Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Жамоатчилик иштироки 
 
Ўзбекистонда ахборот, жумладан атроф-муҳит тўғрисидаги ахборотни жамоатчилик олиши 
имкониятини яратувчи баъзи ҳуқуқий ва меъерий ҳужжатларни қабул қилинди. Бунда 2002 йил Ахборот 
эркинлиги тамойиллари ва кафолатлари тўғрисида қонун, 2002 йил ва 2007 йил Вазирлар 
Маҳкамасининг Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-
коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро 
ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида назарда тутилади. 
2001 йил қабул қилган Марказий Осиё учун минтақавий ҳаракат режасида бир қатор мақсадлар 
белгиланган, уларга биноан Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари жамоатчилик 
атроф-муҳит тўғрисидаги ахборотни олиши имкониятини яратишга ва жамоатчиликнинг атроф-муҳитга 
тегишли чоралар тўғрисидаги қарор қабул қилишда иштирокини таъминлашга келишдилар. Ушбу 
мақсадларга эришиш йўлида маълум ижобий натижаларга эришилди. Ҳеч қандай ижобий ўзгариш рўй 
бермаган, ёки бир озгина силжиш бўлган соҳаларда жиддий саъй-ҳаракат талаб қилинади. Ушбу 
қуйидагиларга тегишлидир: 
• 
Атроф-муҳит масалаларида ахборотдан фойдаланиш имкониятлари, жамоатчиликнинг қарорлар 
қабул қилишда иштироки ва судга мурожаат қилиш имконияти тўғрисида (Аархус) 
конвенциясининг асосий қоидаларини бажариш мақсадида маслаҳат ёрдамини кўрсатиш; 
• 
Ривожланишга доир лойиҳа тайёрланиш босқичида бўлган даврда уни кенг муҳокама қилишга 
маҳаллий жамоатчиликни жалб қилиш; 
• 
Жамоатчиликни қонун лойиҳаларини муҳокама қилишга жалб этиш. 
 
2008–2012 йилларга мўлжалланган Табиатни муҳофаза қилиш ҳаракат дастури (ТМҲД)га биноан, 
Ўзбекистонда Аархус конвенциясига аъзо бўлиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 
Мамлакатда Конвенция қоидаларига, айниқса жамоатчилик иштироки ва судга мурожаат қилиш 
имкониятиша тегишли қоидаларга мос бўлиш учун яна кўп иш қилиниши лозим. Жорий қонун 
ҳужжатлари ва меъерий актларда жараёнлар батафсил белгиланмаган. ТМДҚ ва баъзи бошқа давлат 
органлари томонидан ана шу борада қарор қабул қилишга жамоатчиликни жалб этишга қаратилган 
саъй-ҳаракатлари муттасил бўлмагач, ошкора ва равшан шароит яратилмади. 
Атроф-муҳит борасида таълим 
2005 йил 7 ноябрдаги 242/33/79-қўшма буйруқлари орқали Олий ва ўрта махсут таълим вазирлиги, Халқ 
таълими вазирлиги ва ТМДҚ Атроф-муҳит соҳасидаги таълим, атроф-муҳит соҳасидаги ходимларини 
тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда профессионал таълим тизимини такомиллаштиришнинг 2006-2010 
йилларга мўлжалланган дастури ва концепциясини қабул қилдилар. Ушбу давлат органлари атроф-
муҳит борасидаги таълим ва барқарор ривожланиш учун таълимни мувофиқлаштирувчи кенгашни 
барпо этдилар. Кенгаш давлат муассасалари ва ННТлар дастурни бажариш учун қилаётган 
ҳаракатларига кўмаклашиш мақсадида мунтазам йиғилиб туради. 
Юқорида тилга олинган дастурни бажариш йўлида жуда кам ижобий натижаларга эришилди. Дастурда 
белгиланган кўп махсус чора-тадбирлар: хусусан, атроф-муҳит соҳасида узлуксиз таълим борасида 
қарор лойиҳасини ҳукуматга тақдим этиш учун ишлаб чиқиш; атроф-муҳит таълим ахборот ресурс 
марказни барпо этиш; атроф-муҳит соҳасида таълим ва БРТга бағишланган республика 
конференциясини ўтказиш; БРТга бағишланган дарсликлар нашр этиш ва вилоят марказларида экология 
ва ўлкашунослик музейларини барпо этиш ишлари амалга оширилмади. 
2007 йил 31 май куни бўлиб ўтган йиғилишида ТМДҚ коллегиясида мамлакатда атроф-муҳит 
соҳасидаги таълимни янада такомиллаштириш чоралари муҳокама қилинди ва БМТЕИКнинг Барқарор 


64 
ривожланиш учун таълим стратегияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ривожланиш 
учун таълим ўн йиллигини Ўзбекистонда бажаришга бағишланган миллий ҳаракат дастури лойиҳаси 
кўриб чиқилди. Хусусан, унда Миллий университет қошидаги атроф-муҳит соҳасидаги ўқув марказини 
кучайтириш, атроф-муҳит мутахассисларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш, 
юқоридаги уч давлат органи ходимлари учун ўқув семинарлар уюштириш ва атроф-муҳит ва барқарор 
ривожланишга тегишли фанлардан дарс бериш учун қўлланмалар нашр этишга қарор қилинди. Ҳозирги 
кунда ушбу қарорлар ижро этилганлиги тўғрисида далолат йўқ. БРТ борасидаги миллий ҳаракат режаси 
охирига етказилмади. 
ТМҲД атроф-муҳит соҳасидаги узлуксиз таълим ва БРТнинг янги концепцияси яратилишини назарда 
тутади; БМТЕИКнинг Барқарор ривожланиш учун таълим стратегияси талабларини атроф-муҳит 
соҳасида таълим давлат стандартларига киритишни; Ўзбекистонда атроф-муҳит соҳасидаги таълим 
тўғрисида ахборот ва таҳлил шарҳини нашр қилиш; мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, касб-
ҳунар таълими муассасалари ва университетлар учун атроф-муҳит борасида дарсликлар нашр этиш. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish