбу чоралар нима сабабдан қабул кўрилган бўлса ҳам, улар ННТнинг фаолиятини анча 
мураккаблаштирди. Вазиятни юмшатиш мақсадида Ўзбекистонда 2007 йилда Нодавлат нотижорат 
ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонунни қабул қилинди. Қонунда муайян 
шартлар билан ННТ давлат грантларини ажратиш ва субсидия бериш имконияти назарда тутилган. 
Қонун амалда қўлланилаётганлиги тўғрисида ҳеч далолат йўқ. 
“Ҳаёт учун таълим”, “Экологик тоза Фарғона учун”, “Экомактаб” ва “Логос” каби ННТлар синфдан 
ташқари экологик таълимда сезиларли роль ўйнамоқдалар. 2004 йилда бир 40 атроф-муҳит ННТлар 
“Европа Экофоруми”, ННТлар уюшмасини барпо этишди. 
ТМДҚ Табиатни муҳофаза қилиш миллий фондидан фойдаланиб атроф-муҳит ННТларга молиявий 
ёрдам кўрсатади. Грантлар тендер орқали берилади. 2004 йилдан 2009 йилгача ННТларга ажратилган 
грантлар йиллик миқдори 300 мартадан кўпроқ ортиб 250.000 сўмдан 77.000.000 сўмга бориб етди. 
Бироқ грантлар мамлакат ННТнинг бир нечаси, хусусан, Экология ва саломатлик халқаро фонди 
(Экосан), “Логос”, “Жонли табиат” ва “Экомактаб”га ажратиб берилган кўринади. Шу пайтгача бундай 
грантлар экологик таълим мақсадларида ажратилиб келди. Масалан, 2009 йилда ТМДҚ “Экомактаб”га 
Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадида таълимни тарғиб қилиш концепциясини ишлаб чиқиш 
ва масаланинг ҳақиқий аҳволи тўғрисида шарҳ тайёрлаш учун грант ажратди. 
ННТлар билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ТМДҚ “Европа экофоруми” билан ўзаро тушуниш 
меморандумини имзолашни режалаштирмоқда. Қўмита ўз ҳудудий бўлимлари учун ННТлар билан 
ҳамкорлик тартиби ва соҳалари хусусида тавсиялар тайёрлади. ТМДҚ яқин келажакда ТМДҚ раҳбари 
раислигида ва ТМДҚ катта мансабдор шахслари, илмий ходим ва ННТ вакилларидан таркиб топган 
(маслаҳат) жамоат кенгашини барпо этишни кўриб чиқмоқда. Шундай мўлжалланаётган таркиб билан 
кенгашнинг фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик механизми сифатида самарадорлиги шубҳа 
туғдиради. 
Ахборот олиш имконияти 
Ўзбекистонда жамоатчилик хабардорлиги ошириш мақсадида ТМДҚ атроф-муҳит борасида ахборотни 
фаол тарқатиб келди. 2002 йилда у кейинги йилда веб-порталга айлантирилган веб-сайтни юзага 
келтирди. ТМДҚ ўзбек ва рус тилларида, жами адади 4.000 нусха бўлган ва болалар учун иловаси бор 
«Экология хабарномаси» ойлигини чиқарадиган “Чинор” нашриётини ташкил қилди. Шунигдек 


59 
“Чинор” айрим мавзуларда кўп Ўзбекистоннинг муҳофаза қилишган ҳудудлари, табиий қўриқхона ва 
миллий боғлар уч жилдли “Оммабоп экологик энциклопедия” ва турли китобча, брошюра ва плакатлар 
каби нашрларни чиқаради. Маблағ давлат бюджети ва Табиатни муҳофаза қилиш миллий жамғармаси 
орқали таъминланади. Нашрлар режасини ТМДҚнинг илмий-техника кенгаши тасдиқлайди. ТМДҚ 
миллий телевидение ва радиостанцияларда экологик дастурларни молиялайди ва ўқиш, мусобақа ва 
матбуот конференциялар ташкил қилади. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан 
алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига биноан, ТМДҚ, жумладан ТМДҚ 
веб-портали (www.uznature.uz)ни бошқарадиган ва ТМДҚнинг ҳудудий органлари веб-сайтлари 
тузишни мувофиқлаштирадиган ахборот хизматини ташкил этди. Веб-портал ҳар ҳафта янгиланади ва 
2009 йил баҳорида унга ойда 1.200 марта мурожаат этилган. 
Шу муносабат билан жамоатчилик, айниқса қишлоқ ерладаги аҳоли учун коммуникация воситалари 
ёрдамида атроф-муҳит тўғрисидаги ахборот олиш имкониятлари Ўзбекистонда анча чекланганлигини 
айтиб ўтиш жоиз (Жадвал 3.3). 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish