Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

3.7 
Хулоса ва тавсиялар 
Ўзбекистонда интеграллашган атроф-муҳит мониторинги тизимини яратиш йўлида сезиларли 
ютуқларга эришилди. ТМДҚ давлат мониторинг дастурларига биноан олти давлат органининг 
мониторинг фаолиятини мувофиқлаштиради. Бироқ, идоралараро мувофиқлаштириш кенгаши 2006 
йилдан бери йиғилмайди. Ўзбекистонда ифлосланиш манбалари мониторинги жиддий равишда 
яхшиланган бир пайтда, атроф-муҳит мониторинги тармоқларини яратишда долзарб бўлиб турган 
ижобий силжишларга эришилмаган. Тармоқ зичлиги мониторингга доир миллий талабларга мос 
бўлишдан анча йироқ. Халқаро ҳамжамият томонидан инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун энг 
зарарли, деб топилган бир қатор ифлословчилар концентрацияси ўлчанмайди. Биохилма-хиллик ва 
экотизимлар мониторинги Ўзбекистонда етарлича ривожланмаганича қолмоқда. Мамлакатда атроф-
муҳит соҳасидаги интеграллашган ёки ўзаро уланган электрон маълумотлар базаси мавжуд эмас. 
Тавсия 3.1: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқа давлат органлари билан мувофиқлаштирган ҳолда 
ва атроф-муҳитни мониторинг қилиш идоралараро кенгаши ёрдамида: 
(a) 
Мониторинг соҳасидаги меъерий ҳужжатлар талабларига жавоб бериш учун атроф-муҳит 
мониторинги тизимини оптимал тарзда кенгайтириши; 
(b) 
Ўлчанадиган параметрлар сонини, хусусан атроф ҳавода PM
2.5
, PM
10, 
учувчан органик моддалар, 
полиароматик углеводородлар ва турғун органик ифлословчиларни ва сувда қўшимча биологик 
параметрларни ўлчашни киритиб ошириши; 
(c) 
Босқичма-босқич автоматик ўлчашга ўтиш ва маълумот сифати ва сақлаш тартиб-
қоидаларини такомиллаштириши; 
(d) 
Биохилма-хилликни мониторингини давлат мониторинг дастурининг самарали қисмига 
айлантириши;
(e) 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қошида атроф-муҳит мониторингини амалга 
ошираётган бошқа давлат органларининг маълумот базалари билан ўзаро боғлиқ 
интеграллашган атроф-муҳит маълумот базасини яратиши лозим. 
Гарчи Ўзбекистонда аксарият собиқ СССР атроф-муҳит стандартлари (РЭКлар) қўлланиб келинса-да, 
улар расман миллий стандартлар сифатида қайта тасдиқланди ёки бир мунча қайта кўриб чиқилиб 
янгидан эълон қилинди. Ўзбекистонда РЭКлар ни кўриб чиқишда, ишлаб чиқишда ёки қайта кўриб 
чиқишда идоралараро маслаҳатни мувофиқлаштирувси орган мавжуд эмас. Оқибатда, номинал РЭКлар 
ва уларни амалда бажарилиши (мувофиқлик) орасида фарқ бор. Бир қатор Ўзбекистон старндартлари 
аниқлаш ва ҳисоблаш бўсағасидан паст бўлгани туфайли улар бажариляптими, йўқми аниқлашнинг 
имкони йўқ. Бюджет чекланганлиги туфайли мониторинг стандартларига биноан ўлчаниши керак 
бўлган кўп параметрлар устидан кундалик мониторинг бажарилмайди. 
Тавсия 3.2: 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда рухсат 
этилган концентрациялар (РЭКлар)ни тартибга солинадиган параметрлар сонини имкон қадар ўлчаб 


65 
бўладиганларга олиб келиши мақсадида сонини жиддий равишда қисқартириши ва РЭКларни халқаро 
стандартлар ва кўрсатмаларга мувофиқлигини таъминлаш учун қайта кўриб чиқиши лозим. 
ТМДҚ атроф-муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисида миллий ҳисоботни 
ва эмиссия ва чиқариш мониторинг натижалари тўғрисида ҳисоботни мунтазам нашр қилади. Ҳисобот 
асосан баён бўлиб (Белград, 2007 йил) Европа учун атроф-муҳит вазирлар олтинчи конференциясида 
тасдиқланган БМТЕИК Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиёда атроф-муҳитни баҳолаш 
ҳисоботларини тайёрлаш йўриқномасига риоя қилмайди. Ўзгидромет, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ўзлари 
тўплайдиган атроф-муҳит маълумотини бир неча давлат органлари учунгина эълон қиладилар. 
Статистика давлат қўмитаси атроф-муҳит борасида статистика тўплам маълумот эълон қилмайди. Фақат 
сотувга чиқариладиган республика «Статистика йиллиги» да чекланган миқёсда атроф-муҳитга тегишли 
маълумот эълон қилинади. 
Тавсия 3.3: 
Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет), Статистика давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш 
вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси 
атроф-муҳит борасида тўплайдиган маълумотларни ва уларнинг ўқиши осон бўлган талқинини веб-
сайтиларида жойлаштириб ва айни пайтда жорий атроф-муҳитга тегишли нашрларининг ададини 
сезиларли даражада ошириб ва атроф-муҳит статистикасини тўплам маълумоти каби янгиларни 
йўлга қўйиб кенг жамоатчиликка уларни олиш учун имкон яратишлари лозим. 
 
Ушбу давлат органлари ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Белград, 2007 йил) Европа учун 
атроф-муҳит вазирлар олтинчи конференциясида тасдиқланган БМТЕИК Шарқий Европа, Кавказ ва 
Марказий Осиёда атроф-муҳитни баҳолаш ҳисоботларини тайёрлаш йўриқномасини қўллашлари керак. 
 
Ўзбекистонда жамоатчиликнинг ахборот, жумладан атроф-муҳитга тегишли ахборотни олиш 
имкониятини кенгайтирадиган баъзи ҳужжатлар қабул қилинди. Давлат экология экспертизаси 
тўғрисида қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг Давлат экология экспертизаси тўғрисидаги низом ҳақида 
қарори таклиф қилинаётган фаолият, режа ва дастурларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашда 
жамоатчилик қатнашувини чеклайди. Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида экологик рухсатномалар 
беришда жамоатчилик иштирокига йўл қўядиган қоидалар йўқ. Ўзбекистонда Аархус конвенциясига 
аъзо бўлиш йўлида тайёргарлик кўрилмоқда. Конвенция қоидаларига, айниқса жамоатчилик иштироки 
ва судларга мурожат қилиш имкониятига тегишлиларига мувофиқ бўлиш учун мамлакатда яна кўп иш 
қилиниши лозим. ТМДҚ ва бошқа давлат органларининг жамоатчиликни махсус ҳолларда қарорлар 
қабул қилишга жалб этиш ҳаракатлари тизимли эмас, ва шундай экан, транспарент ва равшан шароит 
яратмайди. 
 
Тавсия 3.4: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Адлия вазирлиги фуқаролик жамияти вакиллари билар 
биргаликда Атроф-муҳит масалаларида ахборотдан фойдаланиш имкониятлари, жамоатчиликнинг 
қарорлар қабул қилишда иштироки ва судга мурожаат қилиш имконияти тўғрисида (Аархус) 
конвенцияси механизм ва талабларини мамлакат қонун ва меъерий ҳужжатларига киритиш ва уларни 
равшан, транспарент ва изчил қилиш мақсадида ишни давом эттиришлари лозим. 
Ўзбекистон Атроф-муҳит соҳасидаги таълим, атроф-муҳит соҳасидаги ходимларни тайёрлаш ва қайта 
тайёрлаш ҳамда профессионал таълим тизимини такомиллаштиришнинг 2006-2010 йилларга 
мўлжалланган дастури ва концепциясини қабул қилди. Бироқ, дастурда белгиланган кўп махсус чора-
тадбирлар бажарилмади. Ўзбекистонда БМТЕИКнинг Барқарор ривожланиш учун таълим 
стратегиясини бажариш миллий ҳаракат режаси 2006 йилдан бери тайёрланмоқда. Давлат мансабдор 
шахсларнинг атроф-муҳит борасидаги таълими изчил ва тизимли эмас. 
 
Тавсия 3.5: 
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги Табиатни муҳофаза қилиш давлат 
қўмитаси ва бошқа манфаатдор томонлар, жумладан нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот 
воситалари билан ҳамкорликда: 


66 
(a) 
Ўзбекистонда БМТЕИКнинг Барқарор ривожланиш учун таълим стратегияси бажариш учун 
миллий ҳаракат режасини ишлаб чиқиш якунланишини тезлаштиришлари; 
(b) 
Атроф-муҳит таълими ва барқарор ривожланиш учун таълим бўйича мувофиқлаштирувчи 
кенгашни Стратегияни бажаришнг самарали воситасига айлантириш учун вакиллик 
даражасини ошириб, барча манфаатдор томонларни жалб қилган ҳолда унинг таркибини 
кўриб чиқиши лозим. 


67 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish