Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


  Экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

3.5 
Экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим 
Мактабгача таълим ва мактаб таълими 
Ўзбекистонда кўп мактабгача таълим муассасаларида болаларни табиат ва атроф-муҳит билан 
таништириш машғулотлари ташкил қилинади. Жами мактабгача муассасаларнинг бир 40 фоизида 
экологик таълим учун махсус хоналар бор ва муассасалрнинг 16 фоизида болалар табиатни парвариш 
қилишни ўрганадиган “Атроф-муҳит сўқмоқлари” ташкил қилинган. 
Ўзбекистонда барча бошланғич мактабларда атроф-муҳит мавзулари 1 ва 2 синфларда “Атрофимиздаги 
дунё” ва 3 ва 4 синфларда “Инсон ва табиат” фанларида ёритилади. Умумтаълим ва ўрта мактабларда 
хусусан экология дарслари йўқ. Атроф-муҳитга тегишли баъзи мавзулар табиий фанлар ва саломатлик 
ва соғлом турмуш тарзи фанларига киритилган. Биохилма-хилилк, инсон ва ер, сув – ҳаёт манбаи 
мавзуларида 5-дан 9-синфга қадар қўшимча ўқув материали сифатида қўлланмалар яратилган. 2005 
йилда “Бошланғич мактабда экологик таълим” методологик қўлланма ишлаб чиқилган эди. 2009 йилда 
5-дан 9-синфгача ўқитувчилар учун “Инсон ва табиат” қўлланмаси чоп этилди. ТМДҚ мактабгача 
таълим муассасалари ва мактаблар учун атроф-муҳит мавзуларида бир неча қўлланма нашр этди. 
Халқ таълими вазирлиги қошидаги Миллий таълим маркази барқарор ривожланиш учун таълим (БРТ) 
борасида ўқитувчилар учун малака ошириш олиб боради. БРТдан баъзи ўқув материаллар Бирлашган 
Миллатлар Ташкилотининг Таълим, Фан ва Маданият Ташкилоти (ЮНЕСКО) ва Марказий Осиё 
минтақавий атроф-муҳит маркази ёрдами билан нашр этилди. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон 
миллий университети мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар учун БРТдан методологик ва малака ошитиш 
қўлланмасини нашр этди. 
Касб-ҳунар таълими ва олий таълим 
Ўзбекистондаги барча касб таълим муассасалари (касб-ҳунар коллежлари)да мажбурий экология ёки 
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дарслари ўтилади. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва 
табиий офатларни мониторинг қилишдан ўқув режалар мавжуд. Битирувчиларнинг 80 фоизи ишга 
жойлашади. 
Ўзбекистонда бир неча экологик ўқув режалари бўйича давлат стандартлари қабул қилинган. Экология 
фани мамлакатдаги барча олий таълим муассасалари учун мажбурийдир. Деярли барча техник 
университетларда атроф-муҳит инженерлари тайёрланади. Мирзо Улуғбек номидаги Миллий 
университет, шунингдек Андижон, Бухоро, Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Термиз университетларида 
экология ва табиатдан фойдаланиш йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади. Тошкент иқтисодиёт 
университетида экология иқтисодчиси йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади. Атроф-муҳит 
бошқаруви, экологик ҳуқуқ ва атроф-муҳит мониторинги каби муҳим фанлардан ўқув режалар йўқ 
кўринади. 3.4-жадвалда Ўзбекистонда 2001 йилдан 2008 йилгача университетларни атроф-муҳитга 
тегишли йўналишларда битирган талабалар сони келтирилган. 
Урганч университетида барқарор ривожланиш ва экологик таълим кафедраси мавжуд. Ўзбекистон 
Миллий университети (ЎзМУ)нинг биология факультетида барқарор ривожланиш дастури ўқитилади. 


61 
Қайта тайёрлаш 
2006 йилда ТМДҚ ва ЎзМУ атроф-муҳит мутахассисларини ва атроф-муҳит бўйича дастур ва 
қўлланмалар тайёрлаш учун қўшма марказ туздилар. 2008 йилда (М.В.Ломоносов номидаги) Москва 
нозик кимёвий технологиялар давлат академияси ушбу марказнинг ҳаммуассиси бўлди. ЎзМУ 
профессор-ўқитувчилари ва ТМДҚнинг юқори лавозимдаги ходимлари ТМДҚ ходимлари ва саноат 
корхоналарининг атроф-муҳит мутахассислари учун ўқув машғулотлар олиб борадилар. 2008 йилда 
марказда мамлакат учун 96 нафар мутахиссис тайёрланди. ТМДҚ корхоналар учун махсус атроф-муҳит 
бўйича машғулотлар ташкил қилади. Умуман, давлат хизматчиларининг экологик таълими 
Ўзбекистонда на барқарор, ва на тизимлидир. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish