52
2009 йил бошларига келиб тадқиқот саккиз вилоятда якунланган эди. Тугатилиши 2013 йилда
белгиланган дастур фермерларнинг ерлари учун тўлов миқдорини белгилаш асосини яратиб бериши
кутилмоқда. 2008 йилда ЕРДҚ Ўзбекистоннинг тупроқ харитасини 1:750 000 миқёсда эълон қилди. У
Ўзбекистонда ер ресурслари ҳолати, жумладан тупроқнинг миқдор ва сифат ҳолатини ёритадиган
йиллик миллий ҳисоботини эълон қилади. Бироқ, ҳисоботга тупроқ эрозияси киритилмайди. ЕРДҚ 2009
йилда вилоятлар бўйлаб ер ресурслари атласини эълон қилишни режалаштирмоқда.
Биохилма-хиллик, жумладан ўрмонлар мониторинги
Ўзбекистонда охирги марта ўрмонларни давлат рўйхатига олиш (инвентаризацияси) 1988 йилда амалга
оширилган эди. Ўшандан бери инвентаризация ўтказилмаган эди, ваҳоланки, қонун ҳужжатларига
биноан, рўйхатга олиш ҳар беш йилда бир марта ўтказилиши керак. Ўзбекистонда ўрмон ёнгинлари
мониторинги ўтказилмайди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўрмон хўжалиги
департаментига
бўйсунадиган ўрмончилик хўжаликлари (100га яқин) ўрмонларининг мавсумий баҳолашини
ўтказадилар. Натижалар статистика шаклида Давлат статистика қўмитаси, ҳам ўрмончилик
департаментига тақдим этилади. Ўзбекистонда бошқа ўсимликлар рўйхати ҳеч қачон тайёрланмаган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ихтисослашган ўрмончилик хўжаликларда етиштириладиган
доривор ўсимликларнинг 35 тури тўғрисида маълумот йиғади, аммо эълон қилмайди.
2000 йилда ўрмончилик департаменти ўрмонлар тўла рўйхати (кадастр)ини тайёрлаш учун методология
қўлланмасини ишлаб чиқди. 2005 йилда Вазирлар Маҳкамаси Давлат кадастрлар тайёрлаш тартиби
тўғрисида низом қабул қилди. Ўрмонлар майдони, таркиби, дарахтлар ёши, ҳолати ва
захираси,
ўрмончилик хўжаликлари, туманлар, вилоятлар ва бутун мамлакатда ёғоч ва ёғоч бўлмаган маҳсулот
ишлаб чиқарилиши киритилган ўрмон кадастридан мақсад мамлакат ўрмонларининг пул миқдоридаги
қийматини ҳосил қилишдир. Ўрмончилик департаментига ушбу вазифани бажариш учун қўшимча
ходимлар берилмагани туфайли тўпланган маълумот махсус маълумот тоифаларда талабнинг 35дан 65
фоизигича жавоб беради. Маълумот на эълон қилинган, на ишлатилади.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги беш давлат овчилик хўжалиги Фанлар академияси ва
Тошкент давлат университети мутахассислари иштирокида 14 тур сут эмизувчи ва 7 тур қўшлар
популяциясини қамраб олган рўйхатни
туздилар, уларни овлаш учун ТМДҚ квоталар белгилайди.
Маълумот статистика шаклига биноан Статистика давлат қўмитасига тақдим этилади. Рўйхатнинг
айрим турларга тегишли натижалари вақти вақти билан ТМДҚнинг Атроф-муҳит хабарномасида эълон
қилинади. Гарчи давлат ов хужаликлари қонунга биноан ерларида ҳозир бўлган хавф остидаги турлар
популяцияси тўғрисида ҳисобот беришлари шарт бўлса-да, улар бу вазифани бажармайдилар.
Муҳофазадаги табиий ерлар, хусусан олти тоғли қўриқхонаси ва уч чўл-тўқай қўриқхонаси, икки тоғли
миллий парки, тўққиз заказниклар ва Бухородаги ихтисослашган жайронларни табиий кўпайтириш
ҳудуди (питомник - Жайрон экологик маркази) тегишли маъмуриятлар томонидан бошқарилади.
Маъмуриятлар территорияларида учрайдиган ҳайвонот турлари тўғрисида маълумот тўплаб уни йиллик
ҳисобот шаклида юқори ташкилотлар - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ёки ТМДҚга тақдим
этадилар. Ушбу ҳисоботлар Ўзбекистонда биохилма-хилликни муҳофаза қилиш соҳасида сиёсатни
ишлаб чиқиш учун қўлланилмайди, шунингдек улар жамоатчилик учун ҳам очиқ эмас.
2006 йилда ТМДҚ ва Фанлар академиясининг Биология ва зоология институти биргаликда мамлакат
Қизил китобининг иккинчи нашрини эълон қилдилар, унда хавф остидаги турлар, жумладан 23 тур сут
эмизувчи, 48 тур қўш, 16 тур судралувчи, 17 тур балиқ, 3 аннелид (ҳалқали чувалчанг), 14 моллюск ва
61 бўғимоёқлилар турлари кўрасатилган.
2000 йил Ўзбекистон наботот давлат кадастри низоми ва Ўзбекистон ҳайвонот давлат кадастри низоми
(Вазирлар Маҳкамаси қарори)га кўра, ТМДҚ кўриб чиқилаётган икки кадастрни тайёрлаш ва янгилаш
учун масъул давлат органи сифатида белгиланган эди. Мақсад мамлакатдаги ёввойи турларнинг
таксономик мақоми, популяцияси,
учрайдиган ерлари, ареали ҳолати ва пул миқдордаги қиймати
тўғрисида мунтазам равишда маълумот тўплаш тизимини йўлга қўйиш эди. Қуйидаги органлар
маълумот киритилишини таъминлаш учун қўйидагича масъул эдилар:
53
•
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги – озиқ-овқат учун фойдаланиладиган доривор ва безак
(манзарали) ўсимликлар, ов ва тижорат ҳайвонот турлари ва қишлоқ хўжалиги ва ўрмонлардаги
ҳайвонот зараркунандалари учун;
•
ТМДҚ – техник ҳосил сифатида фойдаланиладиган манзарали ўсимликлар учун;
•
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси – яйлов ва тоғ
ўтлоқларидаги ўсимликлан учун;
•
Табиий қўриқхоналар ва миллий боғлар ҳудудида учрайдиган ҳайвонот турлари учун;
•
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – хавфли инфекция ташувчи ҳайвонлар учун;
•
Фанлар академияси – камёб ва хавф остидаги ҳайвонот ва ўсимлик турлари ва юқорида
кўрсатилмаган бошқа ҳайвонлар учун.
Do'stlaringiz bilan baham: