2021 йил _____декабрь Тошкент шахар АТ”Алоқабанк” Хоразм филиали бошқарувчиси (кейинги ўринларда «Банк» деб юритилади) номидан (Бош банк томонидан 2021 йил 09 сентябрда берилган ишончнома асосида фаолият юритувчи) Қурбонов Одилбек Рўзматович, “OGNEUPOR” маъсулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда гаровга қўювчи деб юритилади) номидан Устав асосида фаолият юритувчи рахбари _________________________________________ (Паспорт маълумотлари -уй) иккинчи тарафдан, биргаликда «Тарафлар», алохида «Тараф» деб юритиладиган мазкур шартномани куйидаги мазмунда туздилар
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. АТ”Алоқабанк” Хоразм филиали ва Titan Cemets Trade”масьулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 3 февралда имзоланган 3-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда «Кредит шартномаси» деб юритилади)га асосан Гаровга қўювчи кредит шартномасида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида ва лозим даражада бажариш ҳамда таъминлаш мажбуриятини олади.
1.2. Гаровга қўювчи унга Кредит шартномаси асосида ажратиладиган кредит маблағининг банкка ўз вақтида қайтарилишини ва ҳисобланадиган фоизларнинг тўланишини таъминлаш мақсадида 2021йил декабрда очилган ............. -сонли ҳисобварақ рақамига .............. сўм омонат маблағини Гаровга тақдим этади.
1.3. Гаровга олувчи Кредит таъминоти сифатида Гаровга қўювчининг номига 2021 йил .... декабрда очилган ...............-сонли депозитга .............0 сум омонат маблағини (кейинги ўринларда «Гаров объекти – Депозитдаги маблағ» деб юритилади) гаровга қабул қилади.
1.4. Гаровга қўювчи томонидан Кредит шартномаси шартлари бузилган тақдирда, Гаровга олувчи ундирувни Гаров объекти – Депозитдаги маблаққа қаратиш ҳуқуқига эга. Кредит шартномасининг 2.1-бандида қайд этилган сумма Гаровга қўювчи томонидан муддатида қайтарилмаган ҳамда кредитдан фойдаланганлик учун ҳисобланган фоиз суммаси ва Кредит шартномасида кўрсатилган бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, кредит қарздорлиги, унга хисобланган фоиз суммаси ва бошқа тўловлар Гаров объекти – Депозитдаги маблағ ҳисобидан ундирилади.
1.5. Кредит шартномасига асосан кредит қарздорликлари тўлиқ қоплангунига қадар Гаровга қўювчи Гаров объекти бўлган маблағни депозитдан талаб килиб олмайди.